Тошкент молия институти с. С



Download 2,7 Mb.
bet59/180
Sana21.07.2022
Hajmi2,7 Mb.
#833911
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   180
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

Инновацион янгилик яратишнинг асосланган ғояси – янги технология, ихтиро, ишлаб чиқариш жараёни, ҳизмат кўрсатиш, дастур тузиш, интернет ресурси яратиш, 3Д-технологиа, интеллектуал тизим ташкил қилиш ва шунга ўзшашлар;

  • Бу ғоянинг амалга оширилишига жаҳон, мамлакат, худуд ёки корхона миқёсида жамиятнинг талабгорлиги;

  • Ушбу ғоя амалга оширилиши натижасида ишлаб чиқариладиган маҳсулот ёки кўрсатиладиган ҳизматларга ички ва ташқи бозорларда талаб мавжудлиги;

  • Бу ғоя асосида таваккалчилик билан янги фирма ташкил қилиб, уни бошқара оладиган реал тадбиркорнинг мавжудлиги;

  • Ушбу венчур фирмани молиялаштириш учун керакли миқдордаги “таваккалчи” капитални топиш мумкинлиги.

    Инвестицияларнинг бошқа турларидан фарқли ўлароқ, венчур бизнесга молиявий маблағ инвестиция қилиш қуйидаги ҳусусиятларга эга:

      • Венчур бизнесга молиявий маблағлар кафолациз ҳамда моддий таъминоциз жалаб қилингани учун инвесторлар катта таваккалчиликка дуч келадилар, чунки муваффақияцизликка учраган тақдирда улар жуда катта маблағларни йўқотишлари мумкин. Аммо бундай таваккалчиликка тайёр бўлиш тадбиркорларнинг венчур бизнес муваффақиятига астойдил ишонишлари ва уларнинг ўзлари якка ҳолда бу ишни амалга ошира

    олмасликлари билан тушунтирилади;

      • Инвесторнинг венчур фирма таъсис (устав) капиталида мажбурий 50% дан ошмаган бевосита ёки билвосита улушга эга бўлиши. Яъни таваккал капитали фирманинг устав капиталига улуш киритиш тариқасида иштирок этиб, бу молиявий маблағлар ажратилишига алоҳида таъсир кўрсатиди. Ўз навбатида инвесторлар молиялаштирилган фирманинг фойдасидан ўз улушларини олиш ҳуқуқига ҳам эга бўладилар;

      • Маблағлар қайтиб бермаслик асосида узоқ муддатга бериладилар, чунки баъзи ҳолларда маблағларининг самарадорлигини билиш ва тегишли даромад олиш учун инвесторлар 3-5 йил кутишларига тўғри келади;

      • Инвесторнинг молиялаштирилган венчур фирмани бошқаришда фаол иштироки талаб қилинади, чунки инвесторлар венчур фирманинг муваффақиятига шахсан қизиқадилар ва шунинг учун маблағ бериш билангина кифоя қилмайдилар.

    Венчур фирмалар икки хил ташкилий кўринишларда фаолият кўрсатишлари мумкин. Булардан бири мустақил венчур фирмалар бўлса, иккинчиси йирик ташкилотлар таркибида ташкил қилинадиган венчур фирмалардир. Янги маҳсулот ёки ҳизмат тури яратиш бўйича лойиҳа танланганида икки ҳолат албатта ҳисобга олинади: биринчидан, бу лойиҳанинг мақсадлари ва ҳал қиладиган масалалари асосий компаниянинг анъанавий фаолияти билан мос тушмасин – яъни, ички венчурнинг асосий мақсади - катта даромад келтирадиган янги инновациялар топиш ва уни компания фаолиятига тадбиқ этишдир. Иккинчидан, янги ғоялар танланаётганда улардан олиниши мумкин бўлган иқтисодий натижа сарф- харажатларни оқлашдан ташқари, катта фойда келтирадиган даражада етарлича миқдордаги катталикда бўлиши лозим. Технологик ривожланишнинг миллий қадриятларини ҳосил қилишда ва уларни амалга оширишда давлатнинг, илм-фаннинг ҳамда бизнеснинг имкониятларини бирлаштиришда фойдаланилиши мумкин бўлган энг муҳим ускуналардан бири технологик платформалардир. Технологик платформа – янги тижорий рақамли технологоялар, маҳсулотлар, ҳизматлар яратишда қўшимча
    заҳираларни жалб этиш учун барча қизиқувчиларни (шу жумладан, давлат, фан, бизнес ва жамият аъзоларини) бирлаштириш имконини берадиган коммуникацион имкониятдир. Унинг воситасида бирор бир илмий-техник инновацияни амалга ошираётган фирма ва ташкилотлардан иборат бўлган кластерларга (бирлашмаларга) керакли бўлган кўмак кўрсатилади. Кластерлар эса рақамли технолигияларда янгилик кутилаётган йўналишларда ташкил қилиниб, унинг воситасида янги бозорбоп имкониятлар топилади. Шунинг учун ҳам иқтисодий жиҳатдан ривожланган ва эндигина ривожланаётган кўпгина мамлакатлар энг янги рақамли инновацион йўналишларни қўллаб-қувватлаш мақсадида кластерлар ташкил қиладилар.
    Илм-фан ва ишлаб чиқариш бирлашишининг яна бир асосий имкониятларидан бири рақамли технологиялар трансферининг бозорий механизмини яратишдир. Рақамли технологиялар трансфери жараёнини тезлаштириш учун мамлакатдаги корхоналарни олимлар билан ҳамкорликда янги рақамли технологияларни топа олишига ва олимларнинг бизнес топшириқларни бажара олишига қизиқиш уйғотадиган механизмни яратиш керак бўлади. Бу механизм сифатида рақамли технологиялар трансферини амалга ошириш учун ташкил қилинган консорциумларга давлат томонидан ёрдам берилишини кўрсатиш ҳам мумкин. Агарда корхона олимлар томонидан ишлаб чиқарилган янгиликни бозорга олиб чиқишга тайёр бўлса, унинг илмий ташкилотлардаги муаллифлари ўз илмий натижаларини ишлаб чиқаришгача етказишга тайёр бўлсалар, у ҳолда ушбу фаолият лойиҳалаштириш асосида давлат томонидан молиялаштирилиши лозим. Бу ҳолатда рақамли технологияларни охиригача етказиш учун кетган маблағларни тўлиқ ёки қисман давлат томонидан қопланиши зарур, илмий текшириш институти эса тайёр маҳсулотни сотишдан олинган фойданинг бир қисмига эга бўлиши назарда тутилиши керак (шундагина у консорциумда тўлақонли иштирок этишга қизиқиш билдиради).
    Рақамли инновацион фаолият доирасидаги корхоналарнинг фаоллиги юқорида келтирилган инновацион ташкилотлар билан алоқаси қанчалик яхши йўлга қўйилганлиги билан аниқланилади. Рақамли инновациялар яратиш жараёнида инновацион фирмалар фан, техника, технология ва иқтисодиёт соҳаларидаги маълумотлар билан таъминланишлари ҳамда молиявий, ҳуқуқий ва сиёсий жиҳатдан қўллаб-қувватланишга эришишлари лозим. Шунинг учун ҳам билимларга асосланган рақамли иқтисодиётда инновацион ёки яратувчанлик инфратузилмаси жуда катта аҳамиятга эга бўлади.

      1. Таълим бизнесида рақамли инновацион технологиялар

    Замонавий таълим тизими ҳозирги даврнинг барча ўта жиддий талабларига жавоб бера олмаётганлигини жуда кўпчилик олимлар ва мутаҳассислар томонидан тан олинаяпти. Ушбу ҳолатни тубдан ўзгартиришнинг асосий йўлларидан бири – таълим тизимига замонавий технологик ривожланишнинг энг янги дастурий-техник воситаларини кенг миқёсда жалб қилишдир. Бундай воситалардан бири – инсонларнинг ишлаб чиқаришдан ва бошқа кундалик юмушлардан ажралмаган ҳолда тўлақонли таълим олишига имкон берадиган рақамли платформалардаги очиқ масофавий таълим тизимидир (МООCмассиве опен онлине cоурcес оммавий очиқ онлайн таълим тизимлари). Бундан бир неча йиллар олдин, яъни, 2012 йилнинг кузларида Стенфорд университетининг икки профессори Себастян Трун ва Питер Норвиг интернетда барча истовчилар учун сунъий интеллект бўйича маърузалар тинглашни таклиф қилишди. Бу маърузалар ўз таркибига барча керакли материалларни, тестларни ва якуний имтиҳонларни қамраб олган эди. Машғулотлар эса фақат он-лине кўринишида ташкил этилган эди. Маърузачилар энг кўпи билан 2-3 минг талаба ушбу машғулотларга қатнашишини режалаштирган бўлсаларда, семестер бошида унга дунёнинг 200 та мамлакатидан 160 минг киши ёзилиб бўлган эди. Бунга ўхшаш масофавий таълим тизимлари борган сари


    мураккаблашиб ва сифати ошиб бораётганини таъкидламасдан иложи йўқ. Кун сайин янада кўпроқ тажрибали ўқитувчилар ва профессорлар ўз маърузаларини бошқалар бемалол фойдаланиши учун ЁуТубе ва иТунес тизимларига ёзиб қўяяптилар. Уларнинг баъзилари, масалан, сиёсий фалсафа бўйича Гарвард профессори Майкл Сендел ўзининг маънавият ҳақидаги
    «Жустиcе» деб номланган курсини ҳаддан ташқари оммалашиб кетгани туфайли интернетдаги энг машҳур шаҳслардан бири бўлиб қолди. Ҳар йили дунё миқёсидаги энг яхши билимларни тўплаш ва уларни интернет орқали барча фойдаланиши учун тармоққа жойлаштириш бўйича янгидан-янги ишлар қилиниб, филантроплар ва венчур тадбиркорлар бунинг учун ўнлаб миллион доллар маблағлар ажратаяптилар. Уларнинг биргаликдаги сайъи- ҳаракатлари дунёнинг исталган жойида яшовчи инсонларнинг замонавий ва сифатли таълим олишларига сабаб бўлиши кузатилаяпти. Профессорлар Себастъян Трун ва Питер Норвиг ларнинг таъкидлашларича, 2050 йилга келиб, жаҳон миқёсида бор-йўғи ўнтагина катта замонавий университетлар қолиб, уларда бир вақтнинг ўзида миллионлаб талабалар ўқитилишига эришилади. Табиийки, бундай бизнес унга жалб этилганларнинг барчаси учун ҳам фойдали, ҳам рақамли иқтисодиёт учун кадрлар етиштиришга катта аҳамиятга эга бўлади. Бунга мисол сифатида ҳозирги пайтда реал ишлаб турган минглаб таълим тизимлари орасидан қуйидагиларни келтиришимиз мумкин:

    Download 2,7 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   180




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish