Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм



Download 0,88 Mb.
bet204/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

3 §. Муаллифлик ҳуқуқи субъектлари

Муаллифлик ҳуқуқи субъектлари ичида фан, адабиёт, санъат асарларини ижодий меҳнати билан яратган шахс-муаллиф алоҳида ўринни эгаллайди. Фуқаронинг субъектив муаллифлик ҳуқуқи вужудга келиши, фан, адабиёт ёки санъат асарларининг муаллифи сифатида эътироф этилиши унинг ёшига, ақли ва руҳий ҳолатига, асарнинг яратилиш жойига, нашр этилган-этилмаганлигига боғлиқ эмас.


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эълон қилинган ёки объектив шаклда мавжуд бўлган асарни яратган шахснинг муаллифлик ҳуқуқи унинг қайси давлатнинг фуқаролигидан қатьи назар, тан олинади.
Асари хорижда нашр этилган ёки қўлёзма ҳолида хорижда сақланаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муаллифлик ҳуқуқлари ҳам тан олинади. Агарда бундай шахс хорижий давлат фуқароси бўлса, унинг муаллифлик ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси томонидан тузилган халқаро шартномалар асосида белгиланади.
Гарчи асарни яратишда қатнашмаган бўлса-да, муаллифнинг ҳуқуқий ворислари бўлган шахслар ва юридик шахслар ҳам субъектив муаллифлик ҳуқуқларининг субъекти саналади. Бундай тоифадаги субъектларга муаллифнинг барча ҳуқуқлари эмас, балки асардан фойдаланиш бўйича маълум ҳуқуқларигина ўтади, холос. Субъектив муаллифлик ҳуқуқининг бундай тарзда ўтиши мерос ёки муаллиф билан тузилган шартнома асосида рўй беради. Хизмат топшириғини бажариш юзасидан яратилган асардан топшириқ мақсади тақозо этган усулда ва топшириқдан келиб чиқадиган доирада фойдаланиш ҳуқуқи, башарти иш берувчи билан муаллиф ўртасидаги шартномада ўзгача ҳол назарда тутилган бўлмаса, асар яратиш ҳақида топшириқ берган ва муаллиф билан меҳнат муносабатлари ўрнатган шахсга (иш берувчига) тегишлидир. Иш берувчи бундай фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсга беришга ҳақлидир. (Қонуннинг 34-моддаси).
Асарлар яратилишини ташкил этувчи шахслар (аудиовизуал асарларни тайёрловчилар, энциклопедиялар ноширлари, продюсерлар ва бошқа шу кабилар) тегишли асарларнинг муаллифи деб ҳисоблан­майди. Бироқ қонунларда назарда тутилган ҳолларда бундай шахслар ана шундай асарлардан фойдаланишда мутлақ ҳуқуқларга эга бўла­дилар.
Қомуслардан, қомусий луғатлардан, илмий ишларнинг даврий ва давомли тўпламларидан, газеталар, журналлар ва бошқа даврий нашрлардан фойдаланишнинг мутлақ ҳуқуқи уларнинг ноширларига тегишлидир. Бундай нашрдан ҳар қандай тарзда фойдаланилганда ҳам ношир ўз номини кўрсатишга ёки номи кўрсатилишини талаб қилишга ҳақяидир.
Аудиовизуал асар, шу жумладан, фильм яратиш хусусида шартнома тузиш, башарти бундай шартномада ўзгача ҳол назарда тутилган бўлмаса, мазкур асар муаллифларининг асарни истифода этилишига, уни тарқатишга, омма олдида ижро этишга, барчанинг эътиборига етказишига, кабель орқали беришга, эфир орқали узатишга ва асардан ҳар қандай тарзда оммавий фойдаланишга, фильм матнини субтитрлаш ва дубляж қилишга бўлган мутлақ ҳуқуқларини асарни тайёрловчига (продюсерга) ўтказишга олиб келмайди.
Юқоридан кўриниб турибдики, асарлар яратилишини ташкил этувчи юридик шахслар, яъни газета, журнал, илмий тўпламлар, чоп этувчи нашриётлар, кино-телестудиялар, эшиттириш ва кўрсатувлар тайёрловчи ташкилотлар муаллифлик ҳуқуқлари доираси муаллиф ҳуқуқларига нисбатан анча қисқа, асосан, асарлардан фойдаланиш билан боғлиқ. Бошқача айтганда, асар муайян жисмоний шахснинг ижодий меҳнати билангина яратилади, шу сабабли ҳам юридик шахслар муаллиф бўла олмайдилар.
Муаллифлик ҳуқуқининг энг муҳим қоидаларидан бири бу – ҳаммуаллифлик бўйича муносабатларни тартибга солувчи меъёрлардир. Қонуннинг 12-моддасига асосан икки ёки ундан ортиқ фуқаро­нинг биргаликдаги ижодий меҳнати натижасида яратилган асарга бўлган муаллифлик ҳуқуқи мазкур асар бўлинмас, бир бу-тун ёки ҳар бири ҳам мустақил мазмунга эга қисмлардан иборат эканлигидан қатъи назар, ҳаммуаллифларга биргаликда тегишли бўлади.
Ҳаммуалифликнинг қуйидаги белгилари мавжуд: а) икки ёки ундан ортиқ шахсларнинг биргаликдаги ижодий меҳнати; б) бундай биргаликдаги фаолият натижасида вужудга келган асарга ни-батан муаллифлик ҳуқуқининг бундай фаолиятда иштирок этган барча шахсларга тааллуқли эканлиги; в) жамоа асарининг яратилганлиги.
Ҳаммуаллифлар томонидан яратилган ягона асарга нисбатан уларнинг ҳуқуқлари ва ўзаро муносабатларини, умумий мулк институтини биргаликдаги мулк ва ҳиссали мулкка нисбатан шерик мулкдорлар ҳуқуқлари ва ўзаро муносабатларига қиёслаш мумкин, зеро бундай ҳуқуқий тартибга солиш механизмида ўхшашликлар мавжуд.
Агар ҳаммуаллифлар томонидан яратилган асар мазмун яхлитлигига путур етмаган ҳолда таркибий қисмларга ажралиши мумкин бўлса, у ҳолда Қонуннинг 12-моддаси 2-3-қисмларида назарда тутилган қоидалар қўлланилади. Унда айтилишича, агар асарнинг муайян қисмидан унинг бошқа қисмларига боғлиқ бўлмаган ҳолда фойдаланиш мумкин бўлса, бу мустақил мазмунга эга бўлган қисм деб эътироф этилади. Бундай асарлар жумласига қўшиқ (мусиқаси ва шеър матни билан биргаликда), китоб (матн ва унга ишланган расмлар билан биргаликда), спектакль (драма матни, мусиқаси ва саҳна безаги) ва шу кабилар киради. Бундай асарларда нисбий мустақил ҳаммуал­лифлик мавжуд, чунки уларнинг ҳар бир қисми алоҳида бадиий, илмий ёки адабий аҳамиятга эга. Бундай асарнинг маълум қисми муаллифи ўз қисмига нисбатан муаллифлик ҳуқуқига эга. Қонунга асосан ҳаммуаллифларнинг ҳар бири, агар, улар ўртасидаги битимда бошқа­ча ҳол назарда тутилмаган бўлса, асарни ўзи яратган, мустақил мазмунга эга бўлган қисмидан ўз хоҳишига кўра фойдаланишга ҳақли. Ҳуқуқий адабиётларда бундай ҳолларда асар яратувчилари ўртасида ҳаммуаллифлик мавжуд эмас, балки бу турли асарлардан биргаликда фойдаланиш ҳолати содир бўлади, деган нуқтаи назарлар ҳам мавжуд. Бунга жавобан бошқа муаллифлар бундай асарларнинг ҳар бир қисми ижодий фаолиятнинг маълум тури маҳсули (масалан, қўшиқ шеъри матни, поэтик асарнинг мусиқаси ва бастакорлик фаолияти натижасида яратилган мусиқавий асарни) ташкил этади, бироқ улар бирлаштирилганда муаллифлик ҳуқуқининг янги объекти – қўшиқ вужудга келади деб ҳақли фикр билдирадилар89.
Нисбий мустақил ҳаммуаллифларнинг умумий ягона асар бўйича мажбуриятлар учун жавобгарликка нисбатан ҳам ҳиссали мажбуриятлар ҳақидаги қоидани қўллаш мумкин. Бошқача айтганда, бундай ҳаммуаллифларнинг бири томонидан ўз мажбуриятини бузганлиги бошқа муаллифлар учун ҳуқуқий оқибатлар вужудга келтирмайди. Ҳар бир муаллиф ўз қисми бўйича жавоб беради.
Ҳаммуаллифликнинг яна бир тури мутлақ ҳаммуаллифликдир. Бунда ҳаммуаллифлар томонидан яратилган асар мазмунан бир бутун, яхлитликни ташкил этиб, у мустақил қисмларга ажралмайди. Бунга Ҳ. Нуъмон, Ш. Шораҳмедовнинг «Ота», Ильф, Петровнинг «Олтин бузоқ», «12 стул» асарлари яққол мисол бўла олади. Бунда барча асарга нисбатан муаллифлик ҳуқуқи бир вақтнинг ўзида барча ҳаммуаллифларга тенг даражада тааллуқли бўлади.
Қонуннинг 12-моддасига асосан, бундай ҳолларда асардан фойдаланишни етарли асослар бўлмай туриб, тақиқлаб қўйишга ҳаммуал­лифларнинг ҳеч бири ҳақли эмас. Бўлинмас асар яратиш бўйича ҳаммуаллифларнинг мажбурияти учун жавобгарлик масаласида ҳам биргалиқдаги умумий мажбуриятлар ҳақидаги қоидаларни қўллаш мумкин. Бинобарин, бундай ҳолларда бир ҳаммуаллифнинг мажбурияти бўйича бошқа ҳаммуаллифлар ҳам ҳеч истисносиз жавобгар бўладилар.
Ҳаммуаллифлар ўртасидаги муносабатлар умумий қоида бўйича ўзаро келишув, битим асосида белгиланади. Бундай битимда турли масалалар, масалан, асар нашр этилганда зарварақда қайси ҳаммуал­лиф исми-шарифи қандай тартибда ёзилиши, қалам ҳақини тақсим­лаш ва ҳоказолар кўзда тутилиши мумкин. Бундай битим бўлмаган тақдирда асарга нисбатан муаллифлик ҳуқуқи барча муаллифлар томонидан биргаликда амалга оширилади, қалам ҳақи улар ўртасида тенг тақсимланади. Агарда ҳаммуаллифлар ўзаро келишувга эриша олмасалар, низо суд томонидан ҳал этилади.
Қонунда фильмлар муаллифлари, ҳосила асарлар муаллифлари, интервью муаллифлари ҳақидаги масалалар бевосита ўз ифодасини топган бўлиб, улар муаллифлик ҳуқуқи субъектлари ҳисобландилар. Қонуннинг 15-моддасига асосан, қуйидагилар кинофильм, телефильм, видеофильм (аудиовизуал асар) нинг тўлиқ муаллифлари ҳисобланадилар:
фильмни саҳналаштирувчи режиссёр;
сценарий муаллифи;
муайян( аудиовизуал асар учун махсус яратилган матнли ёхуд матнсиз мусиқа асарининг муаллифи;
саҳналаштирувчи (суратга олувчи) оператор;
саҳналаштирувчи рассом.
Бундай асарнинг ҳаммуаллифлари жумласига фильмда фойда-ланилган бошқа асарларнинг муаллифи ҳам киритилиши мумкин.
Муқаддам мавжуд бўлиб, шунингдек, фильм устида иш олиб бориш жараёнида яратилиб, фильмда фойдаланилган асарлар муаллифларининг ҳар бири умуман фильмга бўлган муаллифлик ҳуқуқи­дан қатъи назар, мустақил мазмунга эга бўлган ўз асарига муаллифликни сақлаб қолади.
Ҳосила асарлар, одатда, бошқа бир асар асосида яратилади. Ҳосила асарни яратиш учун асос бўлган асар асосий ёки бирламчи асар сифатвда қаралади. Масалан, Абдулла қодирийнинг «Ўтган кунлар» романи асосий асар бўлса, «Ўтган кунлар» радиопостановкаси ёки «Ўтган кунлар» бадиий фильми сценарийси ҳосила асар ҳисоб­ланади.
Бошқа асарларни қайта ишлаган шахслар, таржимонлар, тўплам­лар ва бошқа жамлама асарларни тузувчилар ҳосила асарнинг муаллифи деб эътироф этилади. Ҳосила асарнинг муаллифи қайта ишланган, таржима қилинган ёки жамланма асарга киритилган асар муаллифининг ҳуқуқларига риоя этган тақдирдагина ҳосила асарга бўлган муаллифлик ҳуқуқидан фойдаланади.
Бир асосий асар асосида номуайян миқдорда ҳосила асарлар яратилиши мумкин. Бошқача айтганда, ҳосила асарга бўлган муаллифлик ҳуқуқи бошқа шахсларнинг ўша асосий асар асосида ҳосила асарлар яратишига асло тўсиқлик қилмайди.
Жамлама асар муаллифига (тузувчисига) ижодий меҳнат натижасини ифодаловчи, мазкур муаллиф томонидан амалга оширилган, материалларни танлаб олиш ёки жойлаштиришга бўлган муаллифлик ҳуқуқи тегишлидир. Тузувчи жамлама асарга киритилган асарлардан ҳар бирининг муаллифлари ҳуқуқларига риоя этган тақдирда, муаллифлик ҳуқуқидан фойдаланади. Агар муаллифлик шартномасида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, жамлама асарга киритилган асарларнинг муаллифлари ўз асарларидан фойдаланишга бўлган мутлақ ҳуқуқларини жамлама асардан қатъи назар сақлаб қоладилар. Тузувчининг муаллифлик ҳуқуқи бошқа шахсларнинг ўз жамлама асарларини яратиш учун айни ўша материалларни мустақил равишда танлаб олишларига ёки жойлаштиришларига тўсқинлик қилмайди (Қонуннинг 14-моддаси).
Интервью савол-жавоб тарзидаги асар ҳисобланади. Бунда интервью берувчи ва интервью олувчи иштирок этадилар. Интервью ёзувчига бўлган муаллифлик ҳуқуқи ҳаммуаллифлик асосида интервью берган шахс билан интервью ўтказган ёки уни ёзиб олган шахсга, башарти улар ўртасидаги келишувда бошқача ҳол назарда тутилган бўлмаса, тегишлидир. Бироқ, интервью ёзувини эълон қилиш, кўрсатиш ёки эшиттиришга интервью берган шахснинг розилиги билангина йўл қўйилади.



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish