Бойхоли фамил чой
ўсимликнинг учидаги ёш,
ривожланмаган барглари
(флешлар) дан тайёрланади. Териб олинган барглар сифатига қараб навларга
ажратилади, сўлитилади, буралади, ферментация қилинади ва қуритилади.
Сўлитиш жараёнида хлорофилл кисман бузилади, крахмал ва оқсил
парчаланади, ошловчи моддалари нордонлаша бошлайди. Буралган барг шама
шаклига киради, бунда барг
хужайраларидан шира ажралиб, бутун баргни
хўллайди. Ферментация нисбий намлиги юқори бўлган иссиқ хонада ўтказилади.
Ферментация вақтида буралган чой баргларида чойни ҳушбўй қилувчи эфир мойи
бўлади; ошловчи моддаларининг миқдори камаяди; хлорофиллнинг бузилиши
натижасида баргнинг ранги ўзгаради (қизгиш-жигар рангга ўта бошлайди).
Қуритилгандан кейин чой брглари қора рангга киради. Чойнинг таъми,
ҳушбўйлиги, аччиқлиги ва шираси худди шу ферментация жараёнига боғлиқдир.
Байхоли фамил чой — энг кўп
таркалган чой; у яхши таъмли ва ҳушбўй
бўлиб, дамлаганда тилла-жигар рангли аччиқ дамлама беради.
Байхоли кўк чой
ферметация қилинмаган чой ҳомашёсидан тайёрланади,
аммо тайёрлаш жараёнида чой барги сўлитилмайди ва ферментация қилинмайди.
Бунинг ўрнига чой барги бурлатилади. Байхоли кўк чой дамламасининг ранги
очсариқ, таъми нордон ва ҳидли бўлади.
Фамил ва кўк тахта, чой
байхоли фамил ва кўк чойнинг яхшироқ барг
чиқитларини пресслаш йўли билан тайёрланади. Тахта чойнинг таъми яхши ва
ҳиди ҳушбўй бўлади.
Кўк тош чой
сочма кўк чой ишлаб чиқаришдан чиққан чиқитлар, шунингдеқ
кузги теримда дағаллашиб кетган шоҳ ва барглардан тайёрланади. У 1—1,5 ва 2
кг
оғирликда тахтача шаклида тайёрланади.
Байхоли чой сифатига кўра аъло, 1—2 ва 3- навларга бўлинади. Одатдаги
аъло навдан бирмунча сифатли бўлган экстра чойи ва ундан ҳам
устун турувчи
букет чойлари ҳам аъло навларга киради.
Чойларни товар навларига ажратишда уларнинг ташқи кўриниши (терими),
ҳушбўйлиги, таъми,
дамламаси,
Қайнатиладиган баргининг ранги
каби кўрсаткичлар асос қилиб олинади.
Чойнинг ҳамма навлари тайёрланганида ўстирилган районлар кўрсатилади,
масалан: “Букет Грузии”, “Экстра Азербайжанский” ва х.қ.
Аъло нав байхоли фамил чойнинг шамалари тўғри буралган; бўлиқ
ҳушбўйлиги ёқимли, нафис, таъми аччиқ, дамламаси тиниқ шаффоф бўлади. 1-
навли чойнинг ҳушбўйлиги унчалик нафис, таъми ҳам унчалик тўла ва дамламаси
тиник булмайди. 2-навли чойнинг шамалари етарли буралмаган, ҳидли дағалроқ;
таъми пастроқ; дамламаси қорамтир бўлади. 3-навли чойнинг шамалари ҳар ҳил,
ёмон буралган; ҳиди дағал, таъми паст ва дамламаси тўқ қорамтир бўлади.
Аъло навли кўк байхо чойининг шамалари яхши буралган. дамламаси тоза,
қуйқасиз, оч-сариқ ёки
оч-сомон тусли; жуда ҳушбўй; таъми аччиқ, ёқимли
бўлиши керақ
1-нав кўк чойнинг ҳиди кам, қизғиш
тусда бўлиши; 2 ва 3-навларининг
сифати сезиларли даражада нормадан пастроқ бўлиши табиийдир. Кўк тош чой
товар навларига ажратилмайди.
Чой ичимликлари. Чой ичимликлари баъзи мевалар, резаворлар ва
ўсимликларнинг қуритилган баргларидан тайёрланади.
Қуритилган, қовурилган ҳамда патока ва қанд шарбати билан тўйинтирилган
мева ва резаворлар ҳар ҳил (малина, қулупнай, лимон)
эссенциялари билан
ҳушбўйлантирилади, дамламасининг рангини ошириш учун унга цикорий
қўшилади.
Яхши чой ичимлигининг ташқи кўриниши ва ранги бир ҳил, таъми соф,
ёқимли ва ҳиди ҳушбўй бўлиши керақ
Байхоли чой 25, 50 ва 100
г
дан қоғоз
ва картон пачкаларга, 50 ва 100
г
дан
тунука ҳамда шиша чой идишларга қадоқлаб солинади. Қадоқланган байхо чой
қуруқ, тоза фанер яшикларга жойланади. Фамил ва кўк тахта чойлар соф оғирлиги
250
г
қилиб савдога чиқарилади.
Чой қуруқ, тоза, яхши шамоллатиб туриладиган, ҳавосининг нисбий намлиги
70—75%
дан ошмаган хоналарда
сақланади.
Гарантияли сақланиш муддати
чойнинг фабрикадан чиққан вақтидан бошлаб—6 ой. Шу муддат ўтгандан кейин
келгуси сақлаш муддати ёки дархол сотилиши кераклиги белгиланиши керақ
Чой ичимликлари 100, 150, 200, 250 в а 300
г
дан қоғоз
пачкаларга
жойланади. Улар ҳам табиий чой каби сақланади.
Do'stlaringiz bilan baham: