Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм



Download 0,88 Mb.
bet240/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   236   237   238   239   240   241   242   243   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

68-БОБ. ҚОНУН БЎЙИЧА ВОРИСЛИК

  1. §. Қонун бўйича ворислик

Қонун бўйича ворислик одатда васиятнома мавжуд бўлмаганда амалга оширилади. Бунда, мерос қолдирувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонунда санаб кўрсатилган меросхўрларга белгиланган навбатга мувофиқ ўтади. Қонун бўйича вафот этган шахсга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкка бўлган ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларнинг қонунда белгилаб қўйилган шахсларга ўтиши қонун бўйича ворислик ҳисобланади.
Конун бўйича ворислик куйидаги ҳолатларда юзага келади:

  • фуқаро васиятнома қолдирмасдан вафот этганда;

  • васиятнома тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас деб топилганда (кейинги ҳолатда васиятноманинг ҳақиқий эмас деб топилган қисми билан боғлиқ мол-мулк қонун бўйича мерос қилинади);

  • васиятнома бўйича меросхўрлар меросни қабул қилишдан воз кеч- ганда ёки уни қабул қилмаганда;

  • мол-мулкнинг муайян қисми васият қилинганда (бу вақтда мол- мулкнинг қолган қисмидан қонун бўйича мерос олинади);

  • васиятнома бўйича меросхўр мерос қолдирувчидан олдин вафот этганда;

  • васиятномада кўрсатилган фуқаро мерос олиш ҳуқуқига эга бўлмаганда.

Қонун бўйича ворисликда мерос қолдирувчининг авлод ва аждодлари, шунингдек, фарзандликка олувчилар ҳамда фарзандликка олинганлар (уларнинг авлодлари), қон-қариндошлик муносабатлари билан боғланган бошқа шахслар қариндошлик даражасининг узоқ-яқинлигига қараб навбат бўйича мерос олиш ҳуқуқига эга бўладилар. Бунда, мерос қолдирувчига нисбатан қариндошлик даражасини белгилаш Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига асосан амалга оширилади. Бундан ташқари, мерос қолдирувчининг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз боқимлари ҳам қонун бўйича меросхўр бўлиш ҳуқуқига эга.
Қонун бўйича ворисликнинг беш навбати, тақдим қилиш ҳуқуқи бўйича ворислик ҳамда меросни қабул қилиб олиш ҳуқуқининг ўтиши бўйича ворислик мавжуд. Қонун бўйича ворисларнинг ҳар бир навбати аввалги навбатдаги меросхўрлар бўлмаганда, меросдан четлаштирилганда, шунингдек, ундан воз кечганда ворислик ҳуқуқига эга бўладилар. Бир навбат доирасида қонун бўйича ворисликка чақирилган меросхўрлар ўртасида мерос мулки тенг ҳиссада тақсимланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1135-1141-моддаларида қонун бўйича ворисликка чақириш навбатлари белгилаб қўйилган.
Биринчи навбатдаги меросхўрлар. Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодексининг 1135-моддасида белгилаб қўйилган фуқаролар. Булар - мерос қолдирувчининг болалари, шунингдек, фарзандликка олинган болалар, эри (хотини) ва ота-онаси, шу жумладан фарзандликка олувчилар, тенг улушларда қонун бўйича биринчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўладилар. Шунинг билан бирга, мерос қолдирувчи ҳаётлигида ҳомила бўлиб, тирик туғилган болалари ҳам биринчи навбатдаги ворислар жумласига кирадилар. Фарзандликка олинганлар қонунда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳоллардагина қонун бўйича ворис бўла оладилар. 1926 йил 1 мартгача расмийлаштирилмасдан фарзандликка олинганлар, уларнинг ота-оналари сифатида ёзилган ёки ёзилмаганидан қатъи назар, қонун бўйича мерос олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Қонун бўйича иккинчи навбат меросхўрлар ФКнинг 1136-моддасида белгилаб қўйилган мерос қолдирувчининг туғишган ҳамда она бир-у ота бошқа ёки ота бир-у, она бошқа ака-укалари ва опа-сингиллари қонун бўйича иккинчи навбат ворислар жумласига кирадилар. Бундан ташқари, мерос қолдирувчининг ҳам ота, ҳам она тарафдан бобоси ва бувиси қонун бўйича иккинчи навбатда тенг улушларда мерос олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Қонун бўйича учинчи навбат меросхўрлар. ФКнинг 1137-моддасига асосан мерос қолдирувчининг туғишган амакиси, тоғаси, аммаси, холаси тенг улушларда мерос олиш ҳуқуқига эга. Қонун бўйича учунчи навбат ворисликка чақирилиш учун, биринчи ва иккинчи навбат ворисларнинг умуман бўлмаслиги ёки улар мерос олишдан воз кечган бўлишлари, шунингдек, қонунда белгиланган тартибда меросдан четлаштирилган бўлишлари керак.
Қонун бўйича тўртинчи навбатда ворислик. ФКнинг 1138-моддасига асосан мерос қолдирувчининг олтинчи даражагача (олтинчи даражанинг ўзи ҳам киритади) бўлган қариндошларига ўтади. Бу навбат бўйича мерос олишда мерос қолдирувчининг яқинроқ қариндошлари узоқроқ қариндошларига нисбатан имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланадилар.
Қонун бўйича бешинчи навбатдаги ворислик мерос қолдирувчининг меҳнатга қобилиятсиз боқимлари, агар улар мерос қолдирувчининг меҳнатга қобилиятсиз боқимлари сифатида қонун бўйича биринчи, иккинчи, учинчи ёхуд тўртинчи навбатда мерос олишга чақирилмасалар, қонун бўйича бешинчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўлади.



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   236   237   238   239   240   241   242   243   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish