Тақризчилар:
Ўзбекистон фанлар академиясининг (ф.а) академиги Рашидов Т.Р.
Беруний номидаги ТДТУнинг кафедра мудири, проф., т.ф.д. Мухаммадиев М.М.
ТИМИ “Гидравлика” кафедра мудири, проф. т.ф.н. Арифжанов А.М.
Ўзбекистон “Сув лойиха” институти бош директори Кабилов Х.Х.
КИРИШ
Ўзбекистон гидромелиоратив тизимлари ва улардан фойдаланиш даражаси бугунги кунда Марказий Осиёда ривожланган давлат.
Сув ресурсларини барча халқ хўжалик сохаларида фойдаланиш ва суғориладиган майдонларда етиштириладиган махсулотлар хисобига йиллик миллий бойлигимизнинг асосий ташкил топади.
Президентимиз И.А.Каримов рахнамолигида иқтисодиётимизнинг етакчи тармоғи- қишлоқ ва сув хўжалиги тубдан ислоҳ қилиниб, соҳага кўплаб имтиёзлар жорий қилинган ҳолда илғор инновациялар тадбиқ этиш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўрилганлиги, жумладан, суғорма деҳқончиликда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича кенг кўламда ислоҳатларни амалга оширилаётганлиги самарасидир.
Бунда Президентимизнинг 2007 йил 29 октябрьдаги ПФ-3932-сонли “Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини тубдан яхшилаш чора- тадбирлари тўғрисида”ги фармони ва шу фармон асосида 2008 йил 19 мартдаги “2008-2012 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш давлат дастури тўғрисида”ги қарори қабул қилинганлигини эътироф этиш жоиздир.
Кейинги беш йил давомида мамлакатимиз бўйича 1 триллион сўм маблағ сарфланиб, 1 миллион 460 минг гектар суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланди, ўртача ва кучли шўрланган майдонлар ҳажми 105.0 минг гектарга камайди.
Бунинг натижаси мўл ҳосил етиштириш, жумладан, пахтачиликда ҳосилдорликни 24 центнердан 26.4 центнерга ва ғаллачиликда гектарида 55 центнерга етказиш учун замин яратиб берди.
2013 йилнинг 19 апрелида Президентимиз томонидан имзоланган янги дастур “2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора- тадбирлари тўғрисида”ги қарорида бир-бири билан узвий боғлиқ бўлган
ирригация-мелиорация тадбирларини биргаликда олиб бориш, объектларини реконтрукция қилиш, таъмирлаш-тиклаш ишлари ва сув тежовчи технологиялар жорий этиш орқали сувдан рационал фойдаланиш каби ўта муҳум вазифаларни амалга ошириш белгилаб берилган.
2013-2017 йилларда жами ирригация ишлари бўйича 2013 км узунликда суғориш каналларини қуриш ва реконсткукциялаш, 96 та гидротехник иншоотлар қуриш, 55871 км узунликда суғориш каналларини таъмирлаш- тиклаш ва мелиорация тадбирлари бўйича 3852 км узунликда коллектор- дренаж тармоқларини қуриш ва реконстукциялаш ишлари, 75507 км узунликда таъмирлаш-тиклаш кўзда тутилган.
Сув хўжалигидаги қурилиш ва фойдаланиш ташкилотларига мелиоратив техниканинг кўп профилли мавжуд паркини янгилаб бориш мақсадида 836 та замонавий мелиорация техникаси ва механизмлар етказиб берилиши режалаштирилди.
Суғориладиган 1132 га ер майдонларини яхшиланишига, суғориш тармоқлари фойдали иш коэфицентининг 2 % дан 10 % гача оширилишига, 291 минг гектар ер майдонини сув билан таъминланишига ва ҳар йили 2500 млн м3 сувни иқтисод қилин0ишига имкон яратади.
Профессор Серикбоев.Б.С. ва бошқаларнинг мавжуд “Гидромели-оратив тизимларидан фойдаланиш” китобини чоп этилганлигига 20 йилга тўлди. Кейинги йиллар ичида ирригация ва мелиорация ишларида катта ўзгаришлар рўй берган. Манашу ўзгаришлар юқори илмий услубий даражада ушбу дарсликка киритилган. Дарслик ГМТФ фанидан юқори малакали бакалавр ва магистрларни тайёрлашга мўлжалланган. Муаллифлар дарсликни чоп этишда ёрдам берганлиги учун ТИМИ ректори профессор Хамидов М.Х. га ва Қуйи- Амударё, Чирчиқ-Охангарон, Қуйи-Сирдарё ва зарафшон ИТХБ рахбариятига ўз миннатдорчилигини билдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |