Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм


-§. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ва уларга нисбатан ворислик



Download 0,88 Mb.
bet57/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

3-§. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ва уларга нисбатан ворислик

Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (уйнинг бир қисми), квартирани бошқа шахсга берувчи учун муҳим кафолат бўлиб, уй-жой (уйнинг бир қисми), квартирани олувчи – уй-жой мулкдорининг тасарруф қилиш ҳуқуқининг чекланиши ҳисобланади. Таъминот берувчи кўрсатиб ўтилган уй-жойга нисбатан ҳуқуқларни чегараланишига олиб келиши мумкин бўлган уй-жойни тасарруф этиш билан боғлиқ битимларни (олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш) туза олмайди. Ушбу императив норма шартнома хусусиятидан келиб чиқади. Тегишлича, уй-жойни олувчи ҳатто таъминот олувчининг розилиги билан ҳам ушбу битимларни тузишга ҳақли эмас. Бундан ташқари, қонун умрбод таъминлаш шарти билан берилган уй-жой (уйнинг бир қисми), квартирага нисбатан олувчининг қарзлари бўйича ундириш қаратилишини таъқиқлайди.


Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (уйнинг бир қисми), квартирани бошқа шахсга бериш шартномаси бўйича олувчининг мажбуриятлари ва уй-жойнинг тасодифан нобуд бўлиши ёки шикастланган ҳолларда ҳам сақланиб қолади. Чунки, уй-жойнинг мулкдори бўлиб уй-жойни олувчи ҳисобланади ва унинг зиммасида мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиши, шикастланиши, шунингдек келгусида мажбуриятларни бажариш билан боғлиқ хавф хатарлар бўлади.
Умумий қоидага кўра, қонун умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (уйнинг бир қисми), квартирани бошқа шахсга бериш шартномаси бўйича таъминот олувчи ҳаётлик даврида уй-жойни бошқа шахсга ўтишига йўл қўймайди. Бу шартноманинг хусусиятидан келиб чиқади ва уй-жойни берувчининг манфаатларига мос келади.
Шу билан бирга таъминот берувчи (уй-жойни олувчи) вафот этган ҳолларда уй-жой унинг ворисларига ўтади. Тегишлича, умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (уйнинг бир қисми), квартирани бошқа шахсга бериш шартномаси бўйича мажбуриятлар ҳам ўтади. Ушбу қоида бир томондан уй-жойни берувчининг манфаатларини ҳимоялайди, чунки у (олувчи вафот этган бўлса ҳам) моддий таъминот олишни давом эттиради, бошқа тарафдан эса, шартнома бўйича тараф сифатида янги шахс кириб келади, уй-жойни берувчи у ҳақда тасаввурга эга бўлмаслиги ҳамда бу ҳолат унинг манфаатларига мос келмаслиги ҳам мумкин. Умуман олганда, ФКнинг 534–моддаси қоидалари моддий таъминот олишга муҳтож бўлган уй-жойни берувчининг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган.
Уй-жойни олувчининг ворислари бир нечта бўлса, улар ўзларининг меросдаги улушларига мутаносиб равишда мажбуриятларни бажарадилар. Улардан биронтаси меросдан воз кечган тақдирда, унинг мажбуриятлари бошқа меросхўрларга ўтади.
Уй-жойни олувчининг ворислари бўлмаса ёки улар меросни қабул қилишдан воз кечганларида олувчига берилган уй-жой (уйнинг бир қисми), квартира уни бошқа шахсга берувчига қайтарилиши лозим.



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish