Рақамлаштириш воситасида иқтисодиётнинг турли хил соҳаларида қўшимча иш жойларини яратиш;
Илмий билимлар талаб қиладиган рақамли маҳсулотлар ҳажмини ва аҳолининг даромадларини ошириб, бюджетнинг турли хил тушумларини кўпайтириш;
Рақамли технологиялар ёрдамида аҳолининг маданий-маънавий, таълим ва билим даражасини ошириш;
Мамлакат иқтисодиётига янги турдаги рақамли маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхоналари ва замонавий рақамли технологияларни кенг миқёсда жалб қилиш;
Рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда ижтимоий-иқтисодий ва экологик муаммоларни ҳал қилиш.
Билимларга асосланган рақамли иқтисодиётнинг муваффақиятли фаолият кўрсатиши кўп жиҳатдан давлатнинг иқтисодиёт илмий-техник сектори ривожланишига бўлган ёндошувига ҳам боғлиқ бўлади ва бу макроиқтисодий сиёсатда, норматив ва ҳуқуқий таъминотда, рақамли инновацион тизимнинг бевосита ва билвосита бошқарилишида ўз аксини топади. Шунинг учун ҳам бундай рақамли иқтисодиёт функциялари мамлакатнинг илмий-техник ва ишлаб чиқариш потенциали, ички бозор ва меҳнат бозори ҳолати ҳамда тарихий ва табиий ҳусусиятлари билан аниқланади. Бунга мос равишда рақамли инновацион тизимнинг бир қанча даражаларини фарқлаш мумкин: дунё миқёсида, миллий – бир мамлакат миқёсида, регионал – вилоятлар миқёсида ва локал – рақамли инновацион иқтисодиётни бир тармоқ ёки корхона миқёсида амалга ошириш. Локал рақамли инновацион тизим ўз таркибига бир томондан йирик корпорацияларни, кичик ва ўрта бизнес фирмаларини ва иккинчи томондан, илмий изланиш фаолияти молиявий
ҳизматининг анъанавий ҳамда янги кўринишларини, янги рақамли
технологиялар бозорини ва давлатнинг бевосита ва билвосита кўмагини қамраб олади. У илм-фан ва ишлаб чиқаришни самарали равишда бирлаштириб, ўз таркибига рақамли тизимнинг барча ташкил этувчиларини, шу жумладан, илмий-технологик ва ижтимоий-иқтисодий йўналишларни қамраб олади. Билимларга асосланган рақамли иқтисодиётнинг моҳияти - асосан ташқи ва ички таъасиротларга бардошли бўлган рақамли инновацион тизимнинг ташкилий кўринишлари ва функционал тузилмаларини ҳосил қилиш бўлиб қолади, дейишимиз ҳам мумкин.
Электрон тижоратда рақамли иқтисодиёт усуллари
180
Янги рақамли маҳсулот (ёки ҳизмат)ларни ҳаётга тадбиқ қилиш билан тугалланадиган ҳамда бундан кўра кенгроқ миқёсда амалга ошириладиган рақамли инновацион фаолиятлар бир-биридан фарқланиши зарур. Хозирги даврда янги билим ва информацияни (ёки рақамли инновацион фаолиятни) яратиш жараёнини тушунишда бир қанча ёндошувлар мавжуд. Тадбиркорлик ёндошувига асосан рақамли инновацион фаолият янги маҳсулотни унинг ҳақидаги ғоя ҳосил бўлишидан то унинг ўзлаштирилиши, ишлаб чиқарилиши, сотилиши ва тижорий самара олинишигача бўлган жараён деб тушунилади. Креатив-функционал ёндошувга асосан эса рақамли инновацион фаолият самарали ижод фаолияти бўлиб, у янги воситалар ёрдамида мавжуд ёки бутунлай янги мақсадларга эришиш деб тушунилади. Фалсафий ёндошувга асосан эса рақамли инновацион фаолият деб фанни, техникани, иқтисодиётни, тадбиркорликни ва бошқарувни бирлаштириб, ижобий синергетик самарага эриша олинадиган жараёнга тушунилади. Рақамли инновацион фаолиятнинг иқтисодий моҳиятини қуйидаги чизмада ифодаланган янгиликлар (билимлар, технологиялар, инновациялар) яратиш жаражонининг бир-бири билан боғлиқ бўлган босқичлари орқали тушуниш мумкин:
Yangi maxsulotning tarqatilishi
Рақамли инновациялар яратиш илмий изланишлар, тажриба- конструкторлик ишлари ва уларнинг натижаларини ҳаётга тадбиқ қилиш каби янги рақамли маҳсулот яратиш ва уни ўзлаштириш билан боғлиқ бўлган барча ишларни ўзига қамраб олган жараёндир. Янгиликлар киритишнинг (рақамли инновацияларнинг) ҳаётий цикли амалиётга тадбиқ қилиш билангина тугамайди, балки у серияли ва оммавий ишлаб чиқариш, сотиш, рақамли маҳсулотни тарқатиш ва ундан фойдаланиш жараёнларини ҳам ўз таркибига олади. Аммо баъзи ҳолатларда рақамли инновацион маҳсулот оммавий ишлаб чиқаришга, алмашинувга ва истеъмолга мўлжалланмаган бўлиши ҳам мумкин. Мисол сифатида космик, авиацион, атом саноати маҳсулотлари ёки медицина, ядро физикаси ва бошқа юқори технологик соҳалар учун ишлаб чиқариладиган эхклюзив (ягона, ноёб, бир нушада) рақамли маҳсулотларни келтириш мумкин. Шуни ҳам айтиш керакки, ҳар қандай серияли ва оммавий ишлаб чиқаришни ҳам инновацион деб бўлмайди, албатта.
Кичик бизнесда рақамли инновацион фаолиятининг асосий субъектлари
Рақамли инновацион фаолият субъектлари сифатида янгилклар яратадиган ва уларнинг синов нушаларини янги рақамли маҳсулот сифатида ишлаб чиқарадиган корхоналар, ташкилотлар ёки алоҳида шахслар тушунилади. Субъектлар сифатида булардан ташқари рақамли инновацион
жараёнга молиявий, информатион, маркетинг, патент-лицензия, лизинг, френцайзинг, сотув ва бошқа ҳизматлар кўрсатадиган ҳуқуқий ва жисмоний шахсларни ҳам қўшишимиз мумкин. Янада аниқроқ қилиб айтганда, рақамли инновацион фаолият субъектлари қуйидагилардир:
Рақамли инновационфаолиятнингваинновационҳизматнингалоҳидакўринишларибў лганилмий-ишлабчиқаришташкилотлариватехнополислар, технопарклар, инновационмарказлар, инновацион-
инвестиционвабизнесмарказларкўринишидагитузилмалар;
Рақамли маҳсулот яратадиган илмийваилмий-текширишташкилотлари (академикватармоқилмийинститутлари, конструкторликбюролари, лабораториялар, тажрибамайдонлари, оилйтаълиммуассасалари);
Рақамли маҳсулот ҳосил қиладиган йирик ва ўртача катталикдаги корхона ва ташкилотлар;
Рақамли маҳсулотлар яратадиган кичик инвестицион ташкилотлар ва фирмалар;
Рақамли иқтисодиёт муаммолари билан шуғулланадигсн инновацион, илмий-текширув ва ишлаб чиқариш йўналишидаги ташкилотларнинг ҳизматчилари;
Рақамли иқтисодиёт соҳасида юксак иқтидорга эга бўлган олим, ихтирочи, дастурчи ва малакали мутахассислар.
Ҳуқуқий нуқтаи-назардан, рақамли инновацион тадбриркорлик фаолияти субъектлари деб, илмий-техник йўналишларда ҳуқуқий шахс ҳосил қилмасдан тадбиркорлик қилаойтган шахслар (яъни индивидуал тадбиркорлар) ҳам тушунилиб, улар бу фаолият тури билан шуғулланиш учун гувоҳномалар олган бўлишлари лозим. Рақамли инновацион тадбиркорлик фаолиятининг бундай субъектларига иқтисодиётнинг турли соҳаларида янгиликлар яратиб, уларни амалиётга тадбиқ этадиган ихтирочиларни, конструкторларни, рационализаторларни, компъютер
дастурчиларини, фрилансерларни, дизайнерларни (шу жумладан, wеб-
Do'stlaringiz bilan baham: |