Битирув малакавий ишида қўлланилган методиканинг тавсифи.
Битирув малакавий ишининг методологик асосини тизимлилик, диалектик, мантиқийлик, шунингдек, расмий-юридик, қиёсий-ҳуқуқий таҳлил методлари ва бошқалар ташкил қилади.
Битирув малакавий иши натижаларининг назарий ва амалий аҳамияти.
Мазкур мавзуни ўрганиш натижасижа олинган хулосалар орқали, фуқаролик ҳуқуқида вакиллик тушунчасини ҳуқуқий тартибга солиш натижасида фуқароларнинг бир вақтнинг ўзида уларнинг ҳуқуқларини вакиллик орқали бажарилиш тартибини ҳуқуқий белгилаб тартибга солишга қаратилган тушунтиришларни очиб бериш.
Битирув малакавий иши тузилмасининг тавсифи. Битирув малакавий иши тузилмаси битирув малакавий ишининг мақсади ва вазифаларидан келиб чиққан бўлиб, мавзуни ўрганиш мантиғига мос келади. Битирув малакавий иши кириш, беш параграфни қамраб олган икки боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
I БОБ. ВАКИЛЛИК ИНСТИТУТИНИНГ ЗАРУРИЯТИ ВА МОХИЯТИ.
Фуқаролик ҳуқуқий вакилликнинг ахамияти.
Инсон хар доим хам бир вақтнинг ўзида турли жойларда бўлолмайди. Бизгача бўлган олимларнинг ва бошқа ҳуқуқ сохаси вакилларининг ҳуқуқ сохасини ортиқча оворагарчиликлардан холис юритиш мақсадида инсонлар томонидан уларнинг ҳуқуқларини амалга оширишда вакиллик тушунчасидан фойдаланишни фанга татбиқ килишган.
Фуқароларда шундай пайтлар бўладики, фуқаролар ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бевосита ўзлари амалга ошириш имкониятига турли жойларда бир вақтнинг ўзида эга бўлмай қоладилар. Бундай ҳолларда уларга фуқаролик ҳуқуқидаги вакиллик институти ҳақидаги тушунчалар ёрдам беради. Вакилларнинг хизматига фуқаролар ҳам, юридик шахслар ҳам муҳтож бўладилар. Шу сабабли ишончнома, қонун, суд қарори ёки давлат органининг ҳужжати асосан вужудга келувчи вакиллик институтининг вазифаси ваколат берувчи нисбатан фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини бевосита вужудга келтириш, ўзгартириш ва бекор қилишдан иборатдир.
Ўзбекистон Республикаси Конститутсиясининг 43-моддасида шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари давлат томонидан кафолатланиши белгиланган. Зеро қонунчикнинг энг асосий вазифларидан бири ҳам айнан шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, уларнинг дахлсизлигини кафолатлашдир. Фуқаролик қонун ҳужжатлари ҳам шахсларнинг субектив ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг фуқароликҳуқуқий муносабатларда тенглиги ва ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ҳеч қандай тўсиқларсиз, эркин ҳаракат қилишни таъминлашга қаратилгандир. Бунда фуқаролик ҳуқуқи субектлари ҳар қандай ҳолатдан қатъи назар ҳуқуқ лаёқатига эга эканлиги этироф этилади. Қолаверса, шахслар айрим субектив ва обектив сабаблар билан ўз ҳуқуқларини ўзи амалга ошира олмасалар бошқа шахслар ёрдамида, яъни ўз вакиллари орқали бу ҳуқуқларини амалга оширишлари мумкин.
Ҳозирги бозор муносабатлари шароитида вакиллик институти шахсларнинг ҳуқуқ ва бурчларини амалга оширишлари ва уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдаги ўрнини қуйидаги ҳолатларда кўринади:
жамиятдаги субектларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўз вақтида амалга оширилишини таъминлайди;
шахсларнинг ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга оширишга ёрдамлашади;
шахсларнинг қонуний ҳуқуқ ва эркинликлари бузилишининг олдини олади;
субектлар ўртасида ўзаро ҳуқуқий муносабатларининг барқарорлигини таъминлаш ва бошқа вазифаларни бажариши билан жамият тараққиётида муҳим ҳисобланади.
Вакиллик бу кеча ёки бугун вужудга келган институт эмас, балки инсоният ривожланишининг барча даврларида муайян шаклда ривожланиб келган, айниқса, қадимги Миср, Чин, Юнон ва Рим давлатларида савдо ва ҳунармандчилик фаолиятида ундан кенг фойдаланилган. Қадимги Римда вакиллик асосан топшириқ шартномаси кўринишида юзага келган. Бунда бир тараф (мандант) топшириқ бериши ва иккинчи томон (мандатарий) унинг вакили сифатида топшириқни бажаришни ўз зиммасига олиши лозим бўлган. Вакиллик предмети сифатида юридик ҳаракатлар ҳам, фактик тусдаги хизматлар ҳам эътироф этилган. Вакиллик кейинчалик ХVIII-ХIХ асрларга келиб анча такомиллаштирилди ва айрим ўзгаришлар билан ҳуқуқий жиҳатдан ҳозирги кундаги шаклга келтирилди. Вакиллик сўзининг ўзи (инглиз. репресентатион) – бир шахс ўзида мавжуд бўлган ваколат асосида бошқа шахс номидан, унинг учун бевосита ҳуқуқларни вужудга келтириш (ўзгартириш, тугатиш) йўли билан ҳаракат қиладиган муносабатдир.
Вакиллик деб, бир шахснинг иккинчи шахс номидан юридик ҳаракатларни амалга оширишига айтилади. Ишончномага, қонунга, суд қарорига ёки вакил қилинган давлат органининг ҳужжатига асосланган ваколат билан бир шахс (вакил) томонидан бошқа шахс (ваколат берувчи) номидан тузилган битим ваколат берувчига нисбатан фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини бевосита вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади2.
Вакиллик институтидаги муносабатлар инсонийлик, ўзаро ёрдам, фуқаролик муносабатларда барчанинг тенг иштирокини таъминлаш ғояларига асосланади. Вакиллик фуқаролик, оила, хўжалик, маъмурий ҳуқуқий муносабатларни ўзида жамлаган комплекс ҳуқуқий институт ҳисобланади. Вакилликда ваколатлар ҳуқуқий ҳужжатлар ва шартномалар билан аниқ тарзда белгиланади. Вакилликнинг вужудга келиши ва бекор бўлиши ҳар хил обектив ва субектив юридик фактларга боғлиқ ҳисобланади; вакиллик институти шахсларга фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга оширишдаги юридик ёрдамнинг ҳуқуқий асосидир.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 129-моддасига кўра вакиллик қуйидаги
Do'stlaringiz bilan baham: |