Электролитик рафинирлаш – пирометаллургик ишловдан кейинги маҳсулот (куйдирги) ни анодда эритиб (анод сифатида ваннага илинади), шу эритмадан катодда тоза металл ҳолида чўктириб олишдир. Саноатда рафинирлаш йўли билан металларни кимёвий соф ҳолда олишга эришилади.
Электроэкстракция – эритувчи реагентлар ёки ишдан чиққан электролит ёрдамида металларни рудадан (концентратдан) эритмага ўтказилиб, кераксиз моддалардан тозаланиб, эримайдиган катодли электролизёрларда, металларни тоза холда ажратиб олиш жараёнидир.
Саноатда асосан сувли эритмалардан қаттиқ ва суюқ электродли (симоб ва унинг қотишмалари – амальгам металлургияси) рафинирлаш усули кўпроқ қўлланилади. Сувли эритмалардан металларни электролитик қайтаришда водород ёки бошқа электроманфийроқ металлдан фойдаланилса, бу жараёнга – цементация – ёки бошқача қилиб сиқиб чиқариш деб хам аталади
Гидроэлектрометаллургия – асосан уч босқични ўз ичига олади:
электролит тайёрлаш (реагентлар ёрдамида сувли қисм);
2- электролитларни тозалаш;
3 - эритмалардан металларни ажратиб олиш.
Мавзуга оид таянч сўзлар ва иборалар.
Гидроэлектрометаллургия, электролитик рафинирлаш, пирометаллургик ишлов (куйдириш), анод, катод, электроэкстракция, эритувчи реагентлар, концентрат, электролизёр, цементация (сиқиб чиқариш).
Назорат учун саволлар.
Гидроэлектрометаллургия фани нимани ўрганади?
2. Электролитик рафинирлаш жараёни нима?
3. Электроэкстракция жараёни нима?
4. Цементация (сиқиб чиқариш) жараёни нима?
Тест вариантлари:
1. Гидроэлектрометаллургия фани нима?
А. Гидроэлектрометаллургия - руда ва концентратлар таркибидаги металлар- ни эритиб, уларни электролиз ёрдамида алохида ажратиб олиш.
Б. Гидроэлектрометаллургия - руда ва концентратларни паст ҳароратларда ишлов бериб металларни алохида ажратиб олиш.
В. Гидроэлектрометаллургия - концентратларни паст хароратда сувли эрит- мага ўтказиб, уларнинг таркибидаги металларни ажратиб олиш.
Г. Гидроэлектрометаллургия - рудаларни юқори хароратларда эритмага ўтказиб, металларни алохида ажратиб олиш.
2. Электролитик рафинирлаш нима?
А. пирометаллургик ишловдан кейинги махсулот(куйдирги)ни катодда эритиб тоза металл холида чўктириб олишдир.
махсулотни анодда эритиб шу эритмадан тоза металл чўктириб олишдир.
В. куйдиргини анод сифатида ваннага илиб, эритмадан металлни чўктириб олишдир.
Г. пирометаллургик ишловдан кейинги махсулотни анодда эритиб, шу эритмадан катодда тоза металл чўктириб олишдир.
3. Электроэкстракция жараёни нима?
А. эритувчи реагентлар ёки ишдан чиққан электролит ёрдамида металларни тоза холда ажратиб олиш жараёнидир.
Б. эритувчи реагентлар ёрдамида металларни рудадан эритмага ўтказиб, кераксиз моддалардан тозалаб, электролизёрда, металларни тоза холда ажратиб олиш жараёнидир.
В. ишдан чиққан электролит ёрдамида металларни концентратдан эритмага ўтказилиб, кераксиз моддалардан тозаланиб, металларни тоза холда ажратиб олиш жараёнидир.
Г. эритувчи реагентлар ёки ишдан чиққан электролит ёрдамида металларни рудадан (концентратдан) эритмага ўтказилиб, металларни тоза холда ажратиб олиш жараёнидир.
4. Цементация жараёни нима?
А. Сувли эритмалардан металларни электролитик қайтаришда водород ёки бошқа электроманфийроқ металлдан фойдаланишга цементация дейилади.
Б. Сувли эритмалардан металларни электролитик қайтаришда кислород ёки бошқа металлдан фойдаланилса, бу жараёнга – цементация дейилади.
В. Сувли эритмалардан водородни электролитик қайтаришда кислород ёки бошқа металлдан фойдаланилса, бу жараёнга – цементация дейилади.
Г. Сувли эритмалардан кислородни электролитик қайтаришда метал ёки ок- сидлардан фойдаланилса, бу жараёнга – цементация дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |