Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм


Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари



Download 0,88 Mb.
bet87/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Буюртмачи бажарилаётган ишларнинг ҳажми, қиймати ва сифати лойиҳа ва сметаларга мувофиқ бўлиши устдан текшириш ва техни­кавий назоратни амалга ошириш, истаган вақтда қурилиш ва монтаж ишларининг бажарилиши ва сифатини, шунингдек, фойдаланилаёт­ган материалларнинг сифатини, ишларнинг графикка мос равишда олиб борилаётганлигини, буюртмачи берган материаллардан опера­тив хўжалик фаолиятига аралашмасидан текшириш мумкин. Буюрт­мачи (ёки унинг вакили) қурилиш объектида йўл қўйилган ҳар қандай камчиликлар тўғрисида пудратчига эътироз билдириши ва уларни бартараф этишни талаб қилишга ҳақли бўлади. Бундай тарзда буюрт­мачи томонидан аниқланган ва пудратчига ёзма равишда билдирил­ган, техник ҳужжатларга мос бўлмаган ишлар шартномада кўрсатил­ган шартлар асосида ёки оқилона муддатда бартараф этилиши лозим.Буюртмачи (ёки унинг вакили) қурилиш объектида йўл қўйил­ган камчиликларни аниқлаган ҳолда, бу ҳақда пудратчини огоҳлан­тирмаса ва уларни бартараф этишни талаб қилмаса, уларни бартараф этиш имкони йўқолганидан сўнг даъво қилиш имконидан маҳрум бўлади.
Буюртмачи қурилишнинг лойиҳа, иш чизмаси ва сметасини тасдиқлатиш, қурилишни маблағ билан таъминлаш учун зарур бўлган ҳужжатларни банкка тақдим этиш, ваколатли органлардан қурилиш учун ер участкаси ажратиш ҳақида актни олиш, қурилиш майдонида қурилиш ишларини олиб бориш учун тегишли органлардан рухсатно­ма олиш ва қурилиш майдонини бўшатиш ишларини амалга ошириш;шартномада назарда тутилган ҳолларда ўз вақтида қурилишни технология, энергетика, электротехника ва умумзавод ускуналари ҳамда аппаратуралари билан таъминлаш, шунингдек, бино ва иншоотларни фойдаланишга бериши шарт. Шуртномага мувофиқ, буюртмачи зиммасига қурилиш материаллари билан таъминлаш вазифаси ҳам юкланиши мумкин, лекин улардан тўғри фойдаланиш ва уларни сақлаш пудратчи зиммасида бўлади.Буюртмачи шартномада назарда тутилган ҳолларда ўз ихтиёрида бўлган темир йўл транспортидан, сув, буғ, электр қуввати ёрдамида ишлайдиган қурилмаларидан пудратчи учун фойдаланишга бериши лозим. Пудратчи бунинг учун тариф бўйича белгиланган баҳода ҳақ тўлайди.
Агар қурилишни ва у билан боғлиқ ишларни амалга оширишда қурилиш пудрати шартномасини тегишли тарзда бажаришда тўсиқ­лар борлиги маълум бўлса, уларни бартараф этишда буюртмачи ўзига боғлиқ чораларни кўриши ва пудратчи билан ҳамкорлик қилиши шарт. Масалан, қурилиш объектларини барпо этиш жуда мураккаб жараёнларни қамраб олганлиги боис буюртмачи ва пудратчи (бош пудратчи, ёрдамчи пудратчи)лар иштирокида олдиндан назарда тутиш имкони бўлмаган мажбуриятларни бажариш зарурияти туғилади. Бундай ҳолларда тарафлар ўзларига боғлиқ бўлган барча чораларни кўриш мақсадида ўзаро ҳамкорлик қилишлари лозим. Бундай ҳамкорлик қуурилиш пудрати шартномасини лозим даражада бажаришнинг муҳим гарови бўлиб хизмат қилади. Мазкур қурилиш пудрати шартномаси бўйича тарафлар ҳамкорлик асосида ишларни ташкил этмаса тегишли ҳуқуқий оқибатлар келиб чиқиши мумкин. Ушбу мажбурият бажарилмаган тақдирда буюртмачи ўзи кўр­ган зарарни пудратчидан талаб қилиш ҳуқуқини йўқотади. Ушбу ҳаракатларни амалга оширишда қилинган харажатларни буюртмачи пудратчига тўлаши лозим бўлади.Пудратчи шартномада кўрсатилган барча қурилиш ва махсус ишларни, шунингдек, машина ва ускуналарни монтаж қилиш ишла­рини қурилишнинг тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига, иш чизмаси ҳамда унинг сметасига мувофиқ равишда бажариб, буюрт­мачига топширишга мажбур. Пудратчи бажарилган қурилиш ишлари­нинг буюртмачи томонидан қабул қилинишини талаб этиши мумкин.Пудратчи қурилиш ва у билан боғлиқ ишларни амалга ошираёт­ган вақтда атроф-муҳитни муҳофаза қилиши ва қурилиш ишларини хавфсиз олиб боришга доир қонун ҳужжатларининг талабларига риоя этиши шарт.Тугалланган қурилиш объектини қабул қилиш шартнома ва тегишли қонун ҳужжатлари асосида амалга оширилади. Қабул қилиш давлат ваколатли органлари вакиллари ташкил қилган давлат қабул комиссияси томонидан буюртмачи, бош пудратчи ва ёрдамчи пудратчилар иштирокида амалга оширилади.
Қонун қурилиш объектини буюртмачи ёки пудратчига боғлиқ бўлмаган ҳолда тўхтатилишини назарда тутади. ФКнинг 679-модда­сига биноан, агар тарафларга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра қури­лиш пудрати шартномаси бўйича ишлар тўхтатилган бўлса, қурилиш объекти консервация қилинган бўлса, буюртмачига консервация қилинган пайтга қадар бажарилган ишлар ҳақининг ҳаммасини тўла­ши, шунингдек, ишларни тўхтатиш ва консервация қилиш зарурияти туфайли қилинган харажатларни тўлаши шарт. Объект буюртмачи томонидан консервация қилинган ҳолларда пудратчи тегишли ҳақ ва консервация харажатларидан ташқари, олинмай қолган фойдасини, объект консервация қилиниши натижасида кўрган зарарларини ҳам талаб қилиши мумкин.

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish