Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм


-§. Энергия таъминоти шартномаси тушунчаси ва унинг ҳуқуқий белгилари



Download 0,88 Mb.
bet36/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

6-§. Энергия таъминоти шартномаси тушунчаси ва унинг ҳуқуқий белгилари

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 29-бўлим 6-параграфи нормалари истеъмолчиларни энергия билан таъминлаш билан боғлиқ муносабатларга нисбатан қўллашга қаратилган. Фуқаролик кодексида энергия таъминоти шартномаси тушунчаси, энергия таъминоти шартномасини тузиш ва муддатини узайтириш, энергия миқдори ва энергия таъминоти шартномасининг энергия миқдори тўғрисидаги шартини бузиш оқибатлари, энергия сифати ва тармоқлар, асбоб ва ускуналарни сақлаш ва ишлатиш бўйича абонентнинг мажбуриятлари, энергия ҳақини тўлаш, абонент томонидан энергиянинг бошқа шахсга берилиши, энергия таъминоти шартномасини ўзгартириш ва бекор қилиш, энергия таъминоти шартномаси бўйича жавобгарлик ҳамда энергия таъминоти шартномаси қоидаларини туташтирилган тармоқ орқали таъминлаш борасидаги бошқа муносабатларга нисбатан қўллаш масалаларига оид нормалар белгиланган.





Энергия таъминоти шартномаси - ёзма битим, унга мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.

Энергия таъминоти шартномаси ўзининг ҳуқуқий белгиларига кўра, икки томонлама (энергия билан таъминловчи ташкилотда ва абонентда ҳам муайян ҳуқуқ ва мажбуриятлар мавжуд), консенсуал9 (тарафлар томонидан ўзаро келишувга эришилгач шартнома тузилган ҳисобланади), ҳақ эвазига (қабул қилиб олинган энергия учун абонент ҳақ тўлаш мажбуриятини олади) тузиладиган шартнома ҳисобланади.


Энергия таъминоти шартномаси Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида олди-сотди шартномасининг алоҳида тури сифатида кўрсатилган бўлиб, мазкур шартноманинг алоҳида шартнома тури сифатида ажралиб чиқиши унинг ўзига хос объекти — энергия билан бевосита боғлиқдир. Энергияни туташтирилган тармоқ орқали таъминлаш шартнома бўйича мажбуриятни бажаришнинг техник хусусияти, яъни шартномани бажариш усули ҳисобланиб, бу фуқаролик ҳуқуқий шартноманинг бир тури сифатида ажратиш учун алоҳида белги бўлиб ҳисобланмайди. Айнан объектнинг ўзига хослиги туташтирилган тармоқ орқали энергия билан таъминлашга оид муносабатларни тартибга солувчи махсус нормаларни талаб этади.



Оммавий шартнома сифатида мазкур шартнома энергия истеъмолчиларининг барчаси билан тузилади, бироқ бунда айрим шарт-шароитлар ҳисобга олиниши лозим. Чунки қонунда назарда тутилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати оммавий шартномаларни тузиш ва бажаришда тарафлар учун мажбурий бўлган қоидалар (намунавий шартномалар, қоидалар ва ҳ.к.) чиқариши мумкин. Шунингдек, энергиянинг физик хусусиятлари ва табиий хоссалари энергияни ишлаб чиқарувчи ёки сотувчидан истеъмолчига етказиб беришнинг махсус тартибини ва техник шартларни тақозо қилади. Бошқа товарлардан фарқли равишда энергияни транспорт воситаси орқали жўнатиб етказиб бериш имконияти йўқ. Бунинг учун махсус техник воситалар – энергия билан таъминловчи ташкилотга уланган энергия қурилмалари (электр узатгич тармоқлар, қувур ўтказгич тармоқлар), энергия истеъмолини ҳисобга олиш ускуналари ва асбоблари зарур бўлади. Демак, энергия таъминоти шартномаси энергия билан таъминловчи ташкилот тармоқларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уланган энергия қурилмаси, шунингдек энергия истеъмолини ҳисобга олиш ускуналари ва асбоблари мавжуд бўлган абонент билан тузилади.Яъни, энергия таъминоти шартномасида истеъмолчининг (абонентнинг) қуйидаги қўшимча мажбуриятлари белгиланади: 1) шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш; 2) тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини таъминлаш; 3) ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш;


Агар энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергиядан турмушда фойдаланадиган фуқаро абонент бўлган тақдирда, абонент тармоққа белгиланган тартибда амалда биринчи марта уланган пайтдан бошлаб у билан шартнома тузилган ҳисобланади. Энергия таъминоти шартномасининг муддати тугагач, тарафлардан бири уни бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳақида ариза бермаса, у шартномада назарда тутилган муддатга ва шартларда узайтирилган ҳисобланади. Шартнома янги муддатга узайтирилганида унинг шартлари тарафлар келишувига биноан ўзгартирилиши мумкин.Агар тарафлардан бири шартноманинг амал қилиш муддати тугашидан олдин янги шартнома тузиш ҳақида таклиф киритса, тарафларнинг ўзаро муносабатлари янги шартнома тузилгунга қадар аввал тузилган шартнома билан тартибга солиб турилади (ФК 469-модда).
Энергия таъминоти шартномасининг ўзига хослиги унинг предмети - “энергия” билан боғлиқ бўлиб, у бошқа товарлардан фарқ қилувчи муҳим хусусиятларга эга. Чунки ўзининг физик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда энергияни катта ҳажмда тўплаб ёки сақлаб бўлмайди, ашё каби эгалик қилиб бўлмайди. Бошқа томондан эса энергия истеъмолчилар томонидан маиший эҳтиёжлар учун ҳам, ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун ҳам узлуксиз равишда етказиб берилиши лозим. Бу энергияни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг ўзаро чамбарчас боғлиқлигини кўрсатади, яъни муайян вақтнинг ҳар бир даврида энергия ишлаб чиқарилиши ва истеъмол қилиниши лозим. Ёки аксинча айтганда, ишлаб чиқарилган энергия истеъмол қилиниши зарур. Демак, энергия ашёдан фарқли равишда ўз ичига материянинг муайян хусусияти – фойдали ишлаб чиқариш қобилиятини таъминлаб, турли технологик операцияларни бажариб, тадбиркорлик ва ўзга фаолият учун зарурий шартларни яратади.
Юқорида кўрсатилган ҳолатлар одатдаги олди-сотди шартномаси бўйича сотувчи ва харидорга нисбатан энергия таъминоти шартномаси томонларига бир неча кенг комплекс ҳуқуқ ва мажбуриятларни назарда тутади. Энергия таъминоти шартномаси энергиянинг сифат кўрсаткичларига ва ўрнатилган истеъмол қилишнинг тартибига риоя қилиш, энергияни белгиланган ҳажмда туташтирилган тармоқнинг баланс бўйича мансублик чегарасини аниқлаш, истеъмол қилувчиларнинг энергия ҳақини тўлаш бўйича муайян тариф гуруҳига мансублигини белгилаш, истеъмолчифойдалаётган энергетик асбоб ва ускуналарнинг зарур техник ҳолати ва хавфсизлигини таъминлаши, энергия ишлатишнинг белгиланган тартибига амал қилиши, шунингдек авариялар, ёнғинлар, энергияни ўлчаш асбобларидаги носозликлар ва энергиядан фойдаланиш пайтида келиб чиқадиган бошқа бузилишлар тўғрисида энергия билан таъминловчи ташкилотга дарҳол хабар бериш каби махсус мажбуриятларни ўз ичига олади.

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish