Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм


-§. Энергия таъминоти шартномаси тарафлари ва уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари



Download 0,88 Mb.
bet38/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

2-§. Энергия таъминоти шартномаси тарафлари ва уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига кўра энергия таъминоти шартномасини тузишда, бир томондан туташтирилган тармоқ орқали энергия билан таъминловчи ташкилот, бошқа томондан, абонент (истеъмолчи) иштирок этади. Фуқаролик қонунчилигига кўра энергия таъминоти соҳасидаги субъектлар - “энергия билан таъминловчи ташкилот”, “абонент (истеъмолчи)” ва “субабонент” атамалари билан ифодаланган.



Энергия билан таъминловчи ташкилот – энергия таъминоти шартномаси бўйича вилоят, шаҳар, иқтисодий зона (саноат зонаси) доирасида истеъмолчиларга энергияни сотиш ва тақсимлаш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахс.

Шу ўринда, “энергия истеъмолчиси” тушунчасини “энергия тизимининг абоненти” тушунчасидан фарқлаш лозим. Ҳар бир абонент истеъмолчи ҳисобланади, аммо ҳамма истеъмолчилар ҳам абонент бўлавермайди: айрим истеъмолчилар субабонент, яъни ўзи абонент бўлмагани ҳолда абонентнинг тармоғидан фойдаланадиган шахслар бўлиши мумкин. Электр энергияси билан таъминловчи ташкилотнинг тармоғига бевосита уланган истеъмолчи абонент деб тан олинади, агар электр тармоқлари унинг балансида бўлса ҳамда энергия билан таъминловчи ташкилот билан истеъмолчи ўртасида тузилган шартномага мувофиқ, электр энергиясидан фойдаланиш ҳуқуқи ва шартлари келишилган бўлса (масалан, энергия ишлаб чиқарувчидан энергия олувчи энергия таъминоти ташкилоти истеъмолчи бўлиб), энергия таъминоти ташкилотига уланган фуқаро, юридик шахс абонент ҳисобланади. Айни пайтда энергия билан таъминловчи ташкилот ҳисобланган субабонент ҳам истеъмолчи бўлиб, бевосита абонентнинг электр тармоқларига уланган ва у билан электр энергиядан фойдаланиш шартномасини тузган бўлади. Субабонентэнергия билан таъминлаовчи ташкилот розилиги билан истеъмолчининг тармоқларига бевосита уланган ва истеъмолчи билан энергия таъминоти юзасидан шартнома тузган истеъмолчи. Энергия субистеъмолчига берилганда, истеъмолчи энергиядан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиниши бўйича энергия билан таъминловчи ташкилот олдида жавобгар бўлади.


Фуқаролик кодексининг 478-моддасига кўра энергия таъминоти шартномасига оид қоидалар туташтирилган тармоқ орқали иссиқлик энергияси, газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ҳам қўлланади. Энергия ва газ таъминоти соҳасидаги иқтисодий муносабатлар электр, иссиқлик энергияси ва газ билан таъминлаш шартномалари орқали белгиланади. Электр, иссиқлик энергияси ва газ билан таъминлаш шартномаларида бир томондан энергия ва газ таъминоти ташкилоти, иккинчи томондан, бевосита энергия ёки газдан фойдаланувчи ёхуд асосий истеъмолчининг тармоғига уланган ўзининг контрагентларини улар билан таъминловчи ва истеъмолчи корхоналар қатнашади10. Демак, энергия билан таъминловчи ташкилотлар жумласига, “Ўзбекэнерго” ДАК тизимидаги ва “Ўзбекнефтгаз”, “Ўзтрансгаз” Миллий холдинг компаниялари, “Ўзкоммунхизмат” давлат агентлигига қарашли корхоналар киради.
Масалан, Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ энергия таъминоти шартномаси бўйича “энергия билан таъминловчи ташкилот” сифатида «Ўзбекэнерго» акциядорлик компанияси тизимида ҳар бири алоҳида ҳуқуқ ва мажбуриятлари доирасида ўз ҳуқуқий мақомига эга бўлган “электр энергиясини ҳосил қилувчи корхона”, “электр энергиясининг ягона харид қилувчиси”, “магистраль электр тармоқлари”, “ҳудудий электр тармоқлари корхонаси”, “электр таъминоти корхонаси” иштирок этади.
Аввало, электр энергияси “электр энергиясини ҳосил қилувчи корхоналар” томонидан ҳосил қилинади. Электр энергиясини ҳосил қилувчи корхоналарга ягона электр энергетикаси тизимига уланган стационар электр станциялари (иссиқлик электр станциялари, иссиқлик электр марказлари, гидроэлектростанциялар, шунингдек қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланадиган бошқа электр станциялари) киради. Электр энергетикаси соҳасидаги махсус ваколатли орган - «Ўзбекэнерго» акциядорлик компаниясининг бўлинмаси ҳисобланган “электр энергиясининг ягона харид қилувчиси” электр энергиясини ҳосил қилувчи корхоналар билан электр энергиясини харид қилиш бўйича, электр энергиясини ҳудудий электр тармоқлари корхоналари билан энергияни сотиш бўйича, магистраль электр тармоқлари корхонаси билан электр энергияси ҳосил қилувчи корхоналардан ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига электр энергиясини узатиш бўйича шартнома тузади.Электр энергиясини ҳосил қилувчи корхоналардан ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига электр энергиясини узатиш “магистраль электр тармоқлари” орқали амалга оширилади.Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари” электр энергиясини истеъмолчиларга тақсимлаш ва сотишни амалга оширади. Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари электр энергиясининг ягона харид қилувчисидан шартнома асосида электр энергиясини олади; электр таъминоти корхоналарига истеъмолчилар билан электр таъминоти шартномалари тузиш ҳуқуқини амалга ошириш учун белгиланган тартибда бош ишончнома беради;истеъмолчиларга электр таъминоти шартномаси асосида электр энергиясини сотишни амалга оширади. Ҳудудий электр тармоқлари орқали электр энергиясини тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудуди доирасида магистраль электр тармоқларидан истеъмолчиларга узатиш амалга оширилади. Ҳудудий электр тармоқларининг электр тармоғи хўжалиги объектларини бошқаришни тегишли ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг тезкор-диспетчерлик хизматлари амалга оширади.
Электр таъминоти корхоналари” ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг электр энергиясини туман, шаҳар, ишлаб чиқариш зонаси доирасида истеъмолчиларга тақсимлаш ва сотишни амалга оширувчи бўлинмаларидир.
Электр энергиясини истеъмол қилиш электр таъминоти шартномаси орқали амалга оширилади. Электр таъминоти шартномасига биноан ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ёки унинг электр таъминоти корхонаси истеъмолчига электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш мажбуриятини олади, истеъмолчи эса фойдаланилган электр энергияси учун ҳақни ўз вақтида тўлаш, электр энергияси истеъмол қилишнинг шартномада назарда тутилган режимига риоя этиш, ўзи фойдаланаётган электр тармоқларининг, электр энергияси истеъмоли билан боғлиқ асбоб ва ускуналарнинг лозим даражадаги техник ҳолатини ҳамда хавфсизлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Электр таъминоти шартномаси юридик ёки жисмоний шахс билан у ҳудудий электр тармоғига уланиш учун зарур ускуналарга, электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларига эга бўлган, шунингдек, электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари талабларини бажарган тақдирда тузилади.
Электр таъминоти корхоналариэлектр таъминоти шартномаларига мувофиқ истеъмолчиларга электр энергияси етказиб берилишини таъминлаши;ўз электр тармоғи хўжалиги объектларида электр энергиясининг давлат стандартларида белгиланган сифат кўрсаткичларини сақлаб туриши; электр тармоқларининг лозим даражадаги техник ҳолати ва хавфсизлигини таъминлаши;истеъмолчилар томонидан ҳақиқатда фойдаланилган электр энергияси учун тўловлар ҳисобини юритиши;электр тармоғи хўжалиги объектларидаги режали таъмирлаш ишлари ва авария режими муносабати билан электр энергияси етказиб беришнинг чекланиши тўғрисида истеъмолчиларни белгиланган тартибда хабардор қилиши;истеъмолчиларнинг электр таъминоти масалаларига доир мурожаатларини кўриб чиқиши шарт.
Электр энергияси истеъмолчиси (истеъмолчи) — электр таъминоти шартномасига мувофиқ электр энергиясидан ишлаб чиқариш ва (ёки) маиший эҳтиёжлар учун фойдаланувчи юридик ёки жисмоний шахс бўлиб, қуйидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга:ўз электр қурилмаларини ҳудудий электр тармоқларига техник шартларга мувофиқ улаш;сифат кўрсаткичлари давлат стандартларига мос бўлган электр энергиясини олиш;электр энергияси етказиб беришнинг тўхтатилиши сабаблари тўғрисида белгиланган тартибда ахборот олиш;ўзи истеъмол қиладиган электр энергияси ҳажмларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларини ҳудудий электр тармоқлари корхонасига белгиланган тартибда киритиш;ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ёки электр таъминоти корхонаси томонидан электр энергияси тўлиқ етказиб берилмаганлиги ёки сифат кўрсаткичлари давлат стандартларига мос бўлмаган электр энергияси етказиб берилганлиги сабабли етказилган зарарнинг ўрни белгиланган тартибда қопланиши;электр таъминоти шартномасини тузиш ва бажаришда юзага келадиган низоларни ҳал қилиш учун судга ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга, мансабдор шахсга мурожаат қилиш. Шунингдек, электр энергияси истеъмолчилари электр таъминоти шартномаси шартларида белгиланган электр энергиясини истеъмол қилиш режимига риоя этиши;фойдаланилган электр энергияси учун ҳақни электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда ўз вақтида тўлаши;ҳудудий электр тармоқлари корхонаси вакилининг электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини текширишига йўл қўйиши;электр энергиясидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирларини амалга ошириши;ўзи фойдаланаётган электр тармоқлари, асбоб ва ускуналарининг лозим даражадаги техник ҳолати ҳамда хавфсизлигини таъминлаши, уларнинг носозликлари тўғрисида ҳудудий электр тармоқлари корхонасига ёки электр таъминоти корхонасига хабар қилиши шарт.
Мазкур шартнома олди-сотди шартномасидан фарқли равишда ўзига хос мажбурий шартлар олдиндан белгилаб қўйилиши билан, шартнома иштирокчиси ҳисобланган абонент шартноманинг заиф томони сифатида унга қўшимча ўзгартириш ҳуқуқига эга бўлмаслиги билан ажралиб туради.
Энергия билан таъминловчи ташкилот энг асосий мажбурияти туташтирилган тармоқ орқали энергияни бериб туриш ҳисобланади. Шу билан бирга энергия билан таъминловчи ташкилот энергияни энергия таъминоти шартномасида назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда бериш туриши лозим. Энергиянинг миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади. энергияси “киловатт”да ҳисобланса, энергия таъминловч берган ва абонент қабул қилган газнинг миқдор “кубометр”да аниқланади. Қонун ҳужжатларида энергия билан таъминловчи ташкилот ва истеъмолчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгилаб қўйилган.


Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish