Амалий машғулот мақсади: Талабаларда иммуногенетик усул ёрдамида тахлил ўтказиш босқичлари ва аҳамияти тўғрисидаги билимларни шакллантириш.
Мустақил тайёрланиш учун топшириқлар. I. Мавзу бўйича материални ўрганиш ва қуйидаги саволларга жавоб бериш: 1. Иммуногенетик усул моҳиятини тушунтиринг.
2. Иммуногенетик усулни қўллаш талаб этиладиган қандай асосий йўналишларни биласиз?
3. Клиник генетикада иммуногенетик усулни қўллашнинг амалий аҳамияти.
4. Гистомослик антигенлари ва генлари тўғрисида тушунча. Инсоннинг HLA тизими.
5. HLA тизимни номенклатураси, генли тузилиши (I, II, III синфдаги генлар).
6. I ва III синфдаги антигенлар, уларнинг ҳужайралараро муносабатлардаги, Т-лимфоцитлар антигенлари ва икки томонлама таниб олиш феноменидаги аҳамияти.
7. HLA фенотип, генотип, гаплотип тўғрисида тушунча. Ирсиятга ўтишнинг хусусиятлари.
8. HLA тизимни текшириш ва турлар: серологик, ҳужайра орқали, генли.
9. HLA антигенларнинг турлашнинг амалий мезонлари. Популяциялардаги HLA, биологик аҳамияти.
10. HLA ва инсон касалликлари, ассоциация механизмлари.
II. Вазиятли масалаларни ечиш ва тест топшириқларига жавоб бериш. Ўқув жиҳозлари.Термостат, ёруғлик микроскопи, пробиркалар билан штатив, ўзгарувчан ҳажмли пипеткалар, предмет ва ёпқич ойналар.
HLA антигенларни аниқлаш баённомаси Усулнинг асоси.Тўқима антигенларини турлаш 50 ва ундан ортиқ антилейкоцитар зардоблардан иборат тижорат йиғмалари ёрдамида амалга оширилади (ҳомила лейкоцитлари билан 10-80% ижобий реакция берувчи кўп туққан аёллар зардоби ёки маълум бир СД-антигенлар тутувчи инсон лейкоцитлари билан иммунизацияланган кўнгилли инсонлар зардоби. Кўп туққан аёллар қон зардобида хомиладорлик вақтида турмуш ўртоғининг HLA антигенлари билан табиий иммунизацияси натижасида HLA антигенлар титри етарлича юқори бўлади).
Гистомосликнинг серологик антигенлари лимфоцитотоксик тест (ингл. lymphocytotoxicity test) ёрдамида аниқанади. Уни баъзида реакция қўйиш жараёнида инградиентларнинг микроҳажмлари қўлланилиши сабабли микролимфоцитотоксик деб аталади. У текширилувчи инсон лимфоцитлари юзасида HLA-антитело ва компнент билан HLA-молекуласини специфик таъсирига асосланган, бу эса ҳужайра ўлимига сабаб бўлади. Ҳужайралар ўлими оддий витал бўёқлар билан бўяшдан сўнг ёруғлик микроскопида аниқланади.
Реактивлар. Антилейкоцитар зардоблар йиғмаси, қуённинг лиофилизирланган комплементи (ишлатишдан олдин 1 мл дистилланган сувда эритилади), трипан кўки 1% эритмаси (ишлатишдан олдин 1:3 нисбатда дистилланган сувда эритилади).
Иш тартиби.Лимфоцитлар суспензияси (ажратиш усули ушбу бобнинг 1 бобида баён этилган) маълум бир антигенга қарши антизардоб Билан аралаштирилади (HLA-B8, HLA-B27 ва х.к.). Аралаштириш культурал ишлар учун мўлжалланган ясси тубли полистиролли 24-тешикчали планшетда – 100 мкл суспензия ва 20 мкл антизардоб миқдорда амалга оширилади. 1 соат мобайнида 25°С хароратда инкубациялаади, комплемент қўшилади (50 мкл) ва 37°С хароратда 2 соат инкубацияланади. Инкубациядан сўнг 50 мкл лимфоцитлар суспензияси олинади ва буюм ойначасида қаватма-қават қуйилидаи, сўнг тенг миқдорда трипан кўки ишчи эритмаси соат инкубацияланади. нт қўшилади (50 мкл)абаб бўлади. нг ар зардоби ёки маълум бир СД-антигенлар тутувчи инсон лей қўшилади, ёпқич ойна билан ёпилада ва цитологик препарат ёруғлик микроскопи остида кўрилади.