ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ КИМЁ –ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ
Силикат материаллари ва нодир, камёб металлар технологияси кафедраси
«Тасдиқлайман»
Ўқув ишлари проректори
доц. Ш.А.Муталов
__________________
2012 йил «___»_______
«ГИДРОЭЛЕКТРОМЕТАЛЛУРГИЯ»
ФАНИ БЎЙИЧА
МАЪРУЗА МАТНЛАРИ
520000 - Муҳандислик ва муҳандислик иши таълим соҳасининг
5522400 - Кимёвий технология (электрокимёвий ишлаб чиқариш йўналиши бўйича) бакалавриат йўналиши учун
КАФЕДРА МУДИРИ
т.ф.д., проф. АРИПОВА М.Х.
ТОШКЕНТ – 2012й
Маъруза матнлари «Силикат материаллари ва нодир, камёб металлар технологияси» кафедрасининг 2012йил “___” _______ ___-сонли илмий – услубий семинарида муҳокама қилинган ва институт услубий кенгашида тасдиқланган, ___ - сонли баённома, “__” _____ 2012 йил.
Тузувчилар: «Силикат материаллари ва нодир, камёб металлар технологияси» кафедраси доценти, к.ф.н. Зиядуллаев А.Ш. ва асс. Хамидов А.Г.
Такризчи: УзФА УНКИ «Рангли металлар» лабораторияси катта илмий ходим, к.ф.н. Ибрагимова М.А.
Қисқача аннотация: Маърузалар матни «Гидроэлектрометаллургия» фанини ҳозирги замон ютуқлари асосида ўрганиш учун хизмат қилади. У бакалаврлар тайёрлашдаги муҳим омиллардан бири бўлиб, бакалавриат йўналишининг «Электрокимёвий ишлаб чикариш технологияси» бўлимига тўғри келади. Унда талабалар «Назарий электрокимё» фанидан олган билимларини амалда мустағкамлайдилар ва тўлдирадилар, яъни янги хусусиятларга эга бўлган электрокимёвий усуллар билан руда, концентратлар ва бошқа бирикмалардан сувли эритмалар ва суюқланмалар ёрдамида металларни ажратиб олиш ва уларни тозалаш, электрокимёвий технологияларни яратиш ҳақида чуқур билимга эга бўладилар.
Маърузалар матнини ўрганиш жараёнида талабалар электрокимёвий усулда тоза ва ўта тоза металлар, шу жумладан рангли ва нодир металларни олиш, ишлаб чиқаришда ҳосил бўладиган оқава сувлар ва бошқа чиқиндиларни электрокимёвий йўл билан тозалаш, соҳадаги ишлаб чиқариш технологияларини такомиллаштириш, ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сифатини баҳолаш ҳақида билим, кўникма ва малакаларга эга бўладилар.
«Гидроэлектрометаллургия» фанининг маърузалар матни бакалавриат йўналиши бўйича ўқитиладиган “Физик кимё”, “Электрокимёвий ишлаб чиқариш мутахассислигига кириш”, “Назарий электрокимё”, “Умумий кимё ” фанларидан олинган билимлар асосида тузилган бўлиб, «Электрокимёвий металлаш», «Ноорганик моддалар электросинтези» , “Гальваник элементлар ишлаб чиқариш”фанларини ўрганиш учун зарур маълумотларни беради
Do'stlaringiz bilan baham: |