3. Сабзавот маҳсулотларининг классификатцияси
Сабзавотчилик кишлоқ хўжалигининг энг муҳим тармоқларидан биридир.
Савбазавот майдонлари йилдан-йилга кенгайиб, сабзавот экинларининг
ҳосилдорлиги ортмоқда, картошка ва сабзавотларнинг ялпи ҳосили кўпайиб
бормоқда.
Истеъмол маҳсулоти сифатида сабзавотнинг
роли жуда муҳимдир.
Сабзавотлар таркибида углевод, минерал моддалар, органик кислоталар, витамин,
глюкозид, фитонцид, ҳушбўй ва ранг берувчи моддалар бўлади.
Барча сабзавотлар овқатга ўсимликнинг қайси кисми ишлатилиши ва бошқа
белгиларига қараб, қуйидаги группаларга бўлинади: туганаклилар, карамсимон
сабзавотлар, илдизмевалар, қовоқ, томат, пиёз, барги ейиладиган зиравор, десерт,
дуккакли ва донли экинлар.
Туганаклилар
. Туганаклиларга картошка, батат, топинамбур киради.
Картошка
барча сабзавотлар ичида энг муҳим кишлоқ хўжалик аҳамиятига
эгадир. У фақат кенг истеъмол қилинадиган озиқ маҳсулотигина эмас, ундан
крахмал, патока, декстрин, глюкоза ва спирт олинади. Бу маҳсулотлар, ўз
навбатида, саноатнинг турли тармоқларида ҳом ашё сифатида ишлатилади.
Картошка туганаклари картошка усимлиги ер ости поясининг йўғонлашган
гўштдор қисми бўлиб, унда тўйимли моддалар: крахмал (14 дан 24% гача), оқсил
(2% атрофида), қанд (1-1,5%), минерал моддалар, С, B, В
2
витаминлар и йиғилади.
Картошканинг кўплаб хўжалик-ботаник навлари мавжуд. Улар бир-биридан
шакли, йирик-майдалиги, пустининг ранги, этининг тузилиши, пишиш вақти,
хўжаликда нима мақсадда ишлатилиши, касалга чидамли-чидамсизлиги,
асралиши, ҳосилдорлиги, эртанги-кечкилиги ва бошқа баъзи белгилар билан фарқ
қилади.
Картошка шаклига қараб юмалоқ, овалсимон, чузикроқ бочқасимон бўлади;
пустининг рангига кўра сариқ, қизил, оқ, бинафша ранг; туганаги сиртининг
ҳарактери жиҳатидан силлиқ, турсимон, пусти қўчадиган ҳиллари бўлади. Пишиш
муддатига қараб картошка навлари эртаги (60-90кун), ўрта (120-130 кун) ва кечки
(150-180 кун); истеъмол турига кўра-овқатбоп, заводбоп, хашаки ва универсал
турларга бўлинади. Савдо амалиётида картошка эртаги ёш, пишган кечки ва
сараланган турларга бўлинади.
Овқатбоп нав картошканинг таъми яхши бўлиб, унда, одатда, кўпи билан
1518% крахмал бор. Туганаклари турри шаклли, йирик ёки ўртача, юпқа пустли ва
унча-мунча юза кўзчали. Энг яхши овқатбоп навлар: “Бахро-30”, “Диамонт”,
“Зарафшон” ва бошқалар.
Картошкани крахмал ва спирт ишлаб чикаришга мўлжалланганларда 18-24%
крахмал ва озроқ оқсил бўлади. Яхши асралиши ва касалга чидамлилиги билан
бошқа навлардан фарқ қилади. “Виктория”, “Карлена” ва бошқа навлари кенг
тарқалган.
Хашаки нав картошка серҳосиллиги, оқсили кўплиги, нисбатан яхши
сақланиши билан бошқа навлардан фарқ қилади. “Крюгер”, “Всегда хороший”
навлари етиштирилади.
Универсал нав картошкада крахмал кўп, у яхши таъмлилик хусусиятига эга,
шу туфайли бу картошка овқатга ҳам, қайта ишлаш учун ҳам ишлатилади.
“Мандиал”, “Қувонч-1656 м” ва бошқа навлар универсал ҳисобланади.
Картошка микроорганизмлар таъсирида касалланади. Фузариум, фитофтора,
хўл чириш, ҳалқасимон чириш, рак ва бошқа касаллар картошканинг озиқлик
қимматини камайтиради, сақланиш муддатини анча қисқартиради, чиқинди жуда
кўпайиб кетади, туганаги бутунлай зарарланган ҳолда эса овқатга мутлақо ярамай
қолади.
Фузариум ёки қуруқ чиришни фузариум замбуруғи келтириб чиқаради, бунда
дастлаб туганакнинг бутун сиртини қорамтир доғ босади, кейин этига ўтади,
натижада у қуруқ жигар ранг-қорамтир массага айланиб колади.
Туганак бутунлай зарарланса, картошка овқатга ярамайди.
Фитофтора картошканинг жуда кенг тарқалган замбуруғ касаллигидир.
Туганакнинг сиртида қўл рангсимон-қорамтир ботиқроқ доғ
ҳосил бўлиб, у
кейинчалик хўл чирик таъсирида туганакнинг ўзагига ўтади.
Хўл чириш жуда хавфли кайллик бўлиб, уни бактериялар группаси келтириб
чиқаради. Одатда, бу касаллик фитофтора, фузариум билан касалланган ва заҳа
еган картошкага тегади. Чириган туганак шилимшик бадбуй массага айланади.
Хўл чирик соғ
туганакка тез ўтади.
Турли замбуруғ ва бактериялар келтириб чиқарадиган касалликдир. Касал
туганак юзаси ярачалар билан қопланади.
Ҳалқасимон чиришни бактериялар келтириб чиқаради, у қора ҳалқа
кўринишида бўлади. Чириган жойи туганак юзасидан билинмайди; туганакни
қирққанда маълум бўлиб колади.
Рак туганакда турли катталикда, оқ, сариқ ёки яшил рангда серэрт ўсимта
шаклида пайдо бўлади. Касал теккан туганак қорайиб қурийди; унга қарши
кўрашиш қийин бўлганлигидан, бу жуда зарарли ва хавфли касалдир.
Картошка сифатига қўйиладиган талаблар қуйидагилардир. Туганак етилган,
соғ,
бутун, қуруқ, тоза, ўсимтасиз бўлиши, эртаги картошка учун узунлик
диаметри камида 3
см
ва кечкиси учун 5
см
бўлиши лозим. Стандарт картошкада
озроқ ўсимта берган кўкимтир майда туганаклар, хашарот теккан, заҳа еган ва
кўпи билан 1% тупроқ ёпишган бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |