Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм



Download 0,88 Mb.
bet86/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

Лойиҳа-смета ҳужжатлари. Пудратчи қурилиш ва у билан боғлиқ бўлган ишларни ишнинг ҳажми, мазмуни ва уларга қўйиладиган бошқа талабларни белгилай­диган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириши шарт. Пудратчи қурилиш давомида лойиҳа-смета ҳужжатларида ҳи­собга олинмаган ишларни, шу муносабат билан қўшимча ишларни бажариш ва қурилишнинг смета қийматини ошириш зарурлигини аниқлаб, буюртмачига хабар қилмаган ҳолда ёки унинг жавобини кутмасдан, буюртмачининг манфаатларини кўзлаб, хусусан, ишнинг тўхтатилиши қурилиш объектининг нобуд бўлишига ёки шикаст­ланишига олиб келиши мумкин бўлганлиги муносабати билан дарҳол ҳаракат қилиши зарур бўлганлигини исботлай олмаса, у бажарган қўшимча иши учун буюртмачидан ҳақ тўлашни ва шу туфайли кўрилган зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
Қўшимча иш бажариш ва унга ҳақ тўлага буюртмачи рози бўлса, бу ишлар пудратчининг касб фаолиятига мос келмаслиги ёки ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра уларни бажара олмаган ҳолларда­гина пудратчи мазкур ишларни бажаришдан бош тортишга ҳақли бўлади.
Лойиҳа-смета ҳужжатлари техник ва иқтисодий жиҳатдан асосланган бўлиши, ресурслардан оқилона фойдаланишни, атроф-муҳитга зарар етказмаслигини тўлиқ ҳисобга олиши лозим. Масалан, пудратчи томонидан фуқаро А.га тегишли бўлган якка тартибдаги уй-жойнинг қурилишига ихтисослашган ташкилот томонидан тайёрланган ва буюртмачи томонидан мақулланиб қабул қилинган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ тарзда бажарилиши лозим. Лойиҳа-смета ҳужжатларини тузилмасдан қурилган якка тартибдаги уй-жой энг аввало, буюртмачи учун тегишли хуқуқий оқибатларни келтириб чиқаради. Бундай ҳолда ФКнинг 212-моддасида назарда тутилган ўзбошимчалик билан иморат қуриш ва унинг оқибатлари қўлланилиши мумкин.
Шартномада назарда тутилган объектнинг техник ҳужжатларига ўзгартиришлар киритишлар туфайли бажарилиши керак бўладиган қўшимча ишлар қиймати сметада кўрсатилган қурилиш умумий қийматининг ўн фоиздан ошиб кетмаса ва қурилиш пудрати шартномасида назарда тутилган ишларнинг хусусиятини ўзгартирмаса, буюртмачи техник ҳужжатларга (лойиҳа, смета, шартноманинг тегишли бандларига) ўзгартиришлар киритишга ҳақли.Бундай ҳолда буюртмачи пудратчининг розилиги олиши талаб қилинмайди. Қурилиш пудрати шартномасининг объекти бўлган қурилишнинг маълум бир қисмини қайтадан қуриш ёки лойиҳага ўзгартириш киритиш ўз навбатида сметага ўзгартириш киритиш ёки қўшича смета тузишни талаб қилади.Техник ҳужжатларга умумий қурилиш қийматининг ўн фоиздан ортиқ қийматга эга бўлган қўшимча ишлар бажариш лозим бўлганда бундай ишлар тарафлар ўртасида келишилган қўшимча смета асосида амалга оширилади, қўшимча смета каби пудратчи томонидан тўлиқ бажарилиши шарт бўлиб ҳисоланади. Лойиҳа бўйича бажарилган ишнинг қиймати пудратчига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра сметадан камида ўн фоиздан ошган бўлса, пудратчи Фуқаролик кодексининг 382-моддасига мувофиқ, сметани қайта кўриб чиқишни буюртмачидан талаб қилишга ҳақли. Ушбу модданинг 1-қисмига мувофиқ, қонун ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, шартнома тарафларнинг келишувчига мувофиқ судга мурожаат қилмасдан ҳам ўзгартирилиши мумкин. Пудратчи лойиҳа-смета ҳужжатларида йўл қўйилган камчиликларни аниқлаш ва бартараф этиш билан боғлиқ бўлган мақбул харажатларни буюртмачидан талаб қилишга ҳақлидир. Мақбул харажатлар ҳар бир ҳолат бўйича алоҳида ҳисобланиши ва улар реал бўлиши лозим.

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish