Рақамли иқтисодий инновациялар – янги рақамли иқтисодий механизмлар, бозор ташкилотлари, маҳсулотни тарқатиш ва алмаштириш усуллари;
Рақамли ишлаб чиқариш-технологик инновациялар – ишлаб чиқаришда янги рақамли технологиялар яратиш ва улардан фойдаланишга йўналтирилган;
Рақамли экологик инновациялар – ташқи муҳитнинг ифлосланишини камайтирадиган, хавфли чиқиндиларни тозалайдиган, чиқиндиларни қайта ишлайдиган ва шунга ўхшашлар;
Ташкилий-бошқарув туридаги рақамли инновациялар – ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш фаолиятида янада самаралироқ ташкилий-бошқарув усулларидан фойдаланиш;
Сиёсий инновациялар – сиёсат соҳасида, сиёсий фаолият турларида, ички ва ташқи фаолиятда, ҳалқаро муносабатларда янги ғояларни амалга ошириш;
Ҳуқуқий инновациялар - янги ижтимоий-сиёсий ҳуқуқлар киритиш, янги қонунлар ишлаб чиқиш, норма ва нормативлар яратиш ва бошқалар;
Маънавий муҳитдагирақамли инновациялар – маънавий фаолият билан боғлиқ янги парадигмалар, гипотезалар, концепциялар ёки фанда янги назариялар яратиш, таълимда янги усуллардан фойдаланиш, янги фаолият турларини топиш, маданиятда янги санъат йўналишлари ва стилларини яратиш.
Амалга оширилиш усули бўйича қуйидаги рақамли инновациялар турларини ажратиб кўрсатишимиз мумкин:
Моддий материалда акс эттирилган рақамли инновациялар (ҳард) – буларга мисол сифатида рақамли янги маҳсулотлар, машиналар, ускуналар ва жиҳозларни кўрсатиш мумкин;
Моддий материалда акс эттирилмаган рақамли инновациялар (софт) – буларга мисол сифатида янги самарадор таълим усулларини, компютер дастурларини, ташкилий ва бошқарув бўйича ўзгаришларни, фан тизимидаги парадигмаларнинг ўзгартирилиши ёки бошқасига алмашинувини кўрсатиш мумкин.
Янгилик даражаси бўйича рақамли инновацияларни ниманидир янгилаш, қандайдир янгилик киритиш ёки ниманидир мукаммаллаштириш каби турларга бўлиш мумкин. Бунда рақамли инновацион янгилик киритиш деганда, қандайдир янгиликнинг (янги концепция, ғоя, техник ечим ва бошқалар) биринчи марта (жаҳон миқёсида, мамлакат миқёсида ёки вилоят миқёсида кабилар) ишлатилишига тушунилади. Аммо унинг ижтимоий ва иқтисодий афзаллиги ҳам ўша миқёсда тан олинган болиши лозим. Рақамли янгилик киритишни бошқача шароитларга мослаштириш, янгилаш тариқасида тушунилади. Демак, янгилаш ушбу ташкилот учунгина инновация, аммо у ташқи дунё учун янгилик бўлмаслиги ҳам мумкин. Ниҳоят, мукаммаллаштириш деганда оригинални жойлардаги конкрет шарт- шароитларга бироз ўзгаришлар киритган ҳолда мослаштиришга тушунилади. Демак, бу амал бир мамлакат ёки ташкилот учунгина рақамли инновация ҳисобланиши мумкин ҳолос.
Рақамли иқтисодиётдаги янгиликларнинг тарқалиш чегараларига боғлиқ равишда рақамли инновациялар қуйидаги турларга бўлинадилар:
Дунё миқёсидаги рақамли инновациялар;
Мамлакат миқёсидаги рақамли инновациялар;
Регионал ёки вилоятлар миқёсидаги рақамли инновациялар;
Алоҳида фирма, ташкилот ёки шаҳар доирасида амалга ошириладиган рақамли инновациялар.
Ижтимоий йўналишдаги рақамли инновацийлар ҳам қуйидаги асосий турларга мансуб бўлишлари мумкин:
Иқтисодий – рақамли оламдаги янги моддий ёки маънавий тақдирлашлар турлари, кўрсатгичлар, меҳнатга ҳақ тўлашнинг прогрессив тизимлари ва бошқалар;
Ташкилий-бошқарув – янги рақамли ташкилий тузилмалар, меҳнатни ташкил қилиш усулларини рақамлаштириш ва бошқалар;
Ҳуқуқий – меҳнат ёки хўжалик юритиш билан боғлиқ қонунлардаги ўзгаришларни рақамли кўринишда амалга ошириш;
Педагогик – рақамли воситаларни қоллаган ҳолдаги янги инновацион- интерфаол ўқитиш, таълим бериш ёки тарбия қилиш усуллари.
Рақамли инновацион иқтисодиётнинг замонавий шароитларида янгиликлар, билим ва информациянинг бунчалик кўп турларда намоён бўлиши инновацияларнинг тарихи билан чамбарчас боғлиқдир. Иқтисодиётнинг ХХ-ХХИ асрлардаги эволюцияси ишлаб чиқариш соҳасидаги янги билим ва информациянинг маъноси ва моҳиятини ҳам тубдан ўзгартириб юборди. Ушбу эволюция натижалари қуйидаги жадвалда келтирилган (рақамлиинновацион давр 2000-йилдан сўнгги давр ҳисобланади):
Do'stlaringiz bilan baham: |