Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм


Ишнинг натижалари ва уни қабул қилмаслик ҳуқуқий оқибатлари



Download 0,88 Mb.
bet84/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

Ишнинг натижалари ва уни қабул қилмаслик ҳуқуқий оқибатлари. Агар маиший пудрат шартномаси бўйича иш пудратчининг материалидан фойдаланиб бажарилса, буюртмачи материал ҳақининг ҳаммасини шартнома тузиш вақтида тўлайди ёки унинг шартномада кўрсатилган қисми тўланиб, пудратчи бажарган ишни буюртмачи қабул қилиб олаётганида тўла ҳисоб-китоб қилинади. Маиший пудрат шартномасига биноан материал пудратчи томонидан насияга берилиши, шу жумладан буюртмачи томонидан материалнинг ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан ҳам берилиши мумкин. Пудратчи томонидан берилган материал баҳосининг маиший пудрат шартномаси тузилганидан сўнг ўзгариши қайта ҳисоб-китоб қилишга сабаб бўлмайди. Агар маиший пудрат шартномаси бўйича иш буюртмачининг материалидан фойдаланиб бажарилса, шартнома тузилаётганда буюртмачига пудратчи томонидан бериладиган паттада ёки бошқа ҳужжатда материалнинг аниқ номи, таърифи ва тарафларнинг кели­шуви бўйича белгиланадиган баҳоси кўрсатилиши керак. Патта ёки шунга ўхшаш бошқа ҳужжатдаги материалнинг баҳоси хусусида буюртмачи кейинчалик судда низолашиши мумкин.
Масалан, маиший пудрат шартномаси бўйича пудратчи материалининг баҳоси ва бажарилган ишининг ҳақи тўлов ҳужжатида алоҳида қилиб кўрсатилиши лозим. Чунки, материалнинг баҳоси бозор нархида, кийимнинг баҳоси эса тарафларнинг келишувига кўра, прейскурант нархда белгиланиши мумкин. Маиший пудрат шартномасида ишнинг баҳоси тарафларнинг келишуви билан белгиланади ва у пудратчи эълон қилган прейс­курантда кўрсатилганидан юқори бўлиши мумкин эмас. Пудратчи ишни бутунлай топширганидан сўнг буюртмачи унга ҳақ тўлайди. Тарафларнинг келишувига мувофиқ буюртмачи шартнома тузилаёт­ганда иш учун ҳақни тўлиқ ёки бўнак бериш йўли билан тўлаши мумкин. Буюртмачи иш натижасини қабул қилиб олаётган ёки пудрат нарсасидан фойдаланаётган пайтда камчиликларни аниқласа, умумий муддат давомида, кафолат муддати бўлганида эса, шу муддат давомида амалга ошириши мумкин. Маиший пудрат шартномаси бўйича бажарилган ишнинг буюрт­мачининг ўзи ва бошқа шахслар ҳаётига ёки соғлиғига хавф туғди­риши мумкин бўлган камчиликларини текин бартараф этиш тўғриси­даги талаб, агар қонунда белгиланган тартибда узоқроқ муддат (хиз­мат муддати) назарда тутилган бўлмаса, буюртмачи ёки унинг қону­ний вориси томонидан иш натижаси қабул қилиб олинган пайтдан бошлаб ўн йил давомида қўйилиши мумкин. Бундай талаб ушбу камчиликлар қачон аниқланганлигидан қатъи назар, шу жумладан улар кафолат муддати тугагандан сўнг аниқланган бўлса ҳам, қўйи­лиши мумкин. Мазкур талаб пудратчи томонидан бажарилмаса, буюртмачи юқорида кўрсатилган муддат давомида ё иш учун тўланган ҳақнинг тегишли қисмини қайтаришни ёхуд ўз кучи билан ёки учинчи шахслар ёрдамида камчиликларни бартараф этиш билан боғлиқ харажатларини қоплашни талаб қилишга ҳақли. Пудратчи маиший пудрат шартномаси бўйича мажбуриятини бажармаган тақдирда зарарни қоплаш ва неустойка тўлаш пудратчини мажбуриятни асл ҳолида бажаришдан озод қилмайди.
Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш пудрат тўғрисидаги умумий қоидалар, шартнома тўғрисидаги, мажбуриятларнинг умумий қоидаларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish