Суддаги вакиллик тушунчаси, аҳамияти ва асослари.
Фуқаролик ва юридик шахслар фуқаролик ишларини судларда, аксарият холларда ўзлари бевосита юргизадилар. Аммо баъзи сабабларга кўра ушбу ўринда: касаллик, командировкада бўлиш, ҳуқуқ нормаларидан етарли даражада хабардор бўлмаслик, муомала лаёқатига эга бўлмаслик ва бошқа сабабларга билан даъвогар ва жавобгар шахслар суд ишини юритишни бошқа шахсга (вакилга) топширишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Процессуал Кодексининг 50-моддасида кўрсатилганидек, фуқаролар ўз ишларини судда шахсан ўзлари ёки вакиллари орқали юритишлари мумкин. Фуқаролар суд ишида шахсан қатнашиб туриб, вакилни ҳам ишга жалб этишга ҳақлидир.
Юридик шахслар, (ташкилот)нинг суд ишлари ўз хабарлари ёки вакиллари томонидан юритилади.
Судда вакиллик қилиш учун қонун фуқаролик ҳуқуқидаги вакиллик каби фуқароларга ва юридик шахсларга уларни тегишли ҳуқуқ ва бурчларни бошқа шахс (вакиллар)лар воситасида амалга ошириш имконини беради.
Қонунда фуқаролар ва юридик шахсларнинг ўз ишларини судда вакиллар орқали юритиш ҳуқуқи тўғрисида гапирилганда, бундай ҳуқуқдан тарафлар (даъвогар ва жавобгарлар) билан бир қаторда учинчи шахсларнинг ҳам фойдаланиши мумкинлиги назарда тутилади.
Шу тариқа қонун даъвогар ва жавобгарга, шерик даъвогарлар ва шерик жавобгарларга, шкнингдек учинчи шахсларга фуқаролик пороцессининг иштирокчилари бўла туриб, ўзларига тегишли процессуал ҳуқуқларни вакиллари орқали амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлишлари ва ўзларига тегишли процессуал бурчларни вакиллари орқали бажаришлари мумкинлигини белгилайди.
Вакиллар юқорида кўрсатилган шахслар номидан ва уларнинг манфаатини кўзлаб судда иш юритиш билан боғлиқ процессуал ҳаракатларни амалга оширувчи шахслар бўлиб ҳисобланади.
Судда вакиллик қилиш деб манфаатдор шахснинг топшириғи бўйича ёки қонунда назарда тутилган барча асосларга кўра процессуал харакатларни амалга оширишга айтилади.
Сдда вакиллик қилиш институтининг аҳамияти фуқаролар ва ташкилотларнинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳлисона ҳақиқатни белгилаш, низони мазмуни юзасидан тўғри қарор қабул қилишгда судга кўмаклашишдан иборатдир.
Қонунда ҳамма суд инстанцияларида кўриладиган фуқаролик ишларида вакилларнинг қатнашишига йўл қўяди. Базан фуқаролик ишларининг судда кўрилишида тарафларнинг шахсан баёнот беришлари лозим деб топилган холларда, масалан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Процессуал Кодексининг 261-моддасида кўрсатилганидек, алиментлар ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича суд жавобгарнинг судга келиши мажбурий деб топганида вакилнинг бўлишидан катъий назар, фуқаролик ишида тараф бўлиб ҳисобланган жавобгар шахс ҳам судга чақирилиши мумкин.
Судда фуқаролик ишларини вакиллар орқали юритиш фуқаролик процессуал ҳуқуқ назариясида суд химоясида бўлган ҳуқуқни таьминлаш уcулларнидан бири бўлиб кўрилади.
Кимлар қандай асослар ва мақсадларда судда вакиллик қилишлари мумкинлигини қуйидагилардан аниқлаш мумкин:
корхона, муассаса, ташкилотлар, жамоа хўжаликлари ва бошқа кооператив ҳамда жамоат ташкилотларининг ўз раҳбарлари, ходимлар шу корхона, муассаса ва ташкилотларнинг ишлари бўйича;
касаба уюшмаларининг вакиллари-ходимларнинг, шунингдек ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш касаба уюшмалари томонидан амалга ошириладиган шахсларнинг ишлари бўйича;
қонун, устав ёки низомда ўз аъзоларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқи берилган ташкилотларнинг вакиллари;
қонун, устав ёки низомда бошқа шахсларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқи берилган ташкилотларнинг вакиллари;
адвокатлар;
тарафлар сайлаган ва ишни кўраётган суд шу иш бўйича вакиллик қилишга руҳсат этган шахслар;
иштирокчилар (шерик даъвогарларга ёки шерик жавобгарлар)дан бири ФПКнинг 41-моддасига кўра, бошқа иштирокчиларнинг топшириғи бўйича вакил бўла оладилар.
Шу билан бирга қонун (ФПКнинг 55-модда) кимларнинг судда вакил бўла олмасликларини ҳам белгилайди. Бундай шахслар биринчидан, вояга етмаган, яъни ёшни ўн саккизга тўлмаган шахслар, айрим ҳолларда Ўзбекистонда қизларга 16 ёшдан никохга киришга руҳсат этилиши муносабати билан улар ўз фарзандларининг манфаатлари юзасидан судда вакиллик қилишлари мумкин. Бу тўғрисида ФПКда тўғридан – тўғри кўрсатма бўлмаса ҳам, лекин уларнинг бу ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 22-моддасининг 2-қисми қоидасидан келиб чиқади. Бу қонунда айтилишича, вояга етмасдан аввал қонунга мувофиқ равишда никоҳга кирган фуқаролар, никоҳга киришлари вақтидан эътиборан тўла ҳажмда лаёкатли бўлиб таниладилар;
Do'stlaringiz bilan baham: |