Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм



Download 0,88 Mb.
bet202/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

Назорат учун саволлар:

1. Интеллектуал мулк объектларининг ўзига хос хусусиятларига нималар киради?


2. Интеллектуал мулк ҳуқуқига нисбатан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқлар ҳақида маълумот беринг.
3. Энди ёзишни бошлаган муаллиф Рустамов 1992 йили ўзининг “Дўзах рейди” асарини туман газетаси саҳифаларида эълон қилди. Асар Генри Престон тахаллуси билан нашр этилади. Бир неча вақтдан сўнг Рустамов ўзининг “Дўзах рейди” асарини “Жаҳон фантастик дурдонлари” сериясида (Генри Престон “Дўзах рейди”, Г.Диксон “Ёввойи бўри”, Стей Суд “Одиссея назорати остида”) кўрди. Бу сериал Петрозаводскнинг “Лик” нашриёти томонидан нашрдан чиққан. Кейинчалик Москва нашриёти Рустамовнинг ҳикоясини “Дунё афсоналари” тўпламида инглиз тилидан С.А.Торженко таржимасида эълон қилди. Ниҳоят Рустамовнинг ҳикоясида Эстонияда “Ўн беш довюрак” номи билан машҳур инглиз фантасти Морфей Лейнстер муаллифлигида босилиб чиқди.
Юқоридаги ҳолатларда муаллифлик ҳуқуқини бузиш бўлганми ва бу ҳуқуқларни ҳимоя қилиш чора тадбирлари қандай?


60-БОБ.МУАЛЛИФЛИК ҲУҚУҚИ
1 §. Муаллифлик ҳуқуқи объектларини ҳуқуқий
муҳофаза қилиш.


Муаллифлик ҳуқуқи тушунчаси, тамойиллари ва асосий категориялари. Интеллектуал фаолият маҳсуллари орасида муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар объектлари алоҳида ажралиб туради. Бу алоҳи­далик ижодкор-муаллиф ҳуқуқий мақомида ҳам, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар объекти бўлган фан, адабиёт, санъат асарлари, ижрочилик фаолияти ҳуқуқий режимида ҳам ўз ифодасини топган.
Жаҳонда турли мамлакатлар ўртасида ижтимоий-маданий алоқа­лар ўсиб боргани сайин бир мамлакатдаги ижодкорлар асарларидан бошқа мамлакатлардаги кишилар фойдаланиш имкониятлари кенгайиб бормоқда, бу эса муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар дунёнинг кўп мамлакатларида бир хилда тартибга солинишига бўлган заруратни вужудга келтирмоқда. Ушбу зарурат тақозосига кўра, муаллифлик ҳуқуқи бўйича Бутунжаҳон Конвенциясида (уни Женева Конвенцияси ҳам дейишади) ҳамда адабий ва бадиий асарларни муҳофаза қилиш бўйича Халқаро Конвенцияда (уни Берн Конвенцияси деб ҳам атайдилар85) ишлаб чиқилган ва дунёнинг кўпгина мамлакатлари ўз миллий қонунларини у ёки бу Конвенция асосида шакллантирмоқ­далар. Берн Конвенцияси меъёрлари муаллифлик ҳуқуқларини ҳуқу­қий муҳофаза этишда қатъийроқ тусга эга86. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 20 июлдаги «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Қонун мазмунида Берн Конвенциясининг асосий қоидалари ётади.
Муаллифлик ҳуқуқи фуқаролик ҳуқуқининг таркибий қисми бўлиб, унинг энг муҳим институтларидан ҳисобланади. Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар адабиёт, санъат асарларини яратиш, улардан фойдаланиш ва ижро этиш билан боғлиқ бўлган шахсий ва мулкий муносабатларни тартибга солади.
Муаллифлик ҳуқуқи тамойиллари деб унинг негизида ётган асосий қоидаларга айтилади. Бу тамойиллар ичида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 42-моддасида мустаҳкамлаб қўйилган ижод эркинлиги муҳим аҳамиятга эга. Унинг моҳияти шундан иборатки, ижодкор ўз ижодий маҳсули мавзусини танлашда, унинг шаклини белгилашда, уни яратиш услубларини танлашда, ундан фойдаланишда эркин ва мустақилдир. Айни вақтда бу эркинлик қонун доирасида амалга оширилмоғи лозим. Ижодкор ўз асари орқали конституциявий тузумга қарши, зўравонлик ёки беҳаёликни тарғиб қилиш, бошқаларнинг ҳуқуқларини поймол қилиш мақсадларини кўзламас­лиги лозим. Муҳим конституциявий тамойиллардан яна бири ижодий маҳсулотларга нисбатан цензуранинг йўл қўйилмаслиги ҳақидаги қоидадир.
Муаллиф асарни яратишда ёки эълон қилишда агарда у давлат сирлари, шахсий сирлар ёхуд бошқаларнинг қонуний манфаатлари билан боғлиқ бўлмаса, олдиндан рухсат олиш, асар мазмунини назоратдан ўтказиш талаб этилмайди. Муаллифлик ҳуқуқининг яна бир асосий қоидаларидан бири – муаллиф ҳуқуқларининг вужудга келиши, уни муҳофаза этиш, асарни яратиш факти асосида вужудга келиши, у қандайдир расмиятчиликларга риоя этилиши талаб этилмаслигидир. Ушбу тамойил ФКнинг 1041-моддаси ва Қонуннинг 10-мод–дасида ўз ифодасини топган.
Муаллифларнинг асарларни яратиш ва улардан фойдаланишда маънавий ва моддий манфаатдорлигини ҳар томонлама муҳофаза этиш ҳам қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган. Ушбу тамойил муаллифлик ҳуқуқий муносабатлари қатнашчиларининг ҳуқуқ ва бурчларини белгиловчи меъёрлардагина эмас, балки субъектив ҳуқуқларни амалга ошириш кафолатларида, муаллиф ҳуқуқларини муҳофаза этиш бўйича давлат органлари зиммасига юкланган мажбуриятларда, бузилган муаллиф ҳуқуқларининг ҳимоя қилинишини таъминловчи меъёрларда ҳам ўз ифодасини топган.
Муаллифлик ҳуқуқи бўйича муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (27, 29, 42, 67-моддалар ва бошқалар), Ўз-бекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (1041-1081 моддалар), «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Қонун, «ЭҲМ учун дастурлар ва маълумотлар базалари тўғрисида» Қонун, «Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги қонун, «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонун ва бошқа қонуний ҳужжатлар билан тартибга солинади. Бу борада, айниқса, ФК муҳим аҳамиятга эга. ФКнинг бевосита муаллифлик ҳуқуқи билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи меъёрлардан ташқари бошқа меъёрлари ҳам бу соҳада тартибга солувчи вазифаларни бажаради. Масалан, фуқаролар­нинг ҳуқуқ лаёқати мазмунини белгиловчи меъёрда фуқароларнинг фан, адабиёт, санъат асарларига муаллиф бўлиш ҳу-уқи (ФКнинг 18-моддаси), моддий ва маънавий зарарларни ундириш бўйича қоида­лари (ФКнинг 14, 1021-моддалари), интеллектуал фаолият натижаларига бўлган мутлақ ҳуқуқлар ҳақидаги қоидалари (ФКнинг 97-моддаси) шулар жумласидандир.



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish