5.3 “Олтин сув” СИУнинг фаолиятини тaкомиллaштириш.
Сувдан истeъмолчилар уюшмаси (кейинги ўринларда Уюшма деб юрити- лади) қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳудудида ўзаро ички сув хўжалиги муносабатларини тартибга солиб боришни таъминлаш, шунингдек сувдан фойдаланувчилар учун қонунда тақиқланмаган бошқафаоли- ятларни амалга ошириш мақсадида ташкил қилинади.
- Уюшмага тегишли Ирригация тизими бошқармаси билан келишган холда, ту- гатилаётган хўжаликнингички суғориш тармоги ёки айрим кичик хўжаликлара- ро суғориштармоги бўйича сувдан фойдаланувчиларнинг таъсис йиғилиши қарорига кўра ташкил этилади ва белгиланган тартибда маҳаллий хокимият, Адлия ва бошқа органлар рўйхатидан ўтгандан сўнг ўз фаолиятини бошлайди. Сув истеъмолчилар уюшмаси айрим хўжаликлараро суғориш тармоғи бўйича ташкил этилганда Ирригация тизими бошқармаси ўзига тегишли мулкий улуши билан уюшмага таъсисчи бўлиб киради.
- Уюшма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, Таъсис шартномаси ва Низомига мувофиқ, ўз таъсисчиларнинг мулкий улушлари, уларнинг ҳамда ҳудуддаги фаолият кўрсатаётган бошқа сувдан фой- даланувчиларнинг моддий ва пул маблағлари шаклидаги бадаллари ҳисобига амалга оширади.
Ўз фаолиятини амалга ошириши ва ривожланиши учун Уюшма қонунда ман этилмаган пул ва моддий маблағларни ҳамда бошқа манбаларни жалб эти- шимумкин.
- Уюшманинг умумий мулкида сув хўжалиги объектларининг қиймати алохида кўрсатилади. Бу мулк ҳар қандай холатда ҳам таъсисчига ва бошқа сувдан фой- даланувчига қайтарилмайди.
- Қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхонасини тугатиш комиссияси томонидан ички сув хўжалиги объектлари ва мелиратив техникалар, бинолар ҳамда сув хўжалиги объектларидан фойдаланишга оид бошқа бошланғич мол- мулклар рўйхати тузилиб, улар қайта баҳоланади.
Ушбу мулк янги ташкил этилаётган фермер ва деҳқон хўжаликларига уларнинг ер майдони, тупроқ балл-бонитетини инобатга олиб, фақат Сувдан фойдаланувчилар уюшмасига таъсисчи бўлиб киришлари учун бошланғич му- лк-улуши сифатида тақсимланади.
- Таъсисчига Уюшма аъзо бўлиши учун берилган бошланғич мулкий улуши Уюшма таркибидан чиққан ҳар қандай холда ҳам қайтариб берилмайди.
Таъсисчи банкрот бўлиб тугатилган холда бу мулк янги таъсисчига (ер эгасига) бошланғич мулкий улуш сифатида Уюшмага аъзо бўлиши учун бери- лади.
Таъсисчи ўз ихтиёри ёки Уюшма қарори билан Уюшмадан чиққанда, унга (фақат) унинг бадаллари ҳисобидан шаклланган мелиоратив техника ва бошқа мол-мулкнинг тегишли қисми- пул шаклида қайтарилиши мумкин.
Таъсисчиларнинг мулкий улушлари Таъсис шартномасида акс эттирилади.
- Уюшма фаолият кўрсатаётган ҳудудда унинг таъсисчиси бўлмаган сувдан фойдаланувчиларнинг (мактаблар, мактабгачаболалар, соглиқни сақлаш муа- ссасалари, юридик шахс мақомига эга бўлмаган деҳқон хўжаликлари ва бо- шқалар) сувдан ва сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш бўйича хуқуқи туман қишлоқ ва сувхўжалиги бўлими томонидан химоя қилинади.
- Уюшма унинг сув хўжалиги объектларидан фойдаланувчи мактаблар, мак- табгачаболалар, соғлиқни сақлаш муассасаларига сув таъминоти бўйича ту- зилган шартнома асосида, белгиланган лимитлар доирасида унинг Умумий йиғилиш қарори билан тўловларсиз сув беради.
- Уюшма ўзи фаолият кўрсатаётган ҳудуддаги юридик шахс мақомига эга бўл- маган деҳқон хўжаликлари (шахсий томорқа эгалари) ва бошқалар сувдан фой- даланувчилар сув ҳамда сув хўжалиги объектларидан фойдаланиши учун ўзла- рининг Маҳалла қўмиталари ёки Фуқаролар йиғини орқали Уюшмага ўз улушлари билан таъсисчи бўлишлари ёки унга аъзо бўлмай, Уюшма билан ша- ртнома тузишлари мумкин.
- Уюшма ўз хизмат кўрсатадиган ҳудудда яшаётган шахсий томорқа ер эгала- рига, улар томонидан Уюшма билан тузилган шартномавий мажбуриятларни (аҳоли яшаш пунктлари ичидаги суғориш тармоқларини ўз вақтида тозалаш, ажратилган сув лимитидан Маҳалла қўмитаси ёки Фуқаролар йиғини томони- дан ўрнатилган навбат билан фойдаланиш, сув объектларидан фойдаланиш тар- тибига амал қилиб, уларга зарар етказмаслик ва бошқа) бажарилган ҳолда ба- далларсиз сув етказиб беради.
- Уюшма шахсий томорқа эгаларининг Маҳалла қўмитаси ёки Фуқаролар йиғини билан сувдан ва сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш бўйича шар- тнома тузади. Уларнинг сувдан фойдаланиш режасини ишлаб чиқади ва сув лимитини белгилайди.
Маҳалла қўмитаси ёки Фуқаролар йиғини уларга ўрнатилган сув миқдорини сувдан фойдаланиш режаси асосида, шахсий томорқа эгалари ўрта-
сида навбатлаб ҳамда мақсадли фойдаланишни ташкил қилади ва назорат ўрна- тади.
- Уюшма айрим таъсисчиларга ва ҳудуддаги бошқа сувдан фойдаланувчиларга уларнинг иқтисодий холатини ҳисобга олиб, бадаллар тўлаш бўйича имтиёзлар ҳам берилиши мумкин.
- Уюшма сувдан фойдаланувчиларга, бошқа Сув истеъмолчилар уюшмаларига ҳамда шахсларга сув билан таъминлаш, сув объектларидан фойдаланишдан бошқа хизматлар кўрсатиши учун банкларда алоҳида хўжалик ҳисоб рақамини очиши мумкин.
Уюшманинг бу турдаги хизматлар тарифи Уюшма умумий йиғилишида тасдиқланади. Ушбу хизмат бўйича тушган маблағлар ўрнатилган тартибда да- влат бюджетига тегишли тўловларни тўлашга шунингдек, Уюшма умумий йиғилишининг қарори билан унинг сув хўжалиги объектлари ва мелиоратив техника ва бошқа мулкларидан фойдаланиш, уларни ривожлантириш іамда ўзга мақсадларга йўналтирилиши мумкин.
- Таъсисчиларнинг умумий йиғилиши- Уюшманинг олий органи ҳисобланади.
Таъсисчиларнинг умумий йиғилишида 5 кишидан иборат кузатув Кенга- ши аъзолари, шу жумладан Кенгаш раиси, 3 кишидан иборат Тафтиш комисси- яси, шу жумладан унинг раиси сайланади. Сувдан фойдаланувчилар уюшмаси- нинг кузатув Кенгаши раиси бир вақтнинг ўзида Уюшма раиси ҳисобланади.
- Уюшма ўзига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун тегишли мала- кали мутахассислардан иборат Ижро органини ташкил этади.
Ижро органи бошлиғи Уюшма таъсисчиси бўлмаган, юқори малакали ва тажрибали шахслардан альтернатив танлов асосда Умумий йиғилишда сайла- нади.
Ижро органи бошлиғи билан Уюшма раиси ўртасида шартнома расмий- лаштирилади ва Уюшма раисининг буйруғи чиқарилади.
Уюшма умумий йиғилиш қарори билан Ижро органи бошлиғига Уюшма мол-мулкини белгиланган мақсадда тасарруф этиш, сақлаш ва ишлатиш, Уюшма номидан молиявий ва бошқа фаолият кўрсатиш, шартномалар тузиш, тасдиқланган штат жадвали доирасида танлов асосида Ижро органига ходим- ларни ишга олиш, уларни рағбатлантириш ва ишдан бўшатиш ҳамда бошқа ва- колатлар берилади.
- Уюшманинг умумий йиғилишида унинг Ижро органи штат жадвали, уюшма- ни сақлаш ҳамда ички сув хўжалиги объектларини тозалаш-таъмирлаш, қайта қуриш, мелиоратив техникаларни ишлатиш ва бошқа тадбирлар тури ҳамда уларга кетадиган ҳаражатлар сметаси, таъсисчиларнинг ва бошқа сувдан фой- даланувчиларнинг бадаллар миқдори, бошқа фаолиятлар бўйича хизмат тариф- лари тасдиқланади.
- Уюшма умумий йиғилиш қарори билан Ижро органига Уюшма мол-мулкини (сув хўжалиги объектларидан ташқари мулкни) бошқага ижарага бериш, гаров- га қўйиш ва бошқа хуқуқлар берилиши мумкин.
- Уюшма ўз таъсисчилари, бошқа сувдан фойдаланувчилар, ташкилотлар ва жисмонийшахслар билан ўзаро муносабатларни Таъсис шартномаси ва Ни- зомигамувофиқ тузиладиган шартномалар асосида амалга оширади.
Республикамизда кейинги йиллари сув танқислиги даврида қишлоқ ва шахар хўжалиги ходимларининг биргаликда чора тадбирлар олиб борилиши ўз самарадорлигини кўрсатди. Қуйидаги чирмада 9.8-расмда чора тадбирларнинг биргаликда бажарилиши келтирилган.
Шахар ва қишлоқ хўжалиги ходимларини сув танқислиги давридаги биргаликда бажараётган чора-тадбирларининг турлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |