Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм



Download 0,88 Mb.
bet34/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

Контрактация шартномаси мазмунини томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ташкил этади.
Хўжаликнинг ҳуқуқ вамажбуриятлари юқоридаги Низомнинг 27 ва 28-бандлари батафсил баён қилинган.
Тайёрловчи ташкилотнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Низомнинг 29 ва 30-бандларида белгиланган.
Контрактация шартномасининг бажарилиши юзасидан мониторинг олиб борилади. У қуйидаги кўринишда:

Босқич-лар

Тадбирлар



Бажариш муддатлари

Масъуллар



1-босқич

Шартномалар тузишга тайёргарлик кўриш



Агротехника тадбирлари бошланишидан бир ой олдин

Тайёрлов, хизмат кўрсатувчи ва бошқа ташкилотлар

2-босқич

Шартномаларни кўриб чиқиш ва имзолаш

7 кун мобайнида

Фермер хўжаликлар

3-босқич

Шартномаларни рўйхатдан ўтказиш учун бериш

3 кун мобайнида

Тайёрлов, хизмат кўрсатувчи ва бошқа ташкилотлар

4-босқич

Шартномаларни рўйхатдан ўтказиш

3 иш куни мобайнида

Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари

5-босқич

Шартномаларни рўйхатдан ўтказгандан кейин тайёрлов, хизмат кўрсатувчи ва бошқа ташкилотларга бериш

рўйхатдан ўтказилгандан кейин 1 кун мобайнида



Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари

6-босқич

Рўйхатдан ўтказилган шартномаларни хўжаликларга бериш

рўйхатдан ўтказилгандан кейин 2 кун мобайнида

Тайёрлов, хизмат кўрсатувчи ва бошқа ташкилотлар

7-босқич

Шартномаларни сақлаш

барча шартнома шартлари бажарилгандан кейин 3 йил мобайнида

Тайёрлов, хизмат кўрсатувчи ҳамда бошқа ташкилотлар, қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимла-ри, фермер хўжаликлари

К
Вилоят ва туманлардаги раҳбарлар, биринчи навбатда туман ҳокимлари шартнома мажбуриятларининг бажарилишини қаттиқ назорат қилишлари керак”.
И.А.Каримов
онтрактация шартномасини бузганлик учун тарафларнинг
мулкий жавобгарлиги Низомнинг VII-бобида белгиланган.
Шартномалар бажарилмаслиги ва зарур даражада бажарилмаслиги учун Низомнинг 67-76-бандларида назарда тутилган жавобгарлик чоралари, агар шартномада ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, қўлланилади.
Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган қишлоқ хўжалиги тармоғидаги жиддий ижтимоий-иқтисодий, ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар натижасида ушбу соҳа вакиллари хўжалик муносабатларининг фаол иштирокчиларига айланиб бормоқда.
Қишлоқ хўжалиги қонунчилигини қўллаш билан боғлиқ низолар иқтисодий судларда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, Ер кодекси, Иқтисодий процессуал кодекси, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги, “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги, “Ижара тўғрисида”ги, “Банкротлик тўғрисида”ги қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги Қарори билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек, уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисида”ги Низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Қишлоқ хўжалигида қонунийликни таъминлаш ва ердан фойдаланишдаги суиистеъмолчиликларни олдини олишда иқтисодий судларнинг ролини ошириш тўғрисида”ги 2004 йил 12 мартдаги қарори ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида кўриб ҳал этилмоқда.
Иқтисодий судларда кўрилаётган қишлоқ хўжалиги соҳасидаги низоларни тўрт гуруҳга ажратиш мумкин. Жумладан:
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар, тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш ва уларни бажаришга оид муносабатлардан келиб чиқадиган низолар;
- давлат органлари ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган ҳужжатларини (бутунлай ёки қисман) ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қишлоқ хўжалик корхоналари иштирокидаги низолар;
- қишлоқ хўжалиги корхоналарининг банкротлигига оид ишлар;
- қишлоқ хўжалиги корхоналари иштирокидаги бошқа низолар.
Давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизмат кўрсатиш давлат контракти қишлоқ хўжалиги соҳасининг муҳим йўналишларидан ҳисобланади. Бунда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тузиладиган тайёрлов, хизмат кўрсатиш ва ишларни бажариш билан боғлиқ шартномалар муҳим ўрин тутади.
Ҳозирги кунда қишлоқ хўжалик корхоналари, шу жумладан, деҳқон (фермер) хўжаликлари билан маҳсулот харид қилувчи (тайёрлов, савдо, қайта ишловчилар) ўртасида тузиладиган шартномалар, хусусан контрактация шартномалари республикада энг кўп тузиладиган шартнома турларидан бири бўлиб, улар билан боғлиқ низолар амалиётда кўрилаётган низоларнинг асосий қисмини эгалламоқда.
Суд амалиётида контрактация шартномалари билан боғлиқ низолар иккита асос бўйича вужудга келиб, улар судларда кўриб чиқилмоқда. Биринчи асос - етказиб берилган маҳсулот учун ҳақ ўз вақтида ва тўлиқ тўланмаганлиги, иккинчиси эса маҳсулот ўз вақтида ва тўлиқ етказиб берилмаганлигидир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги Қарори билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек, уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисида”ги Низом қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар, тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш ва уларни бажаришда пайдо бўладиган муносабатларни тартибга солади, шунингдек уларни туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимларида рўйхатдан ўтказиш ҳамда бажарилиши мониторингини олиб бориш тартибини белгилайди.
Бунда шартномаларга қай даражада риоя этилганлигига аҳамият бериш лозим. Хусусан, тайёрловчилар билан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчилар билан тузилган шартномаларга. Масалан, туман ҳокимининг 2010 йил 12 январдаги захира ерларини фермер хўжаликларига айлантириш бўйича қайта ташкил этиш комиссиясининг қарорини тасдиқлаш тўғрисидаги 13-сонли қарорига асосан “А” фермер хўжалигига 15,2 гектар ер майдони ажратилган.
Туман ҳокимининг 2012 йил 1 ноябрдаги 1512-сонли қарорига асосан “Б” фермер хўжалигига туман захира ер майдонидан 39,7 гектар ер майдони ажратилган. Ушбу ажратилган ер майдонининг 15,2 гектари эса илгари “А” фермер хўжалигига тегишли бўлган ҳамда туман захирасига қайтарилган ер майдонидан иборат бўлган.
“А” фермер хўжалиги туман захирасига қайтарилган 15,2 гектар ер майдонининг 12,5 гектарига буғдой экканлигини асос қилиб, сарф қилинган харажатлар учун “Б” фермер хўжалигидан 18.918.000 сўм зарар ундиришни сўраган.
Мазкур ишни кўриш жараёнида “А” фермер хўжалиги томонидан 12,5 гектар ер майдонига контрактация шартномасини тузмаган ҳолда буғдой экканлиги аниқланди.
Шунингдек, “А” фермер хўжалиги томонидан 12,5 гектар ер майдонига буғдой экканлиги натижасида 18.918.000 сўм сарф харажат қилинганлиги ҳужжатлар асосида исботлаб берилмаган. Шунинг учун суд томонидан даъвони қаноатлантириш рад этилган.
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 июндаги “Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ–3077-сонли Қарори, аввало, барча мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг ўз маҳсулотларини ташқи бозорларга мустақил етказиб беришини қўллаб-қувватлаш ва шу асосда “Ўзагроэкспорт” АЖ монополиясини бекор қилишга қаратилган. Шу мақсадда 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб барча тадбиркорлик субъектларига янги мева-сабзавот маҳсулотлари, узум ва полиз маҳсулотларини тўловни олдиндан 100 фоиз амалга ошириш шарти билан тўғридан-тўғри шартномалар асосида экспорт қилиш ҳуқуқи берилди.
Таъкидлаш жоизки, ушбу чоралар мева-сабзавот маҳсулотларининг экспортини кенгайтириш билан биргаликда деҳқон ва фермер хўжаликларини ташқи бозорларда талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, шу жумладан, такрорий экинлар экиш ҳисобига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилдорлигини оширишга рағбатлантиради. Бу эса ўз навбатида, ишлаб чиқарилаётган мева-сабзавот маҳсулотларининг нархи ва сифати бўйича ташқи бозорларда рақобатдошлигини ошириш имконини беради. Энг муҳими, деҳқон ва фермер хўжаликлари етиштирган маҳсулотларининг ҳақиқий эгаси сифатида улардан ўз ихтиёрига кўра фойдаланиш, мустақил экспорт қилиш, даромадларини ошириш, оиласининг моддий фаровонлигини кўтаришлари мумкин бўлади, қўшимча валюта тушумлари эса қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва уларни чуқур қайта ишлаш бўйича янги лойиҳаларни инвестициялаш учун имконият яратади.
Мазкур қарор меъёр ва тартибларининг амалга оширилиши республикамизнинг экспорт салоҳиятини кучайтириш, экспорт географиясини кенгайтириш ва диверсификация қилиш, ташқи бозорларга маҳаллий маҳсулотларни олиб чиқишда замонавий маркетинг усулларидан фаол фойдаланиш, шунингдек, маҳсулотлар экспорти билан шуғулланувчи корхоналар сонини кўпайтириш ҳамда уларнинг молиявий барқарорлигини оширишга йўналтирилган.
Шу билан бирга, бугунги кунда экспортга йўналтирилаётган мева-сабзавот маҳсулотларининг 90 фоизидан ортиғи кичик ишлаб чиқарувчилар томонидан ёрдамчи хўжаликларда, шу жумладан томорқа участкаларида етиштирилмоқда. Мазкур ишлаб чиқарувчилар чет эл харидорлари билан шартномалар тузиш ва рухсат берувчи тартиб-таомиллардан ўтиши лозимлиги сабабли маҳсулотларини мустақил равишда экспорт қилиш имкониятига эга эмас.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 ноябрдаги “Мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ–3377-сонли Қарори билан тадбиркорлик субъектларига экспорт контракти тузмасдан уларнинг тўлови ва етказиб берилиши бўйича шартларга риоя қилган ҳолда инвойс асосида мева-сабзавот маҳсулотларининг экспортини амалга ошириш ҳуқуқи берилди, бу халқаро амалиётга мувофиқдир.
Қарорда мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш соҳасида инфратузилмаларни яратиш ва замонавий технологияларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу мақсадда ҳақиқий эҳтиёж ҳамда халқаро ва хорижий молия институтларининг чет эл инвестициялари ҳисобига мева-сабзавот маҳсулотларини ташиш йўналишларини ўрганиш асосида мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаш, сақлаш ва ташиш бўйича логистика марказлари ташкил этилиши белгиланди.
Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар етиштирган маҳсулотлари, уларнинг нави ва нархлари, шунингдек, чет эл харидорлари томонидан уларни сотиб олиш учун буюртмалари тўғрисидаги фойдаланилаётган тарқоқ ахборот базалари импорт ва экспорт қилувчилар учун ягона порталга бирлаштирилиши назарда тутилди.



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish