Сугориш ерларининг сув-туз режими мониторингини математик усулда хисоблаш.
Фермер хўжаликларида суғориладиган майдонларда сув- туз режимини бошқариш.
Мелиорацияни тўғри эксплуатация қилишда ва лойихалашда қуйидаги- ларни билиш зарур, биринчидан, тупроқ режимини ( сув, хаво ва кимёбиоло- гик), бир тарафдан бошқа тарафдан шу шароитдан келиб чиққан холда, қишлоқ хўжалик ўсимликларига керак бўлган режимни билиш лозим ва улар ўртаси- даги фарқларни хам, иккинчидан эса, ўша техник усуллар, қайсики сонли ва мустахкам шунингдек давомийлиги ёрдамида тупроқнинг сув, хаво, кимёбио- логик режимини ўзгартириб туришини билиш керак. Шундан келиб чиққан холда мелиорацияда қуйидаги элементларни назарда тутиш лозим:
ўсимликни истемол қилиш талаби;
тупроқнинг-мелиорация объектининг сифати ва хусусиятлари (физик ва кимёвий) ва шу ўзгаришларни мумкин бўлган хосса ва сифатларини (физик ва кимёвий) мелиорация объекти сифатида-тупроқни, мелиорация воситаси сифатида сувни;
тупроқларнинг техник ва гидротехник сифати ўзгаришларини ва шу ўзга- ришларнинг мумкин бўлган чегаралари.
Тупроқнинг озиқланиши микробиологик ва иссиқликнинг шаклланишида туз-сув режими етакчи деб хисобланади. Фермер хўжалик ерларини мелиора- ция қилиш ва қишлоқ хўжалик экинларидан максимал мўл хосил олиш учун қилинади. Шу билан биргаликда тупроқнинг сув-туз режимини ўзгартириб ту- ришлик (унинг намлиги, тузланиш холати, ер ости сувларини чуқурлиги ва ўғитланиши) қишлоқ хўжалик махсулотларидан максимал мўл хосил олишда деярли тор диапозонда ўзгариб боради.
Тупроқнинг илдиз ривожланган зонасининг мақбул намлиги қишлоқ хўжалик ўсимликлари учун 0,6- 0,9 НВ оралиғида бўлади. Тупроқдаги илдиз ривожланадиган қатламни қалинлиги, асосий усимликлар учун вегетация даврида 0,3 дан1,1 м. гача ўзгариб туради.
Ер ости суви сатхи чуқурлигининг даражасини бахолаш, 60- йиллар ўртасигача "критик" деб аталган ер ости сув сатхи чуқурлиги тушунчасидан фойдаланилган (Полынов,1930; Ковда, 1946; Енгулатов, 1964; Кац, 1965; Рахимбаев, 1967 ва бошкалар). Бироқ ер ости сув сатхи чуқурлиги мелиоратив талабни хар хил шакллантиради, шунинг учун хам сув- туз режимини мақбул асослашда суғориш режимини, ювиш, ер ости сув сатхи чуқурлиги, дренаж кўрсаткичларини комплекс равишда назарда тутиш (кўриб чикиш) керак.
Хозирги вақтда қишлоқ хўжалик ўсимликларнинг хосилдорлиги ернинг шўрланиш тури, даражаси, тупроқда хар хил эритмалар миқдорининг тўпланишига боғлиқ бўлиб қолганлиги аниқланган (Ковда, 1973; Строганов, 1962; Рабочев, 1976; Духовный, 1987; Рамазанов, Якубов, 1988; Усманов, 1988 ва бошкалар). Етакчи қишлоқ хўжалик ўсимлиги - пахта учун шундай боғлиқлик 9.1- расмда кўрсатилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |