Toshkent davlat yuridik universiteti fuqarolik huquqi kafedrasi oripov jamshidbek yusubjon o



Download 115,23 Kb.
bet4/24
Sana09.06.2022
Hajmi115,23 Kb.
#646508
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
BMI Oripov Jamshidbek (4) (2) (3) (2) (2) (2)

Ишончномага
Қонунга
Суд қарорига
Вакил қилинган давлат органининг ҳужжатига асосланган ваколат билан бир шахс (вакил) томонидан бошқа шахс (ваколат берувчи) номидан тузилган битим ваколат берувчига нисбатан фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини бевосита вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилиши мумкин деган қоидани илгари сурамиз.
Фуқаролик Кодексининг 129-моддасининг мазмунидан келиб чиқсак, вакилликни амалга оширишда вакилга нисбатан ҳеч қандай юридик оқибат келиб чиқмайди, яъни унда ҳуқуқ ва мажбурият ҳамда ундан келиб чиқадиган жавобгарлик ҳам бўлмайди.
Мисол тариқасида, А. исмли фуқаро ўз вакили Б. исмли фуқаро орқали ўз мол-мулкини С. исмли фуқарога ижарага берадиган бўлса, бу муносабатлардан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятлар А. исмли фуқаро ва С. исмли фуқаро исмли фуқаро ўртасида бўлади, ижара ҳақини олиш, уни тасарруф этиш ҳуқуқи ёки мулкдаги камчиликларни бартараф этиш мажбуриятлари А. исмли фуқарога нисбатан вужудга келади. Бунда вакил Б. исмли фуқарода бундай ҳуқуқ ва мажбуриятлар, ундан келиб чиқадиган жавобгарлик бўлмайди.
Агарда ушбу ҳолатда шахс 14 ёшга тўлмаган ёки муомалага лаёқатсиз бўлса, унга нисбатан васийлик белгиланади. Васий барча муносабатларда ўз васийлиги остидаги шахслар номидан ҳаракат қилади ва нафақат уларга нисбатан ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтиради, ўзгартиради, бекор қилади, балки амалда уларни шахсан ўзи амалга оширади ва улардан келиб чиқадиган оқибатлар учун ҳам шахсан ўзи жавоб беради. Муомалага лаёқатли фуқароларгина вакил бўлишлари, вакиллик қилишлари мумкин. Истисно сифатида айрим ҳолларда ўн олти ёшга тўлиб, паспорт олган фуқаро ҳам вакил бўлиши мумкин. Фуқароларнинг фақат бир – бирлари учунгина эмас, бази ҳолларда юридик шахслар учун ҳам вакил бўлишларига қонун йўл қўяди.
Мисол тариқасида, савдо ва таъминот бўлимларининг тижорат вакиллари, маҳсулот тайёрловчи вакил ва бошқа ходимлар юридик шахсларнинг вакиллари сифатида иш олиб борадилар.
Вакиллик қонунчиликда назарда тутилган асосларга кўра вужудга келган ҳолда, қуйидаги шахслар ўртасида амалга оширилади:

    • жисмоний шахснинг жисмоний шахсга ёки юридик шахсга нисбатан вакиллиги;

    • юридик шахснинг жисмоний шахсга ёки юридик шахсга нисбатан вакиллиги;

    • давлатнинг жисмоний шахсга ёки юридик шахсга нисбатан вакиллиги.

Бу вакилликнинг мазмун – моҳияти, амалга оширилиши усули, шакли, унинг турларга бўлинишида ва вакиллик субектларининг ҳуқуқий мақомини белгилашда катта аҳамият касб этади. Шунинг учун вакиллик институтининг энг муҳим жиҳатларидан бири – унинг субектлари ҳисобланиб, улар ваколат берувчи – бу ҳар қандай шахс, айни вақтда давлат ҳам бўлиши мумкин.
Мисол тариқасида, давлат шартнома асосида маълум бир шахсларга давлат улуши бўлган аксияцдорлик жамиятларининг директорлар кенгашида давлат манфаатларини ифода этиш учун ўз вакилини тайинлаши мумкин ёки айрим ҳолларда фуқаролик муносабатларда давлат номидан махсус вакил қилинган юридик шахслар ҳам иштирок этиши назарда тутилган.
Вакил – бу фақат муомалага лаёқатли шахслар бўлиши мумкин. Қонунчиликда вакил бўлиши тақиқланган шахслар бундан мустасно.
Шу ўринда вакилликнинг қуйидагича ўзига хос хусусиятларини кўрсатиб ўтишимиз мумкин:

  1. вакиллик муносабатларининг субектлари ҳар қандай шахс бўлиши мумкин;

  2. вакилликдан келиб чиқадиган муносабатларда учдан ортиқ

  3. тарафлар иштирок этади;

  4. вакиллик институти муносабатлари инсонийлик, ўзаро ёрдам, фуқаролик муносабатларда барчанинг тенг иштирокини та’минлаш ғояларига асосланади;

  5. вакиллик ҳақ эвазига ҳам, текинга ҳам амалга оширилиши мумкин;

  6. вакиллик фуқаролик, оила, хўжалик, ма’мурий ҳуқуқий муносабатларни ўзида жамлаган;

  7. вакиллик институти мавжудлигининг асоси бўлган ваколатлар ҳуқуқий ҳужжатлар ва шартномалар билан аниқ тарзда белгиланади;

  8. вакилликнинг вужудга келиши ва бекор бўлиши ҳар хил обектив ва субектив юридик фактларга боғлиқ ҳисобланади;

  9. вакиллик институти шахсларга фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга оширишдаги юридик ёрдамнинг ҳуқуқий асосидир.

Қонун ҳужжатларида белгиланган асослардан келиб чиққан ҳолда, ваколат берувчи вакилга муайян ваколат беради, вакил эса шу ваколат доирасида ҳаракат қилган ҳолда нафақат ваколат берувчига нисбатан, балки учинчи шахслар учун ҳам ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтиради.
Ҳар қандай муносабатларда бўлгани каби вакиллик муносабатларининг ҳам энг асосий элементларидан бири – бу тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларидир. Вакиллик муносабатларидан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятлар иккига бўлинади:

  1. ваколат берувчи ва вакил ўртасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлар;

  2. учинчи шахсларга нисбатан вужудга келадиган ҳуқуқ ва мажбуриятлар.

Шу билан бирга, вакиллик муносабатларидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлар вакилликнинг турларига боғлиқ ҳолда ҳам ҳар хил ҳисобланади ва айни шу мезонлардан, яъни ҳуқуқ ва мажбуриятлар кимга нисбатан вужудга келганлигига, уларнинг вакилликнинг қайси турига мансублигидан келиб чиққан ҳолда вакиллик муносабатларидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг моҳияти ёритилади. Вакиллик муносабатларида ваколат берувчи ва вакилнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари алоҳида аҳамият касб этади. Уларнинг мазмун-моҳияти вакилликнинг турларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.



Download 115,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish