Тошкент молия институти с. С


Криптовалюталар – электрон тижоратнинг активи сифатида



Download 2,7 Mb.
bet49/180
Sana21.07.2022
Hajmi2,7 Mb.
#833911
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   180
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

Криптовалюталар – электрон тижоратнинг активи сифатида


Янги рақамли иқтисодиётда бир қанча турдаги молиявий активлар бўлиб, улар жумласига криптовалюталар ҳам киради. Ҳозирги пайтда турли хил компаниялар томонидан ишлаб чиқилган мингдан ортиқ криптовалюталар мавжуд ва уларнинг ҳар бир криптоиқтисодиёт соҳасида бир қанча муҳим функцияларни бажарадилар. Шулардан бири – ИCО (Инитиал cоин офферинг) бўлиб, унинг ёрдамида бирор бир лойиҳа учун жамоавий маблағ йиғиш жараёнини уюштуриш мумкин. Бундай усулда жамоавий молиявий маблағлар тўплаш механизмининг номи краудфундинг усули воситасида инновацион молиявий маблағлар топиш деб аталади. Бундай усул ёрдамида маблағ тўплаш учун оригинал усул таклиф этилади: криптовалютада кафолат шартномалари, яъни, блокчейнга асосланган ммавий краудфандинг модели версияси ташкил қилинади – унда ташкилотчилар қатнашчиларнинг пул ўтказмалари катталиги белгиланган катталикда бўлиши аниқлангач, улар инвестицион ҳамёнга олдиндан келишиб олинган миқдордаги пул ўтказмалари ўтказишади. Пул маблағлари ўтказувчиларни «овлаш» ва тўпланган мабларни ҳимоя қилиш учун шартли депозит счетлар яратиш ўрнига блокчейн ва у билан боғлиқ дастурий таъминот бу ишни автоматик равишда барчага кўриниб турган тарзда бажаради. Махсус ажратилган ва бузиб киришдан ҳимоя қилинган, фақат дастурий назорат остида бўладиган электрон ҳамёнда зарур миқдордаги маблағлар тўплангач, у ташкилотнинг захира қилинган маблағлари сақланадиган бошқа ҳамён билан бирлаштиради. Агар мақсадли инвестицион суммани тўплашнинг уддасидан чиқилмаса, пул маблағлари автоматик равишда ортга, пул ҳадя қилганларнинг электрон ҳамёнларига қайтариб юборилади. Шундай қилиб, маблағлар тўплаш, уни ҳимоялаш, сақлаш ва қайтариш муаммоси ҳал қилинади. Энди рақамли технологиялар ёрдамида
мулк масалаларини бошқариш тизимини яратиш муаммосига тўхталамиз.Интеллектуал (смарт) шартномаларфақат молия соҳасидагинаишлаш билан чегараланмайди. Агар уларни интеллектуал мулк билан бирлаштирадиган бўлсак – бунда мулк ҳуқуқи ҳужжатларива эгалик қилишни тасдиқлайдиган бошқаҳужжатлар компютер дастурлари фойдаланиши учун рақамли шаклга ўтказилади – бу моддий (масалан, уй ёки автомобил) ёки номоддий (масалан, патентлар) активларга мулкчилик ҳуқуқини автоматик равишда ўтказишни таъминлайди. Худди шу тарзда компютер дастуримос келувчи шартнома шартларига риоя қилиниши тасдиқланган ҳоллардагина активлар алмашинишга рухсат бериши мумкин. Ҳозир компаниялар деярли ҳар бир электрон қурилма ёки товар бирлигига штрихкодлар, ҚР-кодлар, микрочиплар, блуетоотҳ-узатгичларни фаоллик билан жорий қилмоқдалар, бунинг натижасидаисталган моддий бойликларга мулчилик ҳуқуқини айнан шу тарзда бериш мумкин бўлган «буюмлар интернети» яратилади. Блоcкчаин асосидаги ечимларнинг кенг тарқалиши техник, ҳуқуқий, молиявий ва маданий характердаги катта тўсиқларга дуч келмоқда. Ҳозирги пайтда юзлаб бундай ечимлар мавжуд, лекин уларнинг кўпчилиги охиригача ишлаб чиқилмаган ва қачонлардир амалга оширилиш имкониятига эга бўлиши эҳтимоли анча паст ҳисобланади. Бироқуларга катта энергия ва инновацион интеллектуал салоҳияти сарфланган бўлиб, бу бир қатор жиддий лойиҳалар ва стартаплар яратишда намоён бўлди.Бундай лойиҳаларнинг биринчиси 2012 йилнинг иккинчи ярмида ишга туширилганCолоредCоинстизими бўлди. Ундан мақсадодамларга молиявий активлар ва анъанавий валютани бевосита биткоин блокчейни орқали алмашиниш имкониятини тақдим этишдан иборат бўлган (бу тизим орқали икки киши, масалан, еврони олтинга тўғридан-тўғри алмаштириш ҳақида шартнома тузиши мумкин). Шундан бошлабмазкур майдондакўплаб айнан шундай характерли лойиҳалар пайдо бўлди, жумладан, Нехт, Риппле, Мастерcоин, этҳереум, БитШарес, Cоунтерпартй ва Стеллар деб номланган тизимлар. Уларнинг барчаси блокчейн асосида махсус ишлаб
чиқилган ўзига ҳос электрон платформа таклиф қилади. 2013 йил ўрталарида журналист Виталик Бутерин қандай қилиб биткоин бу қадар кенг оммавийликка эришгани ҳақида ўйланиб қолди. Унинг нуқтаи-назаридан, базавий биткоин протоколи дастурчиларга ишончли ва шу билан бир пайтда фойдаланувчига нисбатан дўстона бўлган иловалар дастурий интерфейси (АПИапплиcатионс програм интерфейс) яратиш ҳаддан ташқари бесўнақай бўлиб кўринган. Унинг негизида яратилган барча иккиламчи протоколлар тор доирада ихтисослашган бўлиб чиқди. Моҳиятан, биткоин протоколиWиндоwспайдо бўлишидан олдин оммавий бўлган ДОС операцион тизимини эслатиб юборади.Агар исталган дастурлаш тилида ёзилган исталган илова фаолиятини таъминлай оладиган мустақил протокол ва блокчейн яратиладиган бўлсачи? Дастурчилар «тўлиқ Тюринг» деб атайдиган протокол бўлсачи? У ҳақиқатда исталган нормарказлашган сервисни қўллаб-қувватлаши мумкин бўлсачи – онлайн валюта биржалари, интеллектуал шартномалар, аксиядорлар регистрини юритиш, овоз бериш тизимлари, Даппс, ДАК, ДАО вабошқалар, – буларнинг барчаси дастурчиларга, уларнинг фикрига кўра, етарли даражада жалб этувчан интерфейс бозори яратишга имкон берсачи? Таклиф қилинган ечим криптовалюта оламида ҳақиқий довул кўтарди: тўлиқ қайта ишланган, юз фоиз универсал, номарказлашган блокчейн, исталган шартномалар бажарилишини ташкил қилиш ва номарказлашган иловаларни ишлаб чиқиш мумкин бўлган очиқ платформа сифатида фаолият кўрсатишга қодир бўладиган бундай янги платформага этҳереум деб ном берилган.Криптовалюта технологиялари келажагига оптимистик қарашлар кўплаб тўсиқларга дуч келади. Криптовалюталар ҳақидаҳатто бир дақиқага эсдан чиқарадиган бўлсак, нормарказлашув тренди ҳақиқатда катта салоҳиятга эга эканлигини тан олмаслик жуда қийин. Агар уни инқироздан кейинги даврда Уолл-Стрит ва Вашингтон доирасида тобора кўпроқ куч- қудрат марказлашув тренди билан таққослайдиган бўлсак, бу икки эгизак ёнма-ён кетаётган эмас, балки бир-бирининг қаршисидан келаётган
поездларни эслатиб юборади. Эҳтимол, биз глобал ижтимоий ўзгаришлар – уйғониш даврида банк иши ва миллий давлатлар кейинчалик уларнинг атрофида жамиятнинг пул ва иқтисодий тизими вужудга келиши лозим бўлган иккита асосий ҳукумат маркази сифатида шаклланган ХВИ асрдан кейинги тарих давомида энг кучли ўзгаришлар бўсағасида тургандирмиз. Дарҳақиқат, буюмлар интернети асридаанъанавий пул тизимига асосланган технологияларфойдаланувчиларни тўлов тизимларидаги такомиллаштириш билан ҳайрон қолдиришнинг ҳар хил усулларини излайдилар. Мобил биткоин ҳисоб-китобларининг устувор воситасига айланган смартфон, шу билан бир вақтда,ҳисоб-китобларни амалга ошириш усулларида инқилоб қилишга интилаётган молиявий-техник компанияларининг диққат-еътибори марказий ўрин олмоқда.Кредит карталари билан ҳисоб-китоб қилиш анъанавий технологиялрида ҳам глобал ўзгаришлар рўй бермоқда. Сқуаре компаниясидан контакт карталари ўқиш учун портатив қурилма миллионлаб кичик бизнес вакиллари – масалан, таксичилар ёки хот-дог сотувчиларга ўз смартфон ва планшетларини мобил процессинг қурилмаларига айлантириш имконини берди. Биткойнчилар одатда кредит ва дебет карталар ҳавфсизлик даражаси етарли эмаслигидан асосли равишда шикоят қиладилар, чунки уларнинг тизимифойдаланувчи шахси ҳақида ахборот узатишга боғлиқ бўлади, бироқ таъкидлаш жоизки, ҳозирги пайтда тармоқда бундай маълумотлар ҳавфсизлиги сезиларли даражада ўсган.Бироқ бу ерда яна бир муаммо мавжуд: янги технологиялар ҳуқуқий тизимга киритилгани сабабли, улар унинг ичидаги барча пул транзаксиялари ҳаражатларини ўз зиммасига олади. Янги технологиялар провайдерларикредит рискини ўз зиммасига олиш ва тўловларни қайта ишлаш учун банклар ва анъанавий тизимнинг бошқа ўйинчиларига комиссион тўловлар тўлашдан бўйин товлаш учун озгина ҳам имкониятга эга эмас.Янги ҳисоб-китоб шакллари, техник жиҳатдан илғор бўлсада, аввалгидек 500 йиллик тарихга эга бўлган марказлашган молиявий менежмент модели доирасида қолавермоқда. Оддий мижоз учун бу иккиёқламалик ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас, бу ҳаттоки
келажакдаги ҳамкорлик иқтисодиёти, қолган барча соҳаларда инсонларнинг индивидуал имкониятларини такомиллаштириш йўналишида ривожланишда давом этадиган бўлсада, анъанавий пулларга узоқ умр ваъда қилади. Бироқ бужон сақлаш нормарказлашув йўналишидаги бошқа ўзгаришлар билан боғлиқ эмас. Бу трендларнинг барчаси бугун бўлмаса ҳам, тахминан 10 йилдан кейин криптовалюталар асри кириб келиши муқаррар эканлигини кўрсатади деган фикрдан узоқлашиш қийин. Бу аср келгач, кредит манбаси сифатида банкларнинг аҳволи нима кечади деб ўйлашга мажбур қилади. Уларнинг бу ролига ҳар қандай таҳдид инновацион технологиялар вакиллари билан бозор улуши учун курашда музокаралар предметига айланади. Уларнинг маълум қилишича, анъанавий қоғоз шаклидаги пуллар ўрнига келадиган криптовалюта тизими банкларнинг кредит бериш қобилиятига путур етказиши ва шу тариқахусусий пуллар эмитентлари функсиясини бажариши мумкин бўлади. Агар бундай ҳавф юзага келадиган бўлса, ҳаммамиз каби жон сақлашдан манфаатдор бўлган миллий давлат қандай жавоб қайтариш кераклигини ҳал қилиши лозим. Сўнгги 500 йил ичида миллий давлат ўзининг мослашувчанлик қобилиятини исботлаб берди, шу сабабли, биз бу сафар ҳам омон қолиш ва мослашиш имкониятига шубҳа билдирмаймиз. Ҳулоса тариқасида давлат криптовалютаси чиқариш мослашув стратегияларидан бирига айланиши мумкин эканлиги ҳақида гаплашамиз. Миллий давлатларнинг яна бир шундай стратегияси – бирлашиш ва пул муомаласи соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашдир. Биз бу нима билан якун топши ҳақида тасаввурга ҳам эга эмасмиз. Ҳеч нима билан тугамагаслиги эҳтимоли ҳам бор. Лекин бундай саволлар юз йилликлар давомида биринчи марта қўйилмоқда. Андрессен Ҳороwитз инвестиция фондининг венчурли тадбиркори Крис Диксон қуйидагиларни таъкидлайди: «Бир томондан, сизда иш жойини йўқотган банк ходими бор ва сиз унинг олдида ўнғайсизлик ҳис қиласиз, бошқа томонидан эса, қолган ҳамма банк тизимидан фойдаланиш туфайли 3%дан тўлаши керак бўлмайди ва бу улкан иқтисодий аҳамиятга эга, чунки бу кичик бизнес

Download 2,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish