Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм



Download 0,88 Mb.
bet239/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   235   236   237   238   239   240   241   242   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

Мажбурият юклаш. Васият қолдирувчи васият бўйича меросхўр зиммасига бирон бир ҳаракатни бажариш ёки бажаришдан ўзини тийиш мажбуриятини юклаб, бу мажбуриятни бажариш кредитор сифатида талаб қилиш ҳуқуқини ҳеч кимга бермаслиги, худди шу каби умумфойдали мақсадни амалга ошириш учун васиятномани ижро этувчининг зиммасига маълум мажбурият юклаши мумкин. Бу мажбуриятни бажариш учун мерос қолдирувчи томонидан мол-мулкнинг бир қисми ажратилиши ҳам мумкин. Бундай мулкий хусусиятга эга бўлган хатти-ҳаракатларни содир этишдан иборат мажбуриятга нисбатан ҳам васият мажбурияти тўғрисидаги қоидалар қўлланилади. Мажбурият юклаш васият мажбуриятидан шахсий характерга эга эканлиги билан фарқ қилади. Яъни, мисол учун васият мажбурияти юкланган шахс вафот этса бу мажбурият унинг ворисига ўтади, ёхуд меросдан врз кечса уни улиши ўтган бошқа меросхўрга ўтади. Мажбурият юклашда эса, уни содир этишга мажбур вориснинг вафот этиши, меросдан воз кечиши ёхуд нолойиқ меросхўр деб топилиши мажбуриятни бошқа ворисларга ўтишига эмас, балки унинг бекор бўлишига олиб келади. Мажбуриятни юклаш мулкий характерга эга бўлган хатти-ҳаракатлар содир этишдан иборат бўлган ҳолларда, ФКнинг 1132-моддаси назарда тутилган қоидаларга амал қилинади.


Назорат учун савол ва топшириқлар

  1. Васият мажбурияти ва мажбурият юклаш тушунчаларининг ўзаро фарқи;

  2. Муомала лаёқати чекланган шахслар томонидан васиятнома тузишнинг ўзига хос хусусиятлари;

  3. Васиятномани ҳақиқий эмас деб топишда даъво муддатининг қўлланилишини изоҳланг;

  4. А.Алимов 19 август 2007 йилда ўзига тегишли барча мол-мулкни ўғли Б.Алимовга васият қилиб васиятнома ёзди. Кейинчалик 15 ноябр 2009 йилдаги васиятномаси билан ўзига тегишли Тошкент шаҳрида жойлашган уй-жойини қизи Н.Алимовага ҳамда “Баҳор” МЧЖдаги улишини набираси Д.Бахромовга қолдирди. Шунингдек, 2010 йилда “Олмос” АЖнинг акцияларини сотиб олди. А.Алимовнинг вафотидан сўнг қайси васиятнома бўйича мерос тақсимланади. Акцияларга нисбатан ворислик қайси (васият ёки қонун бўйича ворислик) асосда вужудга келади. Масалани Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги асосида ҳал этинг.


Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   235   236   237   238   239   240   241   242   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish