6. Генетик лабраторияда "nudc" қаторидаги мутант сичқонлар яратилди, уларда тимус йўқлиги сабабли ҳужайра иммун жавоби ҳам йўқ. Бу сичқонларда бегона тўқималарни трансплантацияси ўтказилганда материални битиб кетмаслиги юз бермади. Бу ҳолат қандай ҳужайралар йўқлиги билан боғлиқ? A. Макрофаглар
B. B-лимфоцитлар
C. Моноцитлар
D. T-лимфоцит-киллерлар
E. Плазматик ҳужайралар
7. Терисининг кўп сохаси куйган беморда донор териси кўчириб ўтказилди. 8 кунга келиб трансплантат шишди, унинг ранги ўзгарди, 11 кунда эса у “кўчиб” тушди. Бу жараёнда қандай ҳужайралар иштирок этади? A. B-лимфоцитлар
B. Эозинофиллар
C. T-лимфоцитлар
D. Эритроцитлар
E. Базофиллар
8. Хаётий кўрсатмалар бўйича беморга буйрак кўчириб ўтказилди. Бир ойча вақт ўтгач, бемор кўчириб ўтказилган аъзонии битиб кетмаслиги оқибатида вафот этди. Қайси тизим бўйича мос келмаслик буйракни битиб кетмаслигига сабаб бўлди? A. MN
B. HLA
C. AB0
D. Резус-омила
E. Эритроцитар антигенлар
9. HLA соҳаси (гистомосликнинг асосий комплекси) 6-чи ъромасомада жойлашган. Хар бир ген бир неча аллелларга эга. Популяцияларда генотипларнинг турли-туманлиги нима билан боғлиқ? A. аллеллар комбинацияси билан
B. Полимер ўзаро таъсирлар билан
C. Комплементар ўзаро таъсилар билан
D. Эпистатик таъсирлар билан
E. Доминантлик билан
10. Трансплантацион марказда 40 ёшли беморда автоҳалокат вақтида ҳалок бўлган донордан олинган буйракни кўчириб ўтказиш амалга оширилди. Буйракни битиб кетмаслигини олдини олиш учун трансплантацион иммунитет қуйидагилар билан сусайтирилади: A. антибиотиклар
B. антидепрессантлар
C. иммунодепрессантлар
D. антисептиклар
E. иммуностимуляторлар
8 БОБ. МОЛЕКУЛЯР-ГЕНЕТИК УСУЛ
Инсон ирсиятини ўрганишнинг молекуляр-генетик усуллари – бу ДНКнинг текширилаётган сохасини тузилишини аниқлашга имкон берувчи бир гурух усуллар мажмуасидир. Усуллар асосида ДНК ва РНК билан турли манипуляциялар ётади.
ДНК ажратиш. Хар қандай молекуляр-генетик текширувларнинг биринчи босқичи тўқима наъмуналаридан нуклеин кислоталарни ажратиб олишдан иборат. ДНКни ажратиб олиш учун организмнинг хар қандай ядро тутувчи хужайраси яроқлидир. Амалиётда кўпинча периферик қон (лейкоцитлар) қўлланилади.
Ҳужайралардан ажратиб олинган ДНК организмнинг бутун бир геномини баён этади. ДНКни ажратиб олиш учун плазматик мембрана ва ядро мембранасини парчалаш хамда препаратни тозалаш учун қонга турли концентрациядаги тузли эритмалар билан ишлов берилади. ДНКни ажратиб олиш хар қандай молекуляр-генетик текширувлар учун хос ва узоқ муддат давомида музлатилган ҳолда сақланиши мумкин.
Тахлил учун аксарият ҳолатларда (масалан, касалликни ташхислаш учун) геномнинг кичик бир фрагменти етарли бўлади. Бунинг учун текширилувчи материал кўп сонли нусхаларда олиниши зарур (амплификация). Молекуляр клонлаштириш ва полимераза занжирли реакция (ПЗР) усули ёрдамида ДНК фрагменти амплификациялаш мумкин.
Молекуляр клонлаштириш (ген инженерия, рекомбинант ДНК технологияси) – бу бир организмдан бошқасига ирсий материални (ДНК) кўчириб ўтказишга имкон берувчи усуллар йиғиндисидир.
Молекуляр клонлаштириш қуйидаги босқичлардан иборат:
ДНК организмдан – донордан ажратиш;
ДНКни рестриктаза ферменти ёрдамида “ёпишқоқ учли” ДНК фрагментлари ҳосил қилиш билан парчалаш;
Вектор молекуласини худди ўша рестриктаза билан парчалаш (плазмида, фаг, космида ва бошқалар);
Гибрид (рекомбинант) молекула ҳосил қилиш билан текширилувчи ДНК фрагментини вектор молекуласи билан “тикиш”;
Рекомбинант молекулани ҳўжайин-ҳужайрасига (реципиент) киритиш. Бу жараён трансформация деб аталади
Рекомбинант ДНК тутувчи ҳужайраларни (трансформацияланган ҳужайра) танлаб олиш;
Ҳўжайин-ҳужайраси томонидан синтезланувчи махсус оқсил маҳсулотини олиш.
Молекуляр клонлаштириш учун қуйидагилар зарур:
Рестриктаза ферменти