Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм


Бегона шахснинг манфаатини кўзлаб топшириқсиз ҳаракат қилиш билан боғлиқ муносабатларнинг ўзига хос хусусиятлари



Download 0,88 Mb.
bet128/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

2. Бегона шахснинг манфаатини кўзлаб топшириқсиз ҳаракат қилиш билан боғлиқ муносабатларнинг ўзига хос хусусиятлари.

Турли хил вазият ва ҳолатлар сабаб бўлиб, бошқа шахс манфаатлари йўлида маълум бир ҳаракатларни белгиланган (керакли) ваколатларга эга бўлмай ихтиёрий амалга оширишга тўғри келиши бегона шахс манфаатларини кўзлаб топшириқсиз ҳаракат қилишга яққол мисол бўла олади. Одатда, ушбу хатти-ҳаракатлар ноодатий вазиятлар сабаб содир этилади ва ушбу ҳолатларда шахс ўз ташаббуси билан бошқа шахснинг мол-мулки, ҳаёти ёки соғлиги етказилиши мумкин бўлган салбий таъсирнинг олдини олишга ҳаракат қилади яъни бошқа шахс ваколатига кирувчи мажбуриятларни бажаради. Чўкаётган одамни қутқариш, биринчи тез ёрдамни кўрсатиш, ёнғинни ўчиришда иштирок этиш кабилар бунга мисол бўла олади. Ушбу ҳаракатлар манфаатдор шахсларнинг розилигисиз амалга оширилади, сабаби кутилмаганда ва охирги зарурат юзасидан содир этилади. Баъзи ҳолатларда юқорида кўрсатилган ҳаракатларнинг содир этилиши, нафақат ушбу ҳаракатларни содир этган шахс, балки манфаатлари кўзланиб содир этилган шахсларда ҳам маълум бир ҳуқуқ ва мажбуриятларниннг юзага келишига сабаб бўлади.


Амалдаги фуқаролик қонунчилигида бегона шахснинг манфаатларини кўзлаб топшириқсиз ҳаракат қилиш мустақил ҳуқуқ институти сифатида эътироф этилади ва шу сабабли, алоҳида боб қилиб ажратилган. Унда қайси ҳолатларда шахс томонидан маълум бир хатти-ҳаракатларнинг содир этилиши ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг юзага келишини ҳуқуқий тартибга солувчи нормалар жамланган. Бироқ, унда содир этилган ҳаракатларнинг юридик ёки фактик характерга эгалигининг умуман фарқи йўқ.
Бегона шахснинг манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилиш билан боғлиқ муносабатларда ҳуқуқ ва мажбуриятлар юзага келиши Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 826-моддасида белгиланган ҳолатлардагина рўй беради.
Бегона шахснинг манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилувчи шахс шартнома, ишончнома ёки бошқа ҳолатлар сабаб ушбу ҳаракатларни содир этиш учун махсус ваколатларга эга бўлмаслиги шарт. Бундан ташқари, содир этилган қилмиш манфаатдор шахснинг ёзма ёки оғзаки кўрсатмаси орқали ёки олдиндан ваъда бериш орқали содир этилмаслиги лозим. Боз устига, бегона шахснинг манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилувчи шахс қонун ёки бошқа норматив ҳужжатларга асосан ушбу ҳаракатни содир этиш мажбуриятига эга бўлмаслиги лозим. Хусусан, вояга етмаган шахсларнинг ота-оанлари, фарзандликка олувчилар, васий ва ҳомийлари томонидан ўз қарамоғидаги шахсларга нисбатан хатти-ҳаракатлари бошқа шахс манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилишга кирмайди.
Одатда, кимдир унинг манфаатини кўзлаб муайян ҳаракат содир этаётганини манфаатдор шахс умуман билмайди. Вақт йўқлиги, касаллик ва бошқа омиллар сабаб бошқа шахс манфаатини кўзлаб ҳаракат қилувчи шахс билан олдиндан келишиш ёки шартнома тузишнинг имкони бўлмаслиги мумкин. Шунингдек, юзага келган вазиятни уни дарҳол бартараф этишни талаб этади ва ушбу ҳолатни бартараф этмаслик манфаатдор шахсга зарар етказиши ёки қайтариб бўлмас оқибатларга олиб келиши мумкин.
Қолаверса, манфаатдор шахс ушбу ҳолатни олдиндан билиши ёки билиши лозим бўлиши мумкин, лекин қайсидир омиллар сабаб бошқа шахсга маълум бир ваколатларни топширишга имкони бўлмаслиги мумкин. Масалан, ёнғин пайтида ёнғинга қарши курашиш ёки мулкдорнинг мол-мулкини ёнғиндан асраб қолиш. Шу пайтда мулкдор кучли қўрқув ёки ҳаяжон таъсирида буни бошқа бировдан сўраш имконига эга бўлмаслиги мумкин.
Шунингдек, ҳаракатлар маълум бир мақсадга йўналтирилган бўлиши лозим. Масалан, шахснинг соғлиғига зарар етказилишини олдини олиш мақсадида унга тез тиббий ёрдам кўрсатиш, мулкдорнинг йўқлигида кучли шамол таъсирида шикастланган томни таъмирлаш, қўшнининг уйда йўқлиги даврида унга тегишли мулк учун коммунал тўловларни тўлаш, хўжайиннинг шифохонадаги даврида уй ҳайвонини боқиб туриш.
Қолаверса, ҳаракат албатта манфаатдор шахснинг яққол манфаати ва фойдасини кўзлаб содир этилиши лозим. Демак, бошқа шахс манфаатини кўзлаб содир этилган ҳаракат асосли ва олдиндан ўйланган бўлиши, манфаатдор шахс уни қандай бажарса шундай бажарилиши лозим. Ушбу жараёндаги харажатлар эса эришилдиган ёки кутилаётган натижага мутаносиб бўлиши лозим. Шунингдек, шахснинг хатти-ҳаракатлари вазиятга қараб эътибор ва эҳтиёткороналик билан содир этилиши талаб этиладики, бу манфаатдор шахсга асло зарар келтирмаслиги ёки зарарнинг кўпайиб кетишига олиб келмаслиги лозим.
Содир этилган хатти-ҳаракатлар юқорида саналган ҳолатлар асосида кечса бегона шахснинг манфаатини кўзлаб топшириқсиз ҳаракат қилиш ҳисобланади ва шартномадан ташқари мажбуриятларни вужудга келтиради. Топшириқсиз ҳаракат қилган шахс қилинган харажатларнинг ўрни қопланиши ва ҳаттоки мукофотланиш ҳуқуқига ҳам эга бўлади.
Ўз манфаатини кўзламаган ҳолда содир этилган ҳаракат юзага келган вазиятнинг предмети бўлиб ҳисобланади. Манфаатдор шахс фойдасини кўзлаб қилинган ҳаракат (шартнома тузиш, мажбуриятларни бажариш) фуқаролик ҳуқуқ ва юридик мажбуриятлар вужудга келиши, ўзгариши ёки бекор бўлиши сабабли, ушбу ҳаракатлар юридик характерга эга бўлиши мумкин. Шунингдек, фактик ҳаракатлар ҳам (тошқин пайтида бегона шахс мулкини хавфсиз жойга кўчириш ва бошқалар) мажбурият предмети бўлиб хизмат қилиши мумкин
Манфаатдор шахс ва унинг манфаатини кўзлаб топшириқсиз ҳаракат қилувчи шахс юзага келган вазиятнинг субъектлари ҳисобланади. Топшириқсиз ҳаракат қилувчи шахс сифатида ҳам фуқаролар, ҳам юридик шахслар тушунилиши мумкин. Тўлиқ муомала лаёқатига эга шахслар бошқа шахс манфаатини кўзлаб исталган ҳаракатни содир этишга ҳақли. Тўлиқ муомала лаёқатига эга бўлмаган жисмоний шахслар эса барча фактик ҳаракатларни амалга оширишлари, юридик ҳаракатларни эса ёшига мутаносиб равишда амалга ошириши мумкин. Масалан, тўлиқ муомала лаёқатига эга бўлмаган шахс қўшниси йўқлигида унинг таъмирталаб эшигини таъмирлаши мумкин, лекин, бунинг учун махсус эшикни таъмирловчи устани шартнома асосида ёллаш ҳуқуқига эга эмас.
Юридик шахслар ҳам бошқа шахслар фойдасини кўзлаб исталган ҳаракатларни содир этишлари мумкин, ихтисослашган йўналишда фаолият олиб борувчи юридик шахслар эса фақат шу йўналишдаги ҳаракатларни содир этишга ҳақли.
Ҳуқуқ лаёқатига эга исталган шахс, фуқаро – туғилган пайтидан бошлаб, юридик шахс белгиланган тартибда ташкил топган вақтидан бошлаб манфаатдор шахс бўлиб ҳисобланиши мумкин.



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish