Тошкент ирригация ва


Хўжаликлараро тармоқлардан ва иншоотлардан фойдаланувчи бошқармаларнинг вазифалари



Download 4,29 Mb.
bet56/113
Sana21.06.2022
Hajmi4,29 Mb.
#689275
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   113
Bog'liq
3524KFKa9pfNqg7HUMfJD89VZ5p1mmwmVcxtdbvQ (1)

Хўжаликлараро тармоқлардан ва иншоотлардан фойдаланувчи бошқармаларнинг вазифалари

ИТХБ, ИТБ вазифаси қуйидагилардан иборат:

    • суғориладиган ерларнинг сув ўтказувчанлик қобилиятини аниқлаш, манбани суғориш қобилиятини ошириш учун чоралар кўриш, хўжаликлараро тармоқларга сув тарқатиш;

    • туманлар, тизимлар бўйича сувни тақсимлаш режасини тузиш ва амалга ошириш , хўжаликларга сувдан фойдаланиш режасини тузишга ва амалга оширишга ёрдам беради;

    • хўжаликларда сувдан фойдаланиш, ернинг мелиоратив ҳолатини текшириш, хўжаликларга бериладиган жорий сув сарфини тайинлаш, баъзи бир бўлимлар, майдонларда ернинг мелиоратив ҳолати ёмонлашса тармоқларни ва зовурларни текшириб уларни тузатиш;

    • тармоқларни, Иншоотларни, зовурларни тиклаш ишлари бўйича ҳисоб қилиб лойихалар тузиш ва уларни амалга ошириш; тармоқларни сувдан фойдаланиш коэффициентини ошириш учун керакли чора тадбирларини амалга ошириш;

    • хўжаликлараро тармоқларни ва ундаги Иншоотларни қайта қуриш, янги қурилмалар билан жиҳозлаш ишларини амалга ошири, суғоришни яхшилаш, сув билан таъминлаш ва сувдан унумли фойдаланиш йўлларини топишга ёрдам бериш ва ҳ.к. лар;

х) сувдан фойдаланувчиларга янги қурилмаларни тавсия қилиш, хўжаликлардаги мавжуд суғориш қурилмаларини такомиллаштириш ва уларни амалга оширишда ёрдам беради.

    • сув тармоқлари ва Иншоотларни ишлатишга кетадиган харажатларни камайтириш ва одамларнинг меҳнатини енгиллаштирадиган, ва иш унумдорлигини оширадиган чора-тадбирларни ишлаб чиқиши;

    • хўжаликларда, жойларда амалий тажрибалар, текширувлар, кузатув ишларини олиб бориш, буларни таққослаб келажакда шундай чора- тадбирларни амалга ошириш керакки, натижада сув тармоқлари ва Иншоотларни яхши ва унумли ишлашга эришиш мумкин бўсин.

Хўжаликда суғориш ва зовур тармоқларини ишлатишни ташкил қилишда биринчи ўринда тармоқларнинг норматив муддатларда бузилмасдан ишлашларини таъминлаш кўзда тутилади. Бу ҳам мехнат ва маблағ сарфлаш ҳисобига амалга оширилиши керак. Тизимларнинг янги ва сифатли Иншоотлар ва қурилмалар билан таъминланганлигига қараб мухандис ва техникаларнинг ҳам савияси ошиб бориши керак.
Юқорида келтирилган вазифаларни амалга ошириш учун эксплуатация қилиш бошқармалари тизимининг келажакка мўлжалланган лойиҳасини тузади.
Хўжаликлараро тармоқлар ва Иншоотларни яхши ишлаши учун асосан қуйидаги талаблар қўйилади:
-Сув манбасидан (тизимгача) иложи борича битта Иншоот бир қулоқдан сув олиниб , ўзини-ўзи бошқарадиган (автоматлашган) ва сув сарфини ўлчаб ўтказадиган қурилмаси бор дарвоза билан , лойқаларни тиндириб (каналдаги лойқаларни) ҳам ўзи ювиб ташлаши орқали чиқариб юбориладиган қурилма билан таъминланган бўлиши керак;
-Тизимда битта магистрал каналдан бир неча хўжаликлараро каналга сув тарқатиб охири сув ташлайдиган Иншооти билан тамом бўлиши керак;
-Иложи борича хўжаликлараро қисқартирилган каналларнинг боши магистрал каналдан бошланиб хўжаликларга тарқатиладиган қулоққача бориши, қулоқлар ҳар қайси 1000-1500 майдонда битта-биттадан, хўжаликлараро каналдан иложи борича СИУ хўжаликларнинг чегараларидан ўтказишга ҳаракат қилиниши керак;
-Магистрал каналда сув сатҳини ва сув сарфини бошқариб турадиган боғламалар, тўғонлар;
-битта асосий бош сув олиш дарвозаси ва битта каналнинг охирида, буннан ташқари ҳар қайси 10-20 км да битта боғлама ёки тўғон билан ва ташлама сув сарфини ўлчайдиган қурилма билан таъминланган бўлиши керак;
- Хўжаликлараро тармоқларда ҳар қайси 3-5 км да битта сув ўтказадиган боғлама бўлмоғи зарур;
- Хўжаликлараро тармоқда агарда сувни бир жойда иккита қулоққа тарқатиш керак бўлса, у ҳолда ўзаро бир хилда сув тарқатувчи қурилмалар ўрнатилади;
- Ҳамма турдаги каналларнинг бош қисмига, Иншоотларга, ташламаларга, каналларнинг маълум бир масофадаги тўғри чизиқли (10...12) В қисмига, зовурнинг мустаҳкамроқ (жойларида) сув ўлчовчи ва текширувчи постлар (гидропостлар) ўрнатилади.

      • Зовур-коллекторлардан чиққан ва ташлама сувларни чиқариб ташлаш учун хўжаликларнинг энг пастлик жойларидан маълум нишаб билан ташлама ариқлар ўтказилади ва дарёга ташланади.

      • Ер ости ва сизот сувларининг ўзгаришини кузатиш ва текшириш учун қудуқлар ўрнатилган бўлиши керак. 5-6 км оралиғида ўрнатилган бўлиши

керак. створлардан ўтган бўлиб ҳар қайси қудуқларнинг ораси 1-1,5 км дан бўлиши керак.
- Бош қулоқ бўлаги, асосий Иншоотлар, сув оладиган қулоқлар, сув ўлчайдиган постлар, сув олувчи бўлимлар билан тез боғланиш ва бошқариш учун алоқа воситаси (сим) ўтказилади. Ҳар қайси 1000 га ерга камида 5-6 км алоқа сими ўт казилган. 1,5-2 та алоқа нуқтаси бўлиши керак.

  • Хўжаликлараро тармоқлар ва зовурлар, йўллар бўйига дарахтзорлар барпо этилади.

  • Бошқарма хизматчиларини, вақтинчалик ишчиларни иш жойи билан таъминлаш учун 0,15 м2 одамлар учун, 0,1 м2 бошқа иморатлар учун ҳисобидан иморатлар, турар жойлар, омборлар, гаражлар қурилади;

  • ИТХБ, ИТБ ёки хўжаликлараро тармоқ бўлимларга (гидроучастка) бўлинади, ҳар қайси бўлимга 6-8 минг га майдон ва ёки 2-4 та бутун СИУ хўжаликлари киради. Бўлимнинг ишхонаси асосий Иншоотга яқин ёки хўжаликларнинг марказига жойлаштирилади.

  • Магистрал канал бўйлаб ва асосий сув тарқатадиган Иншоотлар, насос станциялари, эксплуатация қилиш захирасидан албатта электр сими ўтказилган ва таъминланган бўлиши керак;

Хўжаликлараро тизимларнинг идораларидаги хизматчиларнинг вазифаси: хўжалик ичидаги хизмат бошқармаси хўжалик ичидаги сув тармоқларини ва Иншоотларни, суғориладиган ерларни, зовур-коллекторларни яхши ишлайдиган ҳолатда ушлаб туриш, сувдан фойдаланиш режасини тузиш ва уни амалга ошириш, суғориладиган ерлардаги тупроқ намини экинларга етарли ҳолатда сақлаб туриш вазифаси юклатилган.
ИТХБ, ИТБ хўжаликлараро сувдан фойдаланиш бошқармасининг вазифасига: хўжаликлараро тармоқлар, зовур-коллекторлар, улардаги қурилма ва Иншоотларни сув манбалари, сув ҳавзаларини, сув омборларини , насосларни яхши ишлаш қобилиятини сақлаган ҳолда (ўз вақтида бузилган жойларни тиклаб) ушлаб туриш киради.




    1. Download 4,29 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish