Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм



Download 0,88 Mb.
bet120/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

Ҳисоб-китоб шакллари




Нақд пул билан ҳисоб-китоб қилиш


Нақд пулсиз билан ҳисоб-китоб қилиш


2-§. Нақд пуллар билан ҳисоб-китоблар қилиш

Маълумки, инсоният тарихи давомида нақд пул турли кўринишларда тилла, кумуш, танга, кейиналик эса қоғоз пуллар шаклида намоён бўлган ва доимий равишда тўлов воситаси сифатида муомалада бўлиб келган. Гарчи нақд пул муомаласи ижтимоий ҳаётда тобора камайиб бораётган бўлсада, ушбу тўлов шакли ҳануз ўз аҳамиятини бутунлай йўқотмаган.


Ҳар қандай мамлакат иқтисодида пул муҳим аҳамият касб этади ҳамда ишлаб чиқариш, тақсимот, муомала ва истеъмол жараёнларини қамраб олади, кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш учун муайян шарт шароит яратиб беради. Нақд пул билан амалга ошириладиган ҳисоб-китоблар одатда, фуқаролар ўртасида масалан, иш ҳақи, нафақа, мукофот, банклар томонидан бериладиган кредит, суғурта тўлови ва бошқа тўловларни амалга оширишда кенг қўлланилади.
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан сўнг ўз миллий валютамизни муомалага киритиш муҳим ва мураккаб вазифалардан бири сифатида намоён бўлди. Бу борада мамлакатимизда ҳар томонлама асосланган, изчил ва тизимли иқтисодий сиёсат амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг1994 йил 16 июндаги “Ўзбекистон республикасининг миллий валютасини муомалага киритиш тўғрисидаги”ги ПФ-870-сон Фамони билан 1994 йилнинг 1 июлидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида “Сўм” қонуний тўлов воситаси ҳисобланадиҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мулкчилик шаклларидан қатъи назар, ҳамма жисмоний ва юридик шахслар томонидан барча турдаги тўловларга, шунингдек банклар томонидан омонатларга ва ҳисобварақларига қўшиб қўйиш учун ҳеч қандай чекловларсиз қабул қилиниши мажбурийэтиб белгиланган. Бу борада Президентимиз И.Каримовнинг: “Миллий валюта – миллий ифтихор, давлат мустақиллигининг рамзи, суверен давлатга хос белгидир. Бу республикага тегишли умумий бойлик ва мулкдир”41, дея таъкидлашларида нақадар ҳаётий маъно мавжудлигини кўришимиз мумкин.
Иқтисодиёт назариясида “пул” ва “валюта” категориялари мавжуд. Бунда пул ва валюта гарчи бир бирига яқин бўлсада, аммо ҳамма вақт ҳам пул валюта бўлавермайди. Бунда миллий пул бирлиги жаҳон бозорида давлатлар ўртасида муомала, тўлов ва жамғариш воситаси сифатида ишлатилиши уни валютага сифатида тан олиниши сифатида қаралади.
Ҳар бир мамлакатнинг ўзига хос миллий валютаси (масалан, АҚШ доллари, Англияда “фунт стерлинг”, Японияда “юан” ва ҳ.к.) айрим давлатларда эса, умумий пул бирликлари (масалан, Европа иттифоқида муомалада бўладиган “евро” пул бирлиги) нақд пулдаги тўлов воситаси сифатида муомала бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг пул бирлиги сўмдир. Бир сўм юз тийиндан иборат. Сўм Ўзбекистон Республикасида ягона, чекланмаган ва қонуний тўлов воситаси ҳисобланади.
Марказий банк Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний тўлов воситаси сифатида банкнотлар ва тангалар кўринишидаги пул белгиларини муомалага чиқаришда мутлақ ҳуқуққа эга.
Муомалада бўлган банкнотлар ва тангалар Марказий банкнинг қатъий мажбуриятлари ҳисобланади ва унинг жамики активлари билан таъминланади.Йўқ қилиб юборилган, йўқотилган, қалбаки, ясама ва қонуний кучини йўқотган банкнотлар ва тангаларнинг ўрнини Марказий банк қопламайди.
Марказий банк банкнотлар ва тангаларнинг намуналарини, шунингдек уларнинг дизайнини Олий Мажлис Сенатининг Кенгаши билан келишган ҳолда тасдиқлайди. Банкнот ва тангаларнинг дизайни Марказий банкнинг мулки ҳисобланади. Марказий банк янги намуналардаги банкнот ва тангалар муомалага чиқарилиши тўғрисидаги ахборотни, шунингдек уларнинг тавсифини оммавий ахборот воситаларида эълон қилади42.
Чет эл валютаси, чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар, чет эл валютасидаги тўлов ҳужжатлари ва соф қуйма олтин валюта бойликлари ҳисобланади.
Чет эл валютаси муомалада бўлган ҳамда хорижий давлатда қонуний тўлов воситаси ҳисобланган банкнотлар, хазина билетлари ва тангалар кўринишидаги чет эл пул белгилари, муомаладан чиқарилган ёки чиқарилаётган ҳамда худди шу хорижий давлатнинг пул белгиларига алмаштирилиши лозим бўлган чет эл пул белгилари, шунингдек ҳисобварақларда ва омонатларда бўлган хорижий давлатларнинг пул бирликларидаги ҳамда халқаро пул ёки ҳисоб-китоб бирликларидаги маблағлардир (Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги 2003 йил 11 декабрдаги Қонуни 3 моддаси).
Фуқаролар ўртасида тадбирорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган ҳисоб китоблари нақд пул билан чекланмаган миқдорда амалга оширилиши мумкин. Бунда нақд пул билан ҳисоб китоб мустақил мажбурият сифатида қаралмайди. Нақд пулни бериш одатда, қарздор томонидан товарлар сотиш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишга доир фуқаролик ҳуқуқий мажбурият предмети бўлган тегишли пул мажбуриятини бажаришга доир ҳаракатини ифодалайди. Шу боисдан нақд пул билан ҳисоб килиш ушбу муносабат доираси билан боғлиқ бўлади.
Нақд пул билан ҳисоб китобларни амалга ошириш учун ҳар қандай юридик шахсда касса ва белгиланган шаклдаги касса дафтари юритилиши лозим. Аҳолидан нақд пул маблағларини ташкилотлар томонидан қабул қилишда назорат касса машиналаридан фойдаланилиши шарт.
Ташкилотлар кассаларида белгиланган миқдордан ортиқча бўлган нақд пуллар ўзига хизмат кўрсатувчи банкка белгиланган тартибда ва муддатларда берилиши шарт. Нақд пуллар миқдори хизмат кўрсатувчи банк билан келишилган ҳолда аниқланади. Бунда ушбу миқдорни аниқлашда ушбу ташкилот фаолиятини таъминлаш зарурати, шунингдек фаолият хусусиятлари ва ташкилотнинг иш режими, тушум қилинган нақд пулларни хизмат кўрсатувчи банкка бериш тартиби ва муддатини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
Ташкилот кассасига нақд пулларни қабул қилиш бош бухгалтер ёки бошқа ваколатли шахс томонидан тасдиқланадиган кирим касса ордери орқали амалга оширилади. Нақд пулларни кассага кирим қилувчи шахсга бош бухгалтер ва ғазначи имзоси ҳамда штампи қўйилган чипта тақдим қилинади.
Ташкилотлар кассасидан нақд пулларни бериш чиқим касса ордери ёки бошқа ҳужжат (масалан, тўлов ҳужжати) асосида амалга оширилади. Чиқим касса ордери ёки уни ўрнини босувчи ҳужжатлар раҳбар ва бош бухгалтер томонидан имзоланади. Меҳнатга ҳақ тўлаш, ижтимоий суғурта бўйича нафақалар ва стипендиялар тўлаш ҳар бир пул олувчи учун чиқим касса ордерини бўлишини тақазо этмайди. Ушбу ҳаракатлар ғазначи томонидан тўлов ҳужжатлари асосида расмийлаштирилади.
Демак, корхона, муассаса ва ташкилотларнинг банкдаги ҳисобварақларидаги пуллар қуйидаги йўллар билан нақд пулга айланади:

  • ишчи ва хизматчиларга иш ҳақи бериш;

  • кўрсатилган хизматлар, меҳнат учун тўловлар;

  • нафақалар тўлаш;

  • ҳар хил мукофотлар;

  • аҳолидан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, товарлар сотиб олишда;

  • давлат заёмлари ва лотерея билетлари бўйича тўловлар;

  • аҳоли банклардан жамғармаларини олганда;

  • аҳодига суғурта тўловлари тўланганда ва ҳаказо.

Нақд пуллар қуйидаги йўллар билан нақд пулсиз шаклга ўтади:

  • уй-жой ва коммунал хизматлар учун тўловлар;

  • алоқа ташкилотларига тўловлар;

  • ҳар хил солиқлар ва пайлар тўлаганда;

  • давлат заёмлари ва лотерея билетлари сотиб олинганидаги тушмлар орқали;

  • якка тартибдаги қурилиш учун олинган кредитларни тўлаганда;

  • ҳар хил божлар ва жарималарни тўлаганда;

  • дам олиш уйлари ва бошқа соғломлаштириш муасасалари йўлланмалари учун тўлаганда ва бошқалар.

Нақд пулсиз ҳисоб-китобларда тўлов воситаси сифатида нақд пул бўлмайди. Улар банк муассалари томонидан бир шахснинг ҳисобварағидан иккинчи шахснинг ҳисобварағига ҳисоб китоблар амалга оширилаётган банкларнинг Марказий банкдаги корреспондент ҳисобварақлари орқали пул ўтказилади ва пул натура шаклида иштирок этмайди. Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар натижасида пул муомаласидаги нақд пуллар миқдори камаяди, нақд пулларнинг банкларда тўпланиши ҳисобига маблағларнинг марказ­лаштирлишига ёрдам беради, умуман пул муомаласини ташкил этиш ва тартибга солишни енгиллаштиради.
Нақд ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар бир-бири билан боғлиқдир. Масалан, корхоналар, муассаса ва ташкилотлар томонидан ходимларга ҳақ тўлашда уларнинг банк ҳисобварақлардаги пуллар нақд пул шаклида тўланади. Иккинчи томондан, аҳолига нақд пулга хизмат кўрсатувчи чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари ҳамда бошқа ташкилотлар ўзларига келиб тушган нақд пулларни банклардаги ҳисобварақларга ўтказади, улардан нақд пулсиз ҳисоб-китоблар учун фойдаланадилар.



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish