Ўзбекистонда ирригация ва мелиорациянинг ривожланиши.
Эрамизнинг І-асрларида Хоразмда Тупроққалъа каналидан катта тар- моқли канал қурилган, Ғазнобод-Чермен-яб каналидан суғориладиган ерлар кенгайтирилган. ІIІ-асрда Ғарбий Кёт канали қурилган IV-асрда Гулдурсун ва Бургутқалъа каналлари атрофидаги воҳаларида суғорма дехқончилик қайта тикланган.
1878-йилда Фарғона водийсини текширган Петербург академияси аъзоси Минддендорф ёзган эди: “Бу ирригацион иншоотлар бизда яна катта хайратла- ниш уйғотади. Техник жиҳатдан тараққий этмаган халқ ўз далаларига, тик чўқилли, тоғли жойларда тоғ ва водийларни ёқалаб узоқ масофаларга сувни олиб боришган, яна биз шундан кўп хайратга тушамизки, бу ишларни хеч қандай нивелирлаш билимларисиз, асбобларисиз бажарган”.
Бошқайирик сунъий суғориш раёни Хоразмда сайёхларни сувни вохани- ниг ичкарисига узоқ масофаларгача олиб борувчи каналларнинг катталиги лол қолдирган. Дарёларга ўхшаш бу катта каналлар ерларни суғориш учунгина эмас, балки яна воханинг ички раёнларига юкларни ташиш учун сув магистрал- лари ўрнинин хам босган. Туркистон хақидаги китобида В.И.Масалъский Хо- разм магистрал каналлари тўғрисида қуйидагича ёзади: “Кўп ўнлаб километр масофаларга хаётбахш сув элтувчи бу жуда кучли оқимларни кўрганда техник билимарга эга, холсизлантирувчи қуёш нурлари остида машақатли мехнат хи- собига мамлакатни ёппасига суғориш артериялари тури билан қопланган халққа чуқур хурмат билан боқасан”.
Сув учун минг йиллик курашлар, авлоддан авлодга ўтувчи ирригацион қурилмалар бўйича амалий тажриба билимлари суғориш ишида энг юқори да- ражадаги такомиллашган махорат традициясини яратади.
Ўтган даврларда халқ гидротехниклари учун сув олиш системаси энг қийин масала эди, чунки канал қурувчилар сув манбаининг режимига мосла- шишлари зарур эди.
Сув олишнинг энг арзон, қулай усули дарёдан очиқ усулда ўзи оқувчан холда сув олиш бўлган. Халқнинг кўп асрлик тажрибаси шуни тақозо қилганки, дарёдан каналга 1 дан 7 гача қўшимча сув ўтказувчи каналлар қурилган. Бундай каналлар яна ташлаш каналлари хам бўлган. Каналга ошиқча сувни ўтказмасик учун дарё билан канал ўзани туташган жойда бўғиқ қисмлар, бўғгичлар қу- рилган. Улар қамиш, ўт ва шох шаббалардан, катта канллар ичида тошли қилиб қурилган. Сув сатхи пасайганда бу бўғгичлар олиб қўйилган.
Кўпчилик Ўрта Осиё дарёлари ўзани, сатхи ўзарувчандир. Булар эса ка- налларга сув олишни жуда қийинлаштирган. Шунинг учун сув олишда кўп асирлик тажриба яратилан, бунда оддий сув олувчи иншоотлар “Тош тўғон” (тошли, шох-шаббали) ва “сепоя” шпоралар, дамба ва тўғонлар қўлланган.
“Сепоя” шпроралар ёрамида канлага керакли сувни тушўриш тўғирланган. Хо- зирда хам “сепоя” шпоралар қўлланилмоқда.
Дамбаларни ювилиб кетишдан сақлаш учун, канал бузилган жойларини тўхтатиш учун дарё қирғоқларини ҳимоялаш учун оғир фашиналар (қорабура ва улюқлар) ишлаб чиқарилган. Қорабура 4-6 м узунликда, 1-2 м диаметрли, арқон билан икки мартта ўралган, ичига тош ва шох-шабба тиқилган тузилишда бўлган. Суғориш тармоқлари қадим замонлардан оддий типдаги ҳар хил ин- шоотлар билан таъминланган – чим, қозиқ, шох-шабба, ёғоч ва сопол қозиқлар, ёғоч ва ғишт бўғотлар қўлланилган.
Бўзсув каналида Чирчиқ дарёсидан сув олишда сопол қувурлар (кубур- лар) ишлатилган (XI − XII-асрлар). Каналларни жарликдан ўрказишда новлар, қозиқли ёғоч қувурлар, кейинчалик тош ва ғиштдан ёғочли аркали ишлатилган. Уларнинг қолдиғи ҳозиргача сақланган.
Коризлар чуқурлиги 40 м га етган. 921-йилда Умар Аҳад ўғли бошчили- гида тоғлар орқали водийга Магиандарё сувлари кориз орқали олиб чиқарилган. Бу “Кориз” 500 йил ишлаб турган. Уни 1872-йилда қайта тиклан- ган. Тоғлардаги сувлар чўққилар орасидан тошларни ёриб (тешиктош) тунеллар орқали водийларга чиқарилган.
Ирригацион техника ривожланиши билан сувни тепага кўтарувчи- меҳанизмлар пайдо бўла бошлаган. Ўрта Осиёда оёқда ишлайдиган “Нова”, сувдан ҳаракатланувчи ва тортиб ишлатувчи чиҒирлар кўп тарқалган. “Нова” – терак учи ўйилган, бир учи сув ҳавзасига иккинчи учи юқоридан суғориш тар- моғига ўрнатилган. Махсус сув ҳайдовчи механизм сувни ҳавзадан каналга ҳайдаган. У оёқ ва қўл ҳаракати таъсирида ҳаракатланиб, тебраниб сувни хай- даган.
Чиғирни сув оқими айлантирган ва сувни юқоридаги каналга ташлаган. (4 м гача). От, хачир, туя ёрдамида айлантириб ҳаракатга келтирган чиғирлар ҳам бўлган, улар чуқур ариқлардан сув чиқаришга мўлжалланган.
Амударёнинг қуйи қисмида 60000 чиғир эрамизнинг 30-йилларигача ишлаб турган. XIX-асрнинг биринчи ярмида Бухоро ва Хива хонлигида айрим ирригацион ишлар бажарилган. Ўрта Осиё ирригация тарихи шуни кўрсатади- ки, катта давлатлар пайдо бўлганда у ривожланган, майда хонликларга бўлиниб кетгач эса у тушкунликка тушган.
Фарғона водийсида Қўқон хонлигида каналлар қуриш ишлари кучайиб, 1881-йил Янги-ариқ қурилди. У Норин дарёсидан (Сирдарёнинг ирмоғи) сув олади. 1868-йил Улуғнор канали қурилиб Қорадарёдан бош иншоот орқалисув олади ва Ёзёвон чўлига сув олиб келди. XIX-асрнинг биринчи ярмида бир қанча ирригацион ишлар Бухоро ва Хива хонликларида ҳам ўтказилди.
Чор Рассиянинг Туркистон ўлкасида, суғориладиган майдонларни купайтириш учун йуналтирилган тадбирларни руёбга чиқариш йулидагихарактирларининг ўлка туб халклари хаётида ижобий роль уйнаганлиги алохида ахамиятга эгадир. Ўзбекистон турмиш хаёт тақозаси Рассия ва бошқа Европв мамлакатларидан Туркистон ўлкасига турли сохага мансуб юқори малакали мутахассис олимларнинг катта гурухи кўчиб келиб фаолият курсата бошлади . Ўлар Ўрта Осиёга европа маданиятини, илмий таълимини ва уша замонда илғор хисобланган техникасини хам олиб келдилар.Ўзбекистон Республикасида ирригация ва мелиорация ишлари Собиқ совет даврида Мирзачул, Қарши ва бошка ерларни ўзлаштиришда улкан ишлари олиб борилди ”Инженир ирригатор” ва гидротехниклар ўлкада илк бор ирригация Иншоотларини лойиҳалаш ва сметалаш асосида қуришни дала қидирув ишлари натижаларга асосланган холда амалга ошириш қуллай бошладилар. ГТИ ни қуришда янги қурилиш материаллари бетон, темир бетон ва метал конструкциялар ишлатила бошлади. Дарёларнинг гидрологияси, сув, ер сувларидан буғланиш микдорини ўрганиш суғориладиган ерларнинг тупроқ таркиби экинларни суғориш гидромодули масалалари ва шунга ўхшаш ишлар олиб борилди.
Мирзачўлнинг биринчи босқич ўзлаштирилиши ва “Дўстлик” магистрал каналининг қурилиши профессор Ризенкамф.Г.К. лойиҳаси асосида 1912- йилдан бошланган. Сирдарё вилояти ва жанубий Қозоғистон ерлари ўзлаштирилиб муҳандис гидромелиоратив тизимлар қурилган.
Мирзачўлнинг иккинчи босқич 357 минг га янги суғориладиган майдонларни ўзлаштирилиши 1957-йилда бошланиб жанубий Мирзачўл магистрал канали сув сарфи 300 м3/с узунлиги 124 км Сирдарё Фарҳод плотинасидан сув олиш қурилиши бошланди. Жиззах вилоятида ирригация ва мелиорация ишлари замон талабига жавоб берадиган даражада бажарилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |