1.2. Ҳуқуқ соҳасида вакиллик тушунчасининг тутган ўрни.
Вакиллик тушунчаси – вакиллик деб шахснинг иккинчи шахс номидан юридик ҳаракатларни амалга оширишига айтилади. Ишончномага, қонунга, суд қарорига ёки вакил қилинган давлат органининг ҳужжатига асосланган ваколат билан бир шахс (вакил) томонидан бошқа шахс (ваколат берувчи) номидан тузилган битим ваколат берувчига нисбатан фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини бевосита вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади3. Вакилликнинг моҳияти шундаки, бунга асосланиб тузилган битимлар фақат ваколат берувчи учунгина муайян ҳуқуқ ва мажбуриятларни туғдиради, ўзгартиради ва бекор қилади. Вакилнинг шахсан ўзи эса, битимлар юзасидан хеч қандай ҳуқуқ ва мажбуриятлар олмайди. Кишининг шахси билан боғлиқ бўлган, шунингдек қонунларда назарда тутилган битимларни вакил орқали тузишга йўл қўйилмайди.
Мисол тариқасида никох шартномасига киришиш, алиментларини ундириш ёки тўлаш билан боғлиқ мажбуриятлар шулар сирасига киради.
Вакиллик орқали ҳуқуқ лаёқатини амалга ошириш, яни ҳуқуқлар олиш ва мажбуриятларни бажариш мумкин бўлмаганлиги сабабли вакилларнинг хизматига фуқаролар хам, юридик шахслар ҳам муҳтож бўладилар. Шу ўринда, фуқаро ўзига қарашли уй-жойни вакил орқали бошқариш ёки сотиши, ташкилотлар эса, вакиллар орқали бир-бирлари билан ҳар хил шартномалар тузишлари мумкин.
Муомалага лаёқатли фуқароларгина вакил бўлишлари, вакиллик қилишлари мумкин. Истисно тариқасида айрим ҳоллардагина ўн олти ёшга тўлиб, паспорт олган фуқаро ҳам вакил бўлиши мумкин. Фуқароларнинг фақат бир-бирлари учунгина эмас, баъзи холларда ташкилотлар учун ҳам вакил бўлишларига қонун йўл қўяди.
Мисол тариқасида, савдо ва таъминот бўлимларининг агентлари, махсулот таёрловчи вакил ва бошқа ҳодимлар ташкилотларнинг вакиллари сифатида иш бажарадилар. Юридик шахс фақат уставида назарда тутилган холларда ёки ўз фаолиятининг характерига мувофиқ бўлгандагина фуқароларнинг вакил ёки бошқа юридик шахс вакили сифатида харакат қилиши мумкин.
Ташкилотларнинг мулкий ҳуқуқларини, шунингдек фуқароларнинг шахсий ва мулкий хуқуқларини қўриқлаш мақсадида қонун кимларнинг вакил сифатида ҳаракат қила олмаслигини белгилайди. Жумладан, ташкилотнинг бош бухгалтерига ўзи ишлаб турган ташкилот учун банкдан ва молия органларидан нақд пул, шунингдек бошқа товар, моддий бойликлар олишга йўл қўйилмайди. Савдо корхоналари ва бошқа ташкилотлар ўзларидан олинган ваколатномалар юзасидан ҳисобот бермаган мансабдор шахсларни товар ва бошқа ашёларни олиш учун вакил қила олмайди.
Қуйидагилар судда вакиллик қилиши мумкин эмас: вояга етмаган шахслар, васийлик ва ҳомийлик белгиланган шахслар, судьялар, прокурорлар, суриштирувчилар, терговчилар, суд девони ходимлари, бундан улар қонуний вакил (ота-оналар, фарзандликка олганлар, васийлар, ҳомийлар) сифатида, шунингдек тегишли суд, прокуратура, суриштирув ва тергов органларининг вакили сифатида қатнашган ҳолларидан ташқари судда вакил бўла олмайдилар4.
Ваколат берувчи ҳар қандай шахс муомалага лаёқатли ва муомалага фуқаролар ҳам, шунингдек юридик шахслар ҳам бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |