Мавзуга оид таянч сўзлар ва иборалар.
Электролит, руда, концентрат, ишлов, реагент, оксидловчи куйдириш, қайтарувчи куйдириш, хлорловчи куйдириш, печь, ўтхона, шахтали, падли, қайнатувчи қатлам, вихрли печь.
Назорат учун саволлар.
Электролитлар қандай тайёрланади?
2. Куйдириш жараёнининг мохияти ва турлари?
3. Қандай Ўтхона (печь) лар мавжуд?
4. Қайнатувчи ва вихрли ўтхоналарнинг тузилиши ва ишлаш мохияти нима?
Тест вариантлари:
1. Электролитлар қандай тайёрланади?
А. Руда ёки концентратларни музлатиб сўнг махсус сувли реагент ёки ишдан чиққан электролит ёрдамида ишлов ўтказилади.
Б. Руда ёки концентратларни куйдириш жараёнидан сўнг концентрик кисло- таларда ёки ишдан чиққан электролит ёрдамида ишлов ўтказилади.
В. Руда ёки концентратларни куйдириш жараёнидан сўнг махсус сувли реа- гент ёки ишдан чиққан электролит ёрдамида ишловдан ўтказилади.
Г. Кристал ва чўкмаларни куйдириш жараёнидан сўнг махсус сувли реагент ёки ишдан чиққан электролит ёрдамида ишлов ўтказилади.
2.Куйдириш жараёнининг мохияти нимада?
А.мураккаб кимёвий пирометаллургик жараён бўлиб, маъдан таркибидаги бирикмалар иложи борича сувли эритмаларда осон эрувчан бирикмаларга айлантирилади.
Б.мураккаб металлургик жараён бўлиб, маъдан таркибидаги бирикмалар иложи борича сувли эритмаларда осон эрувчи бирикмаларга айлантирилади.
В.мураккаб кимёвий электрометаллургик жараён бўлиб, маъдан таркибидаги сувларни эритмаларда осон эрувчан бирикмаларга айлантирилади.
Г.мураккаб кимёвий металлургик жараён бўлиб, кристал таркибидаги сувлар иложи борича газларда осон эрувчи бирикмаларга айлантирилади. 3.Куйдиришнинг қндай турларини биласиз?
А.-оксидловчи куйдириш–сулфидлар сулфатлар ёки оксидлар холига ўтади; - сульфатловчи куйдириш–юқори оксидлар қуйи оксидларга ўтади; - хлорловчи куйдириш – оксидлар хлоридлар холига ўтади ва осон эрийди.
Б.-оксидловчи куйдириш–сулфидлар сулфатлар ёки оксидлар холига ўтади; - қайтарувчи куйдириш – юқори оксидлар қуйи оксидларга ўтади; - хлорловчи куйдириш – оксидлар хлоридлар холига ўтади ва осон эрийди.
В. - сулфидловчи куйдириш – сульфатлар ёки оксидлар холига ўтади; - қайтарувчи куйдириш – юқори оксидлар қуйи оксидларга ўтади; - хлорловчи куйдириш – оксидлар хлоридлар холига ўтади.
Г. - оксидловчи куйдириш – сульфидлар ёки оксидлар холига ўтади; - қайтарувчи куйдириш – юқори оксидлар қуйи оксидларга ўтади; - хлорловчи куйдириш – оксидлар хлоридлар холига ўтади.
4. Куйдириш жараёнига газлар неча МПа босимда юборилади?
А. 0.01 – 0.05 МПа.
Б. 0.04 – 0.08 МПа.
В. 1.0 – 2.0 МПа.
Г. 0.2 – 0.3 МПа.
Do'stlaringiz bilan baham: |