дамламалари қўшилади. Пуншлардаги спирт 17%, қанд 32—34% ни ташкил этади.
Пунш ассортименти: “Аличёвий”, “Вишнёвий”, “Коньячний” ва бошқалар.
Ром
. Ром—ўткир алкоголли ичимликдир. Ром шакаркамишнинг ачитилган
ширасини ёки уни қайта ишлашда ҳосил бўладиган бошқа маҳсулотларни ҳайдаб
олинадиган ром спиртини дубдан ясалган янги бочкаларда 4-5 йил мобайнида
сақлаш йўли билан тайёрланади. Табиий ром жуда ўткир (70-80%) бўлиб, сотувга
чиқарилишидан олдин ўткирлиги 45% га келтирилади.
Виски
. Виски — бу ўткир алкоголли ичимлиқ Виски жавдар, маккажўҳори,
арпа ёки улар аралашмасининг ачитилган шарбатини ҳайдаш йўли билан олинади.
Олинган спирт ички томони қўйдирилган дуб бочкаларда 4—10 йил мобайнида
сақланади. Сотишга чиқарилишидан олдин юмшатилган сув, қанд қиёми
қўшилади ва ранг берилади. Вискининг ўткирлиги 45%; ароқдан фарқ қилиб,
таркибида спирт ёғи кўп бўлганлигидан таъми жуда ўткир бўлади.
Ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотларининг сифати органолептик усулда ҳамда
кимёвий анализ ёрдамида баҳоланади. Ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотларининг
ўткирлиги стандартда белгиланганидеқ тиниқ, қуйқасиз, бегона таъм ва ҳидлардан
ҳоли бўлиши керақ
Ўткирлиги нормадан паст бўлган ичимликлар савдога чиқарилмайди.
Шунингдеқ тиниқ бўлмаган, таркибида эримаган заррачалари ёки қуйқаси бўлган,
бегона таъм ва ҳидли, яхши тиниқланмаган, смолкаси шикастланган, смолкадаги
тамғаси яхши кўринмайдиган, этикеткасиз ёки этикеткаси йиртилган, тўла
қўйилмаган ичимликлар ҳам савдога чиқарилмайди.
Бутилкалар белгиланган шаклда, тоза, дарз кетмаган, оғзи
шикастланмаган
бўлиши керақ
Apoқ 0,25; 0,5; 1 ва 3
л
сиғимли тоза шиша бутилкаларга
қуйилади.
“Столичная”, “Московская особая” ароқлари қуйилган бутилкаларнинг оғзи
оқ пергамент қуйиб пустлоқ тикин билан бекитилади. “Московская особая”
ароғининг бутилкалари пустлоқ қатлами металл қалпоқчалар билан бекитилади.
40% ли ароқ целлофан қатламли бир қават картон ва металл қалпоқча билан
бекитилади. Тикин билан бекитилган бутилкалар оқ смолка қатлами билан
қопланади ва завод тамғаси босилади. Картон тикинли бутилкалар завод тамғаси
босилган қизил смолка билан қопланади.
Дамламалар, наливкалар ва ликёрлар 0,2; 0,25 ва 0,5 л сиғимли бутилкалари
ва шаклдор идишларга қуйилади. Бутилкалар оғзи
пустлоқ тикин билан
маҳкамланади.
Ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотлари омборлар ва магазинларда яшикларга
ётқизиб тахланган холда
сақланади.
Сақлаш учун ажратилган хона қуруқ,
қоронғи, яхши шамоллайдиган, ҳавосининг ҳарорати 5 дан 30°С гача бўлиши
керақ
Do'stlaringiz bilan baham: