3-§. Энергия таъминоти шартномаси бўйича жавобгарлик
Фуқаролик кодексининг 477-моддасига мувофиқ, энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шарт.
Энергетика соҳасида бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш жараёнида истеъмолчиларни энергия билан таъминлашни ҳуқуқий тартибга солишувчи энергия таъминоти билан боғлиқ қонун ҳужжатларининг такомиллаштирилиб борилиши, бу борада давлат томонидан нафақат электр энергияси билан таъминловчилар, балки уни истеъмол қилувчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳам ҳимоя қилишга қаратилган ҳуқуқий нормалар тизимини, айниқса, тадбиркорлик субъектлари манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Қонунчилик палатаси томонидан 2012 йил 15 февралда қабул қилинган, Сенаттомонидан2012 йил 23 мартда маъқулланган ва 2012 йил 21 апрелдан кучга кирган “Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодексининг 477-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги қонунига кўра Фуқаролик кодексининг 477-моддасинингбиринчи қисми«Энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шарт» деган таҳрирда ўзгартирилди11. Мазкур норма билан энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятларини бузган энергия билан таъминловчи ташкилот ва абонентнинг жавобгарлик чегараси аниқлаштирилди.
Агар энергия беришдаги узилишлар қувват ва энергия етишмаслиги сабабли энергия билан таъминловчи ташкилот томонидан қонун ҳужжатлари асосида истеъмолни тартибга солиш натижасида юз берган бўлса, энергия билан таъминловчи ташкилот айбдор бўлган тақдирдагина шартнома мажбуриятларини бажармагани ёки тегишли даражада бажармагани учун жавоб беради.
Томонлардан бирининг энергия таъминоти шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажармаслиги ёки лозим даражада бажармаслиги қуйидаги сабаблар туфайли юз бериши мумкин: энергия миқдори, сифати, баҳоси, техник қурилмалардан тегишлича фойдаланиш, қабул қилинган маҳсулотлардан фойдаланиш қоидаларига риоя қилмаслик ва ҳ.к. Масалан, энергия билан таъминловчи ташкилот томонидан бериладиган электр энергиясининг сифати тўғрисидаги шартномаларга риоя қилмаслик кўпинча истеъмолчига иқтисодий зарар келтиради. Электр энергияси билан таъминлаш одатда маҳсулотни истеъмолчига узлуксиз узатиш йўли билан амалга оширилади.
Фуқаролик кодексида энергия таъминоти шартномасининг энергия миқдори тўғрисидаги шарти, энергия сифатига қўйиладиган талабларини бузишга оид жавобгарлик белгиланган бўлиб, унга кўра агар энергия билан таъминловчи ташкилот томонидан туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда тутилгандан кам миқдорда энергия берилган бўлса ёхуд энергия билан таъминловчи ташкилот энергия сифатига қўйиладиган талабларни бузган тақдирда, башарти қонун ҳужжатларида, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, мазкур ҳолат учун олди-сотди шартномасининг товар миқдори тўғрисидаги шартларини бузиш оқибатлари ҳамда тегишли даражада сифатли бўлмаган товарни топшириш оқибатлари қўлланилиши белгиланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |