дизайнерларни), архитекторларни, технологларни ва бошқа ижодий соҳа субъектларини киритиш мумкин. Рақамли инновацион фаолиятнинг етакчи субъектларига эса инновацион ғояларни конкрет лойиҳаларга айлантирадиган ва бунинг натижасида фойда кўринишидаги молиявий натижа оладиган тижорий ташкилотларни киритиш мумкин. Шунинг учун рақамли инновацион тадбиркорлик фаолиятининг субъектларига мулк кўринишидан қатъий назар, илмий-текшириш ва лойиҳа-конструкторлик ташкилотлари, иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги корхона ва ташкилотлар ҳамда олий ўқув юртлари ҳам киради. Рақамли инновацион фаолиятга ҳизмат кўрсатувчи субъектларни эса алоҳида гуруҳга ажратиш мумкин. Худди шулар рақамлиинновацион инфратузилманинг элементлари ҳисобланади. Рақамли инновацион фаолият субъектлари ўзларининг худудий кўрсатгичларига кўра, асосий функцияларига кўра, ташкилий элементларига кўра, инновацион жараённинг тугалланганлигига кўра ва билимлар яратиш жараёнига кўра фарқланишлари мумкин. Юқори даражада илмий билимлар талаб қиладиган ва мураккаб инновацион ғояларнинг амалга оширилиш жараёнида қуйидаги турдаги тадбиркорлик ташкилотлари бирлашмалари муҳим аҳамият касб этади: консорциумлар, концернлар, ҳолдинг- компаниялар, молия-ишлаб чиқариш гуруҳлари, ассоциациялар ва ҳуқуқий шахслар бирлашламалари. Бундай бирлашмалар ичида асосий аҳамиятни йирик рақамлиинновацион лойиҳаларни амалга ошира оладиган консорциумлар эгаллайди. Рақамли инновацион соҳада консорциумни жуда катта илмий изланишлар талаб қиладиган ва жуда катта инвестицияларга мухтож бўлган лойиҳаларни амалга оширишда банклар, компанийлар, ташкилотлар, фирмалар ва илмий марказлар орасидаги вақтинчалик келишув (баъзан ҳалқаро миқёсдаги) деб тушунтириш мумкин. Консорциумнинг ўзига хос ҳусусияти шундан иборатки, унга кираётган ҳамкорлар (консорциум мақсадларига боғлиқ бўлмаганлардан ташқари) ўзларининг иқтисодий ва ҳуқуқий мустақилликларини сақлаб қоладилар. Ундан ташқари, консорциум вақтинчалик бирлашма бўлиб, қўйилган мақсадларга эришилганидан сўнг, ўз
фаолиятини тугатади. Рақамли инновацион тадбиркорлик тузилмаларининг энг мураккаб кўринишларидан бири, ишлаб чиқариш, транспорт, савдо ва банкларни бирлаштирадиган концерн ҳисобланади. Концерннинг иштирокчилари сифатида мураккаб инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун кучларини бирлаштирган алоҳида корхона ва ташкилотлар, фирмалар, банклар ва инвестицион компаниялар бўлиши мумкин. Йирик корхоналар рақамли инновацияларни ўзлаштиришда кичикларига қараганда қуйидаги бир қанча афзалликларга эга бўладилар:
Жуда катта молиявий маблағларни жалб қила олиш, чунки катта инновациялр жуда катта маблағлар ва заҳиралар талаб қилади;
Кўзда тутилмаган молиявий, ташкилий ва бошқача қийинчиликлар туғилганда, уларни биргаликда ҳал қилиш имконияти;
Кўп мақсадларни кўзлаган ҳолда инновацияларни амалга ошириш имконияти;
Турли хил йўналишларга оид олимлар, инженер-техник ходимлар ва ихтирочиларни жалб қила олиш имконияти;
Ҳалқаро лойиҳаларда қатнаша олиш ва натижаларни ҳам ҳалқаро бозорга олиб чиқа олиш;
Бир қанча инновацион ғояларни бир вақтда амалга ошира олиш имконияти.
Буларнинг барчаси биргаликда рақамли инновацион фаолиятнинг самарадорлигини бир неча марта оширади (синергетик эффеcт). Амалиётдан маълум бўлишича, катта ва кичик корхоналарнинг рақамли инновацион фаолияти ўзаро боғлиқдир. Масалан, катта корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган янги маҳсулотларни бозорларга етказиб бериш, уларни ҳомашё ва эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш, уларга ҳизмат кўрсатиш, уларни таъмирлаш ва шунга ўхшаш бошқа ишларни бажариш учун кичик корхоналар катта фирмалар билан ҳамкорликда ишлайдилар ва натижада уларнинг ўзаро алоқаси кенгаяди ҳамда мустаҳкамланади. Бу эса ўз навбатида рақамли инновацион тадбиркорлик учун янада янги имкониятлар
яратади. Рақамли инновацион жараённинг кучайиши учун ҳизмат қиладиган кичик ташкилий тузилмалар ичида энг муҳимлари венчур, инжиниринг ва янгиликларни амалиётга тадбиқ қиладиган фирмалар ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |