Тошкент молия институти с. С



Download 2,7 Mb.
bet54/180
Sana21.07.2022
Hajmi2,7 Mb.
#833911
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   180
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

Янгилик киритиш маъносининг ўзгариши эволюцияси

Иқтисодиёт ривожланиш и даврлари



Индустриаллаштиришда н олдинги иқтисодиёт



Индустриал иқтисодиёт

Информацион иқтисодиёт



Билимларга асосланган рақамли иқтисодиёт



Янгилик киритишнин г маъноси

Янги маҳсулотлар



Янгитоварлар, янгибозорлар, янгитехнологиялар (ишлабчиқариш, бошқарувваижтимои й)



Янги талабларни қондириш (ёки талабларни қондиришнин г янги усуллари)

Янги рақамли бойликлар ва фойда келтирадига н янги рақамли
воситалар яратиш

Иқтисодиётнингялпииндустриаллаштиришданолдингидавридаянгитар моқларривожланишибиланбоғлиқбўлганянгимаҳсулотларваянгиликларярати лган. Буларга мисол сифатида кимё саноатида сунъий тола ва пластмасса
пайдо бўлишини кўрсатиш мумкин. Индустриал иқтисодиёт ишлаб чиқариш
унумдорлигининг тез суръатларда кўпайиб кетиши оқибатида товарлар сони хаддан ташқари кўпайиб кетиши билан тавсифланади. Информацион иқтисодиёт даври ўзига инсонларнинг янги талабларини яратадиган янги маҳсулотлар ва янги технологияларни қамраб олади. Масалан, компъютер технологияларининг пайдо бўлиши уларни янги иш қуроли сифатида ишлатиш талаби туфайли ҳосил бўлган ва улар эса ўз навбатида инсоннинг янги талабларини юзага келтирди, шу жумладан, янги маҳсулотлар ва ҳизматлар, меҳнат шароитлари ва янги ҳаёт тарси юзага келди. Рақамли технологиялар ижтимоий муҳитга фаол таъсир қиладиган билимлар ишлаб чиқаришнинг иқтисодий ривожланишнинг замонавий даражасига таъсирини ўрганишда эволюциянинг энг янги даврини ажратиб олиш мумкинки, унда рақамли усулда тавсифланган ижтимоий факторлар катта аҳамиятга эга бўлиб, улар инсон жамияти ҳаётидаги катта сифат ўзгаришларга олиб келади.
Рақамли инновацион тизимнинг тавсифи ва тузилиши

Рақамли инновациялар яратиладиган шароитлар мавжуд бўлган тизимларни ўрганишда уларни билимларга асосланган иқтисодиёт сифатида ўрганиб чиқиш ҳам муҳим назарий ёндошувлардан бири ҳисобланади. Бу ҳақдаги қимматли маълумотларни 1980-йилларда бир қанча мамлакатларда миллий инновацион тизимлар ишлаб чиққан олимларнинг асарларидан олиш мумкин. Бу йўналишнинг энг асосий намоёндалари сифатида Швециялик профессор Б. Лундваллни, Британия илмий сиёсатни ўрганиш маркази профессори К. Фриманни ва АҚШ Колумбия Университети профессори Р. Нелсонни кўрсатиб ўтиш мумкин. Улар, умумий методологик тамойиллардан фойдаланган ҳолда, бу соҳанинг йирик намоёндаси Й. Шумпетер каби, янгиликлар киритиш ва замонавий амалий-илмий инновацион ишланмалар ривожланишнинг ва рақобатда ғолиб чиқишнинг асосий фактори эканлигини тан олганлар. Бу олимларнинг барчаси иқтисодий ривожланишда замонавий билимлардан фойдаланишга алоҳида диққат қаратганлар. Миллий инновацион тизимларни ривожлантириш концепцияси профессор Д.
Нортнинг илмий ишларида энг мукаммал ҳолда тадқиқ қилинган. Унинг илмий ишларидаги асосий ғоя - институционализм бўлиб, унингча, жамиятдаги илғор илмий-технологик институтлар (ташкилотлар) ундаги билимлар ва технологияга бевосита ёки билвосита таъсир қиладилар. Нортнинг кўрсатишича, ривожланган мамлакатларда илмий-технологик институтларнинг ривожланиши, улар орасидаги алоқаларнинг кенгайиши, илм-фаннинг амалиётга тадбиқига алоҳида аҳамият берилиши орқали улар тарихий қисқа муддатларда “учинчи дунё”га қараганда иқтисодий ривожланишда каттароқ имкониятларга эга бўлганлар. Бу фундаментал илмий концепциялар ва тушунчаларга асосланиб, билимларга асосланган рақамли иқтисодиёт ёки рақамли инновацион тизимга қуйидаги таърифни беришимиз мумкин: Рақамли инновацион тизим – жамиятдаги институционал тузилмаларнинг мажмуи бўлиб, уларнимнг фаолияти билимлар, илмий информация ва янгиликлар яратишга (ёки ривожланган мамлакатлардаги илғор инновацион янгиликларни ижобий равишда ўзлаштиришга) қаратилган бўлиб, у давлат тузилмалари, бизнес, илм-фан ва таълимнинг биргаликдаги ўзаро фойдали синергетик (бир-бирини кучайтирувчи) фаолияти туфайли муваффақият қозонади ва бу тадбирлар мажмуи мамлакатнинг иқтисодий фаолиятини кучатиришга ҳамда унинг тез суръатлар билан ривожланишига олиб келади. Рақамли инновацион тизимнинг пировард мақсади - академик ёки амалий фан соҳаларидан (ёки ривожланган мамлакатлардан) илмий-амалий натижаларни олишга, янгиликларни тижорийлаштиришга (яъни улардан тижорий мақсадларда фойдаланишга), ғояларни оммавий ишлаб чиқаришга тадбиқ этишга, бозорларни янги рақамли маҳсулотларга тўлдиришга ва бунинг натижасида мамлакатнинг тезкор ижтимоий-иқтисодий ривожланишига эришишдир. Юқорида келтирилган функцияларнинг кетма-кет (ва доимий) равишда бажарилиши билимларга асосланган рақамли иқтисодиёт ва унга мос бўлган рақамли инновацион тизимнинг ҳал қилиши керак бўлган асосий муаммоларининг ечимига олиб келади, яъни, ижтимоий-иқтисодий
ривожланишнинг юксак даражасига эришиш учун зарур бўлган тегишли шарт-шароитларни яратиш масаласини ҳал қилади. Буни рақамли инновацион тизимнинг нималарни амалга ошириши кераклигини оддий кўринишда ифодалайдиган қуйидаги чизма орқали акс эттиришимиз мумкин:

Турли мамлакатларда бундай рақамли инновацион тизимнинг қандай кўринишда иқтисодий амалиётга тадбиқ қилиниши мамлакат олдига қўйилган стратегик мақсадларга монанд равишда амалга оширилади. Масалан, Францияда рақамли инновацион тизимнинг асосий мақсади, қўшимча иш жойларини яратиш бўлса, Германияда бу мақсад прогрессив рақамли технологияларни ривожлантиришдир. Билимларга асосланган рақамли иқтисодиётнинг асосий мақсади эса, мамлакатни нафақат


информатион-технологик йўналишда барқарор ривожлантириш, балки бу ҳолатни иқтисодий-ижтимоий йўналишда ҳам амалга оширишдир. Бу эса қуйидаги мақсадлар мажмуини амалга оширишни кўзда тутади:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish