Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм



Download 0,88 Mb.
bet59/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

Назорат учун саволлар:

1. Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (уйнинг бир қисми), квартирани бошқа шахсга бериш шартномаси ва умрбод рента шартномаси нисбати қандай?


2. Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (уйнинг бир қисми), квартирани бошқа шахсга бериш шартномасида тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини кўрсатинг.
3. Фуқаро А. (берувчи) фуқаролар – ёш-келин куёв Д. ва С. (олувчилар) билан 3 хонали квартирани умрбод таъминлаш шарти билан бошқа шахсга бериш шартномасини тузишди. Улар ҳар ойда 300 минг сўмлик хизматлар кўрсатишни (индексация асосида) шартнома предмети бўлишини назарда тутишди. Орадан 5 йил ўтгач, А. инсульт бўлиб юролмай қолди ва унга махсус қаровчи шахсни ёллаш ҳаражатларини ҳам қўшимча тўлашни талаб қилди. Бунга жавобан Д. ва С. шартномани бекор қилиб, илгари хизматлар тўловини қайтаришни талаб қилиб судга мурожаат қилди. Низо қандай ҳал қилинади?
4. Фуқаролар Р. ва С. ўртасида ҳовли жой эвазига умрбод таъминлаш шарти билан бошқа шахсга бериш шартномасини тузишди. Орадан 5 йил ўтгач туман бош режасига кўра, ушбу ҳовли жой бузиладиган бўлди. Фуқаро С. ҳокимиятдан Р. учун 1 хонали ва ўзи учун алоҳида 1 хонали квартира беришни талаб қилди.
Низо юзасидан маслаҳат беринг.


34-боб. Мулк ижараси
1-§. Мулк ижараси тушунчаси ва моҳияти

Ҳар бир субъект ўзи учун зарур бўлган барча мол-мулкларга мулкдор сифатида эга бўлиш имкониятига эга эмас. Бироқ, бундай мол-мулклардан ўз эҳтиёжлари учун қонуний фойдаланиш бўйича юридик воситалар тизими мавжуд. Улардан бири мол-мулк ижараси ҳисобланади. Мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади.


Мулк ижараси шартномаси мулкдор томонидан мол-мулкни тасарруф этиш усулини ўзида ифодалайди. Мулк ижараси шартномаси мулкдорга мулкни ижарага бериш орқали муайян даромад кўриш имкониятини беради. Мазкур шартнома тадбиркорлик фаолиятидаҳам, бошқа, шу жумладан маиший соҳаларда ҳам кенг қўлланилади. Бунда мулкдор ўзи томонидан вақтинча фойдаланилмаётганмол-мулкини ижарага беради.
Умумий қоидага кўра, мулк ижараси шартномасида мол-мулк ижарага берувчи томонидан ижарага олувчига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун топширилади. Масалан, транспорт воситалари ижараси шартномаси, прокат шартномаси (ФК 558 ва 564–моддалар). Шу билан бирга, алоҳида ҳолларда ижарага мол-мулк фақат фойдаланиш учун топширилиши мумкин. Масалан, бино ва иношоотлар ижарасида объект ижарага олувчига фақат фойдаланишга топширилиши мумкин (ФК 573–моддаси).
Мол-мулкни топширишга қаратилган бошқа шартномалардан (олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя, қарз) фарқли равишда мулк ижараси шартномаси бўйича эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фақат фойдаланиш вақтинчалик бўлади.
Мулк ижараси шартномаси ҳақ эвазига тузилади. Мулк ижараси шартномаси объектлари ижарага олувчига ҳақ эвазига топширилади. Акс ҳолда мол-мулкдан текин фойдаланиш (ФК 36-боби) юз беради.
Вақтинчалик эгалик қилиш ва фойдаланиш шартлари мулк ижараси шартномаси билан белгиланади. Агар шартнома ижарага олувчи томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун тузилган бўлса, у ҳолда ижарага олинган мол-мулкдан тегишли даромад олишни назарда тутади. Бундай даромад агар бу шартномага зид бўлмаса, бошқа ҳолатларда ҳам олиниши мумкин. Умумий қоида бўйича бундай ҳолларда олинган даромад, шу жумладан, маҳсулот, ҳосил ва мевалар ижарага олувчининг мулки ҳисобланади. Шу билан бирга қонунда ёки мулк ижараси шартномасида ушбу мол-мулкни ижарага олиб фойдаланишдан олинадиган даромадларни кимга тегишли бўлиши ҳақида бошқача шартлар ҳам белгиланиши мумкин.
Мулк ижараси шартномасига мувофиқ мол-мулк вақтинчалик эгалик қилиш ва фойдаланишга ёки фақат фойдаланишга топширилади ва ушбу муддат тугагандан сўнг мол-мулк қайтарилиши лозим. Бундан келиб чиққан ҳолда, қонун мулк ижараси шартномаси объектлари жумласига истеъмол қилинмайдиган, яъни қайта-қайта фойдаланишга мўлжалланган, бунда ўзининг дастлабки ҳолатини узоқ вақт давомида сақлаб қоладиган ҳамда аста-секин емирилиб борадиган ашёларни киритади.
ФКнинг 537–моддасида мулк ижараси шартномаси бўйича топширилиши мумкин бўлган объектларнинг тахминий рўйхати келтирилган. Жумладан, ер участкалари, ер ости бойликлари жойлашган участкалар ва бошқа алоҳида табиий объектлар, корхоналар ва бошқа мулкий комплекслар, бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари. Демак, мулк ижараси шартномасининг объекти бўлиб кўчмас мулк ҳам, кўчар мулк ҳам бўлиши мумкин.
Қонунчиликда мулк ижарасига берилиши мумкин бўлмаган ёки чекланган мол-мулк турлари белгилаб қўйилиши мумкин. Бундай мол-мулклар жумласига аввало, муомаладан чиқарилган ёки муомалада бўлиши чекланган объектлар киради. Масалан, табиатдан махсус йўсинда фойдаланиш.Юридик ва жисмоний шахсларга ишлаб чиқариш ва ўзга хил фаолиятни амалга ошириш учун табиий ресурслар ҳақ олиб ижарага берилиши мумкин (Ўзбекистон Республикасининг Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонуннинг 6–моддаси).
Мол-мулкини ижарага бериш ҳуқуқи шу мол-мулк эгасига тегишлидир. Қонун ёки мулкдор томонидан мол-мулкни ижарага бериш ваколати берилган бошқа шахслар ҳам ижарага берувчи бўлишлари мумкин(538–модда).
ФК 79, 214 ва 215–моддаларига асосан, давлат номидан мулк ижараси муносабатларида давлат ҳокимияти органлари ва бошқа махсус ваколатли органлар иштирок этади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сонли “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари ҳузурида давлат унитар корхоналари шаклида давлат мулкини ижарага бериш марказлари ташкил қилинган. Давлат мулки юридик ва жисмоний шахсларга ижарага ушбу марказлар томонидан берилади, яъни улар қонунда бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, давлат мулкини ижарага берувчилар бўлиб ҳисобланади. Бу ҳолатлар жумласига, уй жойлар, ер участкалари, ер ости бойликлари кабилар киритилган.
Ер кодексининг 23–моддасига кўра, шартнома асосида ер участкалари: Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахсларга туман ва шаҳар ҳокимлари томонидан; чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар, халқаро ташкилот ва бирлашмалар, хорижий юридик ва жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан берилади.
Қонун ёки мулкдор томонидан мол-мулкни ижарага бериш ваколатига эга бўлган шахслар жумласига хўжалик юритиш ҳуқуқи ёки оператив бошқариш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар, унитар корхона (шу жумладан давлатга қарашли бўлган) ва муассасалар кириши мумкин. Хўжалик юритиш ҳуқуқига асосланган унитар корхона ўзига бириктириб берилган кўчар мулкни мустақил равишда, кўчмас мулкни эса мулкдорнинг розилиги билан ижарага беришга ҳақли. Оператив бошқарув ҳуқуқига асосланган давлат унитар корхона ўзига бириктириб берилган кўчар ва кўчмас мулкни фақат мулкдорнинг розилиги билан ижарага бериши мумкин. Муассаса таъсис ҳужжатларига мувофиқ, муассасага даромад келтирадиган фаолиятдан олинган даромад ҳисобидан олинган мол-мулкни мустақил равишда ижарага беришга ҳақли.







Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish