Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм


§. Лойиҳа ва қидирув ишлари пудрати



Download 0,88 Mb.
bet89/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

4 §. Лойиҳа ва қидирув ишлари пудрати


Шартнома тушунчаси ва аҳамияти. Лойиҳа ва қидирув ишлари пудрати шартномаси ўзининг пред­метига кўра, пудрат шартномаларининг мустақил тури ҳисобланади. Мазкур шартнома ўзининг моҳия­тига кўра қурилиш шартномаси билан узвий боғлиқдир, чунки лойиҳа ва қидирув ишлари пудрати шартномаси бўйича пуд­ратчи (лойиҳаловчи, қидирувчи) буюртмачининг топшириғи бўйича шарномада белгиланган муддатда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва (ёки) қидирув ишларини бажариш мажбуриятини, буюртма­чи эса уни қабул қилиб олиш ва ҳақ тўлаш мажбуриятини олади (ФКнинг 686-моддаси). Бу шартнома кўп ҳолларда қурилиш пудрати шартномаси тузилишидан олдин тузилади. Баъзи ҳолларда лойиҳа ва қидирув ишлари пудрати ва қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи бўлиб бир шахс иштирок этиши ҳам мумкин. Бунда қури­лиш пудрати шартномасини тузишда тарафлардан бири-пудратчи ёки буюртмачи зиммасига келишилган муддатда қурилишнинг лойиҳа смета ҳужжатларини тайёрлаш ва иккинчи томонга танишиб чиқиш ва тасдиқлаш учун тақдим қилади. Одатда лойиҳалаш ва қидирув ишлари тегишли объектни қуришга нисбатан мураккаб ва алоҳида малака ҳамда билим талаб қилганлиги учун бундай фаолият билан махсус муассасалар шуғулланадилар.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги 236-сонли “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги Қарори билан фаолиятнинг алоҳида турларини лицензиялашни амалга оширувчи органларнинг рўйхати белгиланган.
Тегишли тарзда лицензия олган юридик шахслар лойиҳа ва қидирув ишлари пудрати шартномасида пудратчи бўлиб иштирок этишлари мумкин. Лойиҳа ва қидирув ишлари пудратига тегишли махсус қоидалар ва пудрат тўғрисидаги умумий қоидаларга мувофиқ, тарафлар шартномани фақат лойиҳа ишлари бўйича ёки қидирув ишлари бўйича ҳам тузишлари мумкин. Буюртмачида пудратчини танлаш ва унга иш топшириш ҳуқуқи сақланиб қолади.
Лойиҳа ва қидирув ишлари пудрати шартномасини тартибга солишда Фуқаролик кодекси билан бир қаторда Ўзбекистон Респуб­ликаси 2002 йил 4 апрелда қабул қилинган Шаҳарсозлик кодекси ва бошқа меъёрий ҳужжатлар ҳам муҳим аҳамиятга эга. Тарафлар ўрта­сидаги муносабатларни тартибга солишда шартноманинг аҳамияти жуда катта роль ўйнайди. Фақат шартномагина қонун ёки меъёрий ҳужжатларда кўзда тутилмаган, лекин йўл қўйилган ҳаракатларни амалга оширишда иккала томон учун масъул бўлган шартларни ўзида мужассамлаштириши мумкин.

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish