Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм


-боб. Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш



Download 0,88 Mb.
bet94/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

38-боб. Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш

Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш ФКда ифода этилган янги ҳуқуқий нормалардан бўлиб ҳисобланади. Фуқаролик муомаласида ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартноманинг қўллаш доираси тобора кенгайиб бормоқда. Фуқаролик кодексида ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаларнинг тушунчаси, предмети, унинг айрим турлари, шакли, уни бажариш, хизматларга ҳақ тўлашга оид қоидалар мустаҳкамлаб кўйилди. Қолаверса ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича тарафлар ва уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари унинг ҳуқуқий табиатини ёритиб беришда муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасини бузганлик учун ижрочининг жавобгарлиги ҳам мустаҳкамлаб қўйилганлиги унинг шартнома бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятини оқилона ва лозим даражада бажаришнинг омили бўлиб ҳисобланади. Бундан ташқари, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасини бекор қилишга оид нормалар ҳам ўзининг ифодасини топди. Ушбу ўринда шуни ҳам қайд этиш лозимки, пудрат тўғрисидаги қоидалар Фуқаролик кодексининг 38 боби қоидаларига зид бўлмаса ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасига нисбатан қўлланилади. Ҳақ эвазига хизмат кўрсатишга оид нормалар фуқаролик муомаласида бундай хизмат кўрсатишнинг самарадорлигини оширишнинг муҳим омили бўлиб ҳисобланади.




1-§. Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси тушунчаси, турлари, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш ФКдаги янги ҳуқуқий нормалардан бўлиб ҳисобланади. Фуқаролик кодексининг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.


Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси ҳақ эвазига, консенсуал ёки реал ва икки томонлама шартномалар гуруҳига киради. Айрим турдаги хизмат кўрсатиш шартномалари (алоқа хизмати, тиббий хизмат, меҳмонхона хизмати) оммавий шартномалар сирасига киради.
Предмети. Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасининг предмети ашёвий шаклда бўлмаган хизматдан иборатдир. Хусусан, муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган, шахсларнинг эҳтиёжларини қонди­ришга қаратилган, муайян бир ихтисосликка ва малакага эга бўлган субъектлар томонидан амалга ошириладиган фаолиятдир.
Фуқаролик кодексининг 704-моддасига мувофиқ ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида бошқа кўрсатмалар бўлмаса, ижрочи шартномада назарда тутилган хизмат (хизматлар)ни шахсан ўзи кўрсатиши шарт. Буюртмачи ўзига кўрсатил­ган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт.
Ижрочи ўзи айбдор бўлмагани ҳолда хизматни бажара олмаган тақдирда, буюртмачи ижрочига унинг харажатларини тўлаши шарт, бунда ижрочининг хизмат (хизматлар) кўрсатишдан озод қилиниши муносабати билан олган ёки олиши мумкин бўлган фойдаси чегириб қолинади. Буюртмачининг айби билан хизматни бажариш мумкин бўлмай қолган тақдирда, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, хизматлар баҳоси бутунлай тўланиши керак (ФКнинг 705-моддаси).

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish