ЯНГИ ПЕДАГОГИК
ТЕХНОЛОГИЯЛАР
PDF created with pdfFactory Pro trial version
www.pdffactory.com
2
Ў З Б Е К И С Т О Н Р Е С П У Б Л И К А С И
ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ
САМАРҚАНД ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ИНСТИТУТИ
ЯНГИ ПЕДАГОГИК
ТЕХНОЛОГИЯЛАР
Самарқанд-2008
PDF created with pdfFactory Pro trial version
www.pdffactory.com
3
Агар болалар эркин фикрлашни ўрганмаса,
берилган таълим самараси паст бўлиши муқаррар.
И.А Каримов
Услубий қўлланма Самарқанд қишлоқ хўжалик
институти олимлар кенгаши томонидан нашрга тавсия
этилган.
(Баённома №6 , 31 январь 2008 йил).
ТУЗУВЧИ: Самарқанд қишлоқ хўжалик
институти «Олий математика ва ахборот
технологиялари» кафедраси мудири, профессор
Давронов Пирназар Зиятович
ТАҚРИЗЧИЛАР: Самарқанд иқтисодиёт ва
сервис
институти
«Статистика»
кафедраси
мудири, иқтисод фанлари доктори, профессор
Пардаев Мамаюнус Қаршибоевич.
Самарқанд қишлоқ хўжалик институти
«Олий математика ва ахборот технологиялари»
кафедраси доценти Раҳимов Маҳамматқул
Ниёзович.
Услубий
қўлланмадан олий ўқув
юртларининг
профессор-ўқитувчилари,
мактаб, лицей, касб ҳунар колледжлари
ўқитувчилари, мактабдан ташқари тарбиявий
муассасалар мураббийлари, магистрантлар,
касбий таълим бакалавриатура йўналиши
талабалари фойдаланишлари мумкин.
PDF created with pdfFactory Pro trial version
www.pdffactory.com
4
СЎЗ БОШИ
Республика
маорифчиларининг
2007
йил
август
конференциясида
2007-2008
ўқув
йилида
сифат
ва
самарадорликка эришиш, таълим-тарбия жараёнига янги
педагогик технологияларни актив татбиқ этиш, ёш кадрларни
юқори даражада иш билан таъминлаш масалалари устувор вазифа
қилиб қўйилди. Шу муносабат билан педагогик технология
тушунчаси, унинг ривожланиш тарихи, методлари тўғрисидаги
тўплаган
маълумотларимизни
ва
бу
соҳадаги
ўз
тажрибаларимизни баён этишга ҳаракат қилдик. Услубий
қўлланмани тузишда М.Қ Пардаев, Б.Ю.Ходиев, Л.В.Голиш,
Ж.Ғ.Йўлдошев,
С.А.Усмонов,
Р.Ж.Ишмуҳамедов,
А.У.Арзиқулов, Каримжонов И.А. ва бошқаларнинг ишларидан
кенг фойдаланилди.
М.Қ
Пардаев., Р.Ж.Ишмуҳамедов, Ҳ.Ҳ Имомовлар
томонидан тузилган дарсларнинг технологик хариталари намуна
сифатида келтирилди.
Самарқанд ҚХИнинг «Олий математика ва ахборот
технологиялари»
кафедраси
қошида
интерфаол
дарслар
лабораторияси ишлаб турибди. Лаборатория раҳбари профессор
П.З.Давронов томонидан олий ўқув юртлари, мактаблар, касб
ҳунар колледжлари, лицейцлар ўқитувчилари, малака ошириш
институти тингловчиларига шартнома асосида интерфаол
дарсларни намойиш қилиш йўлга қўйилган.
«Кичик гуруҳларда ишлаш хонасини комплектлаш ва
интерфаол дарс», «Бир киши ҳамма учун, ҳамма бир киши учун»
ва «Талабаларнинг мустақил тайёргарлигидан кейинги лекция»
каби технологиялар 1977 йилда П.З.Давронов томонидан ишлаб
чиқилиб академик Юрий Константинович Бабанскийнинг
Москва, Иркутск ва Ростов-Дондаги лабораторияларида, Жом
қишлоғидаги Б.Турсунов номли мактабда ҳамда республика
педагоглари анжуманларида апробациядан ўтказилди. Ушбу
методдан фойдаланилган қатор кўргазмали интерфаол очиқ
дарслар Жиззах ДПИ ва Самарқанд ҚХИларида тажриба қилиб
кўрилди ва Самарқанд ҚХИ услубий кенгаши томонидан
оммалаштирилди.
Услубий қўлланмада педагогик технологиялар, дарснинг
технологик харитаси, интерфаоллик воситалари, интерфаол дарс
ишланмасининг схемаси, кичик гуруҳларда ишлаш хонаси
комплектлаш усули, интерфаол технологиялардан намуналар,
PDF created with pdfFactory Pro trial version
www.pdffactory.com
5
ақлий ҳужум, бумеранг технологияси ва уни ўтказиш
босқичлари, мулоқот тренинги ва уни ўтказиш босқичлари,
ФСМУ технологияси ва уни ўтказиш босқичлари, блиц-сўров
технологияси, блиц-ўйин технологияси ва уни ўтказиш
босқичлари, бир киши ҳамма учун, ҳамма бир киши учун методи,
талаба-ўқувчиларнинг
мустақил
тайёргарлигидан
кейинги
лекция, ажурли арра методи, синектика методи, думалоқ стол
методи, ручка стол устида методи, ротация методи, галереяни
айланиш методи, қор бўрон методи, асалари галаси методи,
думаловчи қор уюми методи, синдикат методи, аквариум методи,
рақамлар методи, скарабей технологияси, Веер технологияси,
дельфи технологияси, Т- жадвал технологияси, SWOT- таҳлил
жадвали, Нима учун?- схемаси, инсерт технологияси, биламан.
билишни хоҳлайман. билиб олдим методи, зигзак методи, Венн
диаграммаси, тармоқлар (кластер) методи, давра суҳбатлар,
давралар методи, можора методи, мунозара методи, мунозаралар
ўтказиш технологияси, мунозара лекция методи, янги педагогик
технология йўналишидаги дарс ишланмалари ва олий математика
фанидан талабаларнинг100 баллик системадаги тест-рейтинги
намуна сифатида берилган. Биз келтирган тест-рейтинг намунаси
бошқа олий ўқув юртлариникидан фарқ қилиши мумкин. Сабаби
уни тузиш муайян институтнинг ички Низомидан келиб чиққан
ҳолда амалга оширилади.
Услубий қўлланмани ўқиб қимматли фикрларини билдирган
профессор М.Қ.Пардаев, техника фанлари доктори И.Т.Эргашев,
доцент
М.Н.Раҳимовларга
ўз
миннатдорчилигимизни
билдирамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |