|
Таваккалчиликка тайёрлик даражасини аниқлаш
|
Sana | 01.06.2022 | Hajmi | 40,56 Kb. | | #627935 |
| Bog'liq лаборатория №4
Таваккалчиликка тайёрлик даражасини аниқлаш (Шуберт) - Йўриқнома, Қуйида берилган 25 та саволга ушбу схема бўйича балл қўйиб жавоб беринг:
- + 2 балл – тўлиқ қўшиламан, тўлиғича “ҳа”
- + 1 балл – “йўқ” дан кўра кўпроқ “ҳа”
- ± 0 балл – “ҳа” ҳам эмас, “йўқ” ҳам эмас, иккаласининг ўртаси
- – 1 балл – “ҳа” дан кўра кўпроқ “йўқ” дейиш мумкин
- – 2 балл – тўлиғимча “йўқ”
-
Оғир дардга чалинган одамга тезроқ ёрдам кўрсатиш учун белгиланган тезликни нормадан оширингиз мумкинми?____________ - Оғир дардга чалинган одамга тезроқ ёрдам кўрсатиш учун белгиланган тезликни нормадан оширингиз мумкинми?____________
- Агар жуда яхши маош тўлашни ваъда беришса, узоқ муддатли ва хавфли экспедицияга боришга розилик берармидингиз?____________
- Қочиб кетаётган хавфли душман ёки қуролланган ўғрининг йўлини тўса оласизми?_______________
- Соатига 100 км тезлик билан ҳаракат қилаётган поезднинг ёнида машинангизда кетишга қўрқмайсизми?__________
- Уйқусиз ўтказган кунингизнинг эртасига нормал ишлаб кетаверасизми?______________
- Совуқ дарёни биринчи бўлиб олдинда сузиб кесиб ўта оласизми?_____________
- Қайтариб беришига тўла ишонмаган тақдирда ҳам дўстингизга катта миқдордаги пулни қарзга бериб тура оласизми?__________________
- Сизни хавфсиз деб ишонтирган тақдирда шерни ўргатувчиси билан бирга шернинг қафасига киришга журъат қиласизми?__________________
- Ташқаридан қўллаб туришган пайтда жуда баландликка тирмашиб чиқа олармидингиз?_____________
- Машқсиз парусли (елканли) қайиқни бошқара оласизми?____________
- Югуриб кетаётган отнинг жиловидан ушлашга журъат қиласизми?________________
- 10 стакан пиво ичиб олган тақдирда велосипедни бошқариб кета оласизми?________________
- Парашютдан сакрай оласизми?_____________
- Зарурат бўлиб қолса, Тошкентдан Москвагача билетсиз кета оласизми?______________
- Яқиндагина автоҳалокатда оғир жароҳатланган танишингиз билан, у рулда бўлгани ҳолда автотурнерга чиқишга журъат қила оласизми?____________
- Ўт ўчирувчилар тентига 10 метрлик баландликдан сакрай оласизми?__________________
- Узоқ муддат мобайнида тушакда ётишни талаб қилаётган касалликдан қутилиш учун мураккаб операцияга розилик билдира оласизми?_________________
- Соатига 50 км тезликда ҳаракат қилаётган юк вагонидан сакрай оласизми?________________
- 6 кишига мўлжалланган лифтда шошиб турган пайтингизда 7чи киши бўлиб чиқиб олишингиз мумкинми?__________________
- Катта миқдорда пул беришни ваъда қилишса, кўзингиз боғлиқ ҳолда серқатнов кўчадан ўтишга журъат этасизми?___________________
- Ҳаётингиз учун хавфли иш учун катта маош тўлашса, ишлашга розилик берармидингиз?_____________
- 10 та қадаҳдан кейин фоизни ҳисоблай олармидингиз?
- Бошлиқнинг гапига кириб, юқори кучланишли симни, у токсиз дейишига ишониб, ушлай оласизми?____________
- Қисқа муддатли тушунтиришлардан сўнг вертолётни бошқара олармидингиз?__________________
- Қўлингизда билетингиз бўла туриб, лекин емиш ва пулсиз Москвага кета оласизми?_____________________
КАЛИТ: - КАЛИТ:
- Юқоридаги кўрсатмага кўра балларни ҳисобланг.
- –50дан +50гача бўлган оралиқда тўплаган балингизнинг қийматини аниқланг, ўртачадан қайси томонга оғишига қараб, хулоса чиқаринг. Жавобларнинг ижобийлиги таваккалчиликка мойиллингиз борлигидан дарак беради.
- -30дан паст – жуда ҳтиётсиз.
- -10дан +10 оралиғи – ўртача кўрсаткич.
- +20 балдан юқори – таваккалчиликка мойиллик.
-
-
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|