Тўлов топшириқномаси билан ҳисоб-китоб қилиш
Банк ўз мижозининг топшириғига асосан, мижоз ҳисобварағидан пул маблағларни топшириқномада кўрсатилган ҳисобвараққа ўтказади.
Мижоз хизмат кўрсатувчи банкка тўловни амалга ошириш учун тўлов топшириқномасини тақдим қилади (қоғоз шаклида ёки электрон шаклда).
Хизмат кўрсатувчи банк мижози номига келиб тушган пул маблағини мижоз ҳисобварағига киритади.
Шартнома асосида товарлар етказиб бериш, ишларни бажариш, хизматларни кўрсатганлик учун контрагентидан пул маблағларини олади.
Банк ҳисобварағи
шартномаси
3-§. АККРЕДИТИВ БЎЙИЧА ҲИСОБ-КИТОБЛАР
Ҳар қандай ҳисоб-китоб шакллари ўз хусусиятларига кўра, муайян ҳолатларда у ёки бу шахс томонидан кенг қўлланилади. Аккредитив бўйича ҳисоб-китоб қилинганида мижознинг (тўловчининг) топшириғи билан ва унинг кўрсатмаларига мувофиқ аккредитив очган банк (банк-эмитент) маблағларни олувчи ёки у кўрсатган шахс (бундан кейинги матнда – маблағларни олувчи) ҳужжатларни тақдим этган ва аккредитивда назарда тутилган бошқа шартларни бажарган тақдирда тўловни амалга ошириш мажбуриятини олади.
Аккредитивга нисбатан муносабат, банк ва мижоз – тўловчи, шунингдек банк ва маблағни олувчи ўртасида вужудга келган, тўловчи ва олувчи ўртасидаги тузилган шартномага боғлиқ бўлмаган муносабат. Бу муносабатларнинг ўзига хослиги, абстрактлиги шунда ифодаланадики, банклар аккредитивлар шартлари тўловчи ва олувчи ўртасидаги шартномага мувофиқлигини текширишга мажбур эмаслар (шартлар кўрсатмаси ўзгарганини, муддатларўзгарганини ва ҳ. к.).
Аккредитив бўйича ҳисоб-китоб қилганда уни қўйган банк ўз номидан, лекин мижоз ҳисобига иш юритади. Шундай қилиб, аккредитив бўйича муносабат комиссия шартномасининг кўриниши сифатида қаралади, шунинг учун бу муносабатларни тартибга солувчи йўлга қўювчи махсус нормалар бўлмаганда комиссия шартномасидаги тегишли меъёрларни қўллаш мумкин.
Аккредитив бўйича ҳисоб-китоб қилишда вужудга келган хуқуқий муносабатларнинг тартиби Фуқаролик кодексининг 45 – боб, 3-§, Ўзбекистон Республикасининг нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш Низомининг 7-§ бўйича амалга оширилади.
Мижознинг акредитивни очиш ҳақидаги банкка топшириғи аккредитив очиш тўғрисидаги ариза шаклида расмийлаштирилади. Мижознинг аризасини олган ва аккредитив очишга мажбур бўлган банк банк-эмитент деб номланади. Очилган аккредитив банк-эмитентнинг абстракт мажбуриятини ифодалайди.
Маблағни олувчи ва тўловчига бир банк томонидан хизмат кўрсатилган тақдирда, банк-эмитент ўзига тақдим этилган аккредитивни мустақил бажаради. Маблағни олувчига бошқа банк хизмат кўрсатган тақдирда, аккредитив банк-эмитент томонидан маблағни олувчи банкда очилади, ва у уни ижросини амалга оширади (ижрочи банк). Очилган аккредитивни мустақил бажарувчи банк-эмитентга нисбатан ижро қилувчи банк фаолиятини тартибга солувчи номалар тадбиқ этилади.
ФК 796-моддасининг 2 ва 3-қисмларидаги нормалар Ўзбекистон Республикасининг нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш Низомида ҳам ўз ифодасини топган, унинг 57-бандига кўра аккредитивлар қопланган (депозитга қўйилган) ёки қопланмаган аккредитивлар тариқасида очилиши мумкин.
Қопланган (депозитга қўйилган) ёки қопланмаган аккредитив очилганда, банк-эмитент у очилиши пайтида мижознинг барча маблағларини ёки унга берилган кредитни ижро қилувчи банкнинг ихтиёрига банк эмитентнинг мажбуриятининг бутун муддати давомига ўтказишга мажбур.
Қопланмаган аккредитивни очиш пайтида банк-эмитент бажарувчи банкка аккредитивдаги барча маблағни, банк-эмитентнинг бажарувчи банкдаги бошқариб борувчи ҳисоб рақамидан кўчиришга ҳуқуқ беради.
Аккредитив мажбуриятнинг вужудга келишига асос бўлиб тўловчининг унга хизмат қилаётган банкка (банк- эмитентга) аккредитив очиш ҳақидаги топшириғи хизмат қилади. Лекин қонун, тўловчи ва пул маблағларини олувчи ўртасида тузилган шартномада шартнома шартларини мустаҳкамлаш фактига эътибор қаратмасдан, кўрсатилган шартномада уларнинг борлигини тасдиқлайди. Акс ҳолда, аккредитив бўйича ҳисоб-китоблар ўтказилмаслиги мумкин. Бундай мулоҳаза ФК 600-моддаси 1-қисми ҳолатидан келиб чиқади, яъни аккредитивни бажариш учун, маблағни олувчи бажарувчи банкка, аккредитивнинг ҳамма шартларини тасдиқловчи барча ҳужжатларни тақдим этишни ҳал қилади. ФК 797 - моддасининг 2-қисмига биноан олувчининг аккредитив бўйича маблағ олиши учун тўла рўйхати ва аниқ хусусиятлари тўловчи ва маблағни олувчи ўртасидаги шартномада бўлиши керак.
Аккредитиав бўйича ҳисоб-китоб қилиш учун тўловчи ва маблағни олувчи ўртасидаги шартномада аккредитив шартлари бўлиши мажбурий талаб бўлганини аниқлаб, шуни таъкидлаш керакки, бу шартларнинг орасида асосийлари 797 - моддага мувофиқ қуйидагилар бўлади:
аккредитив бўйича ҳаракат муддати ва ҳисоб китоб тартиби;
банк – эмитентнинг номи;
аккредитивнинг тури ва унинг бажаришнинг усули;
маблағ олувчининг аккредитив очилганлиги хақида хабардор қилиш усули;
аккредитив бўйича маблағ олиш учун тақдим этган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати ва аниқ характеристикаси;
юкни ортиб жўнатгандан сўнг ҳужжатларни тақдим этиш муддати (хизмат кўрсатиш, вазифаларни бажариш), уларни расмийлаштиришга талаблар.
Қонунда аккредитив бўйича ҳисоб китоб қилиш муддати учун қандайдир чегаралашлар ўрнатилмайди.
Агар маблағни олувчи аккредитив шартларини бажарган, тўлов эса амалга оширилмаган бўлса, у қуйидагиларга хақли:
а) маблағни олувчи олдида у аккредитив шартларини бажаргандан сўнг вужудга келадиган мажбуриятни, банк-эмитентга тегишли талабларни тақдим этиш;
б) маҳсулот етказиб бериш (пудрат ва ҳ.к.) шартномасидан келибчиқадиган мажбурият талабларини тўловчига тақдим этиш.
Тўловчининг чақириб олинадиган аккредитивни ўзгартириш ёки муддатидан олдин бекор қилувчи ҳамма топшириғи хақида банк-эмитент бажарувчи банкни, у эса – маблағни олувчини хабардор қилиши керак. Агар маблағни олувчи бажарувчи банкдан бундай хабарномани олгунча аккредитивнинг бошланғич шартларига жавоб берувчи ҳужжатларни тақдим қилган бўлса, бажарувчи банк тўловни ва бошқа операцияларни олдинги шартлар бўйича амалга ошириши керак.
Ҳар бир акредитив чақириб олинадиган аккредитивми ёки чақириб олинмайдиган аккредитив эканлиги аниқ кўрсатиши керак. Бундай шартлар бўлмаганда аккредитив чақириб олинадиган аккредитив бўлади.
Чақириб олинмайдиган аккредитив маблағни олувчининг розилигисиз ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин эмас. Бу нормалар бузилганда маблағни олувчи банк-эмитентга аккредитив келишувга асосланиб зарарни қоплашни, тўловчига эса – етказиб бериш (пудрат ва ҳ. к.) шартномасига асосан келиб чиққан пул мажбурияти ҳисоб китобини амалга оширишини талаб қилишга хақли.
Жавобсиз аккредитивнинг тури бўлиб тасдиқланган аккредитив бўлади. Ижрочи банк чақириб олинмайдиган аккредитивни банк-эмитент сўровига биноан тасдиқлайди. Бундай тасдиқлаш шуни англатадики, бажарувчи банк банк-эмитент билан бирга аккредитив бўйича мажбуриятни ўз зиммасига олади. Агар маблағни олувчи аккредитив шартини бажарса, бу банклардан ҳар бири унинг олдида мустақил равишда жавобгарликка эга бўлади, ва у банклардан хоҳлаганига, ёки тўловчига – ўз танловига биноан тегишли талабни қўйиши мумкин.
Чақириб олинмайдиган тасдиқланган аккредитив маблағни олувчи ёки бажарувчи банкнинг розилиги билангина ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
Банкнинг аккредитивни бажариш мажбурияти, агар маблағни олувчи унинг шартларини бажармаган бўлса, вужудга келмайди. Бу шартлар тўловчи томонидан ишлаб чиқилади ва бажарувчига банк-эмитент орқали хабар берилади.
Маблағ олувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни баҳолаб, бажарувчи банк, уни аккредитив шартларига расман белгилари мос келиш-келмаслигини аниқлаши керак. Бу банк ҳисоб реестрини расмийлаштирилганининг тўғри эканлигини, етказиб берувчининг аризасидаги нусхасига имзо ва муҳрнинг мос келишини ва ҳ. к. текширади. Жумладан, ҳисоб-реестр агар юкнинг жўнатилиш санаси, юк-транспорт ҳужжатнинг рақами, почта квитанция рақами (юкни алоқа муассасаси орқали жўнатилганда), юк жўнатилган уловнинг тури ва қабул қилиш-топшириш ҳужжатининг санаси ва рақами кўрсатилмаган бўлса, молни қабул қилиб олаётганда олувчи вакили билан етказиб берувчининг жойида бўлганда тўлов учун қабул қилинмаслиги керак. Агар аккредитив шартлари бўйича харидорнинг вакилига акцепт назарда тутилган бўлса, акцепт ёзувнинг борлиги ва вакилнинг имзоси тақдим этилган нусхага мос эканлиги текширилади.
Умумий қоидалар бўйича, бажарилмаган, ёхуд лозим даражада бажарилмаган аккредитив операциялар жавобгарлик мавжуд бўлади. Шунинг учун банк эмитент тўловчилар олдида, бажарувчи банк эса банк эмитент олдида жавобгардирлар.
Аккредитив эмитент банкнинг пуллик мажбурияти - бажарувчи банк асоссиз равишда олувчига керакли миқдордаги маблағни беришдан бош тортса, олувчи ўз талабларини банкга, яъни, эмитентга қўйиши мумкин. Умумий қоидаларга кўра, бажарувчи банк олувчи олдида мажбуриятга эга эмас. Аввало бу қоидалар тўлалигича қопланмаган (кафолатланган) ёки тасдиқланган аккредитивларга тегишли. Аммо, олувчининг маблағ олиш талаби, бажарувчи банк томонидан қопланган (депонентланган) туридаги ёки тасдиқланган аккредитив шартларига риоя қилмаслигига асосланса, у ҳолда суд ижрочибанкни жавобгарликка тортишга хақли.
Агар маблағ олувчининг ижрочи банкка талаблари тасдиқланган аккредитив (хоҳ қопланган, хоҳ қопланмаган) дан келиб чиқса, унинг талаблари қониқтирилиши керак. Бу ҳолда бажарувчи банк эмитент банк билан бирга жавобгарликни ўз бўйнига олади, муайян бир жавобгарни танлаш эса маблағ олувчининг ўз ихтиёрида. Қопланган ёки тасдиқланган аккредитивлар бўйича тўловлар нотўғри амалга оширилса, тўловчи ўз талабларини айнан бажарувчи банкка қўйиш хуқуқига эга.
Аккредитивнинг ёпилиши учун асос назарда тутилиб, улар қуйидагилардан иборат бўлади:
а) аккредитивнинг ёпилишига тўловчи томонидан аккредитив аризада белгиланган бажарувчи банкдаги ҳаракат муддатининг якунланиши сабаб бўлиши мумкин;
б) маблағни олувчининг аризасига мувофиқ у муддат якунланишидан олдин ёпилиши мумкин, агар шундай вазият аккредитив шартлари бўйича назарда тутилган бўлса. Агар у назарда тутилган бўлмаса ижрочи банк маблағ олувчининг аккредитивни ёпиш тўғрисидаги топшириғини бажармаслиги керак;
в) агар аккредитив чақириб олинадиган бўлса, тўловчининг талабига мувофиқ.
Аккредитивни ёпилиши ҳақида бажарувчи банк банк-эмитентни, у эса тўловчини хабардор қилиши керак.
Қопланган (депонентли) аккредитив бўйича ишлатилган маблағлар ҳар қандай ҳолатда ҳам тўловчининг ҳисоб рақамига киритиш учун банк-эмитентга қайтарилиши керак. Бунда бажарувчи банкдаги “Аккредитив” ҳисоб рақами ёпилади.
Аккредитивнинг ишлатилмаган маблағини банк-эмитентга қайтариш муддати қонунда кўрсатилмаган. Шунинг учун бундай қайтариш одатдаги маблағни ўтказиш операциялари вақтида бажарувчи банкка тегишли ҳужжатлар келиб тушгандан кейин кейинги банк кунидан кечиктирмасдан ёки тегишли муддат тугагандан сўнг амалга оширилиши керак.
Банк-эмитент унга келиб тушган маблағларни у депонент қилинган тўловчининг ҳисоб рақамига, уларни “Аккредитив тўловга” ҳисоб рақамидан ўчириб, бажарувчи банк томонидан келиб тушганидан кейинги банк кунидан кечиктирмасдан киритиши керак. Бу мажбуриятни бажаришни кечиктирганлиги учун банк-эмитент ФК 785-моддасига кўра жавобгарликка тортилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |