Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм


§. Мутлақ ҳуқуқларнинг амал қилиш муддатлари



Download 0,88 Mb.
bet201/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

9 §. Мутлақ ҳуқуқларнинг амал қилиш муддатлари

Маълумки, интеллектуал мулк объектига нисбатан мутлақ ҳуқуқларнинг амал қилиши абадий муддатсиз бўлмай, маълум муддат, вақт билан чегараланган бўлади. Бироқ бу муддат барча объектлар учун бир хилда бўлмай, турли объектларга нисбатан муддатнинг бошланиш, амал қилиш, бекор бўлиш, баъзи ҳолларда эса узайтириш тартиби бўйича турлича намоён бўлади. Интеллектуал мулк объектига нисбатан мутлақ ҳуқуқнинг амал қилиш муддати бевосита ФКда ёки бошқа амалдаги қонунларда назарда тутилиши мумкин. Интеллектуал мулк ҳуқуқи объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуқнинг амал қилиш муддати давомида ҳуқуқ эгасининг бу мутлақ ҳуқуқлардан келиб чиқувчи субъектив ҳуқуқлари ҳуқуқий муҳофаза остида бўлади ва қўриқланади, бу ҳуқуқларга ҳамма риоя қилиши шарт, башарти улар кимдир томонидан бузилса, бузилган ҳуқуқ ҳуқуқ эгасининг талаби билан суд орқали ҳимоя қилинади, зарур ҳолларда бу ҳуқуқлар амалга оширилиши қонуний тартибда давлатнинг мажбурлов кучи билан таъминланади.


Муаллифлик ҳуқуқи объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуқлар муаллифнинг бутун ҳаёти давомида ва вафотидан кейин у вафот этган йилдан кейинги йилнинг биринчи январидан бошлаб 50 йил давомида амал қилади. Ҳаммуаллифликда яратилган асарга бўлган мутлақ ҳуқуқлар учун бундай 50 йил муддатнинг бошланиши энг узоқ яшаган ҳаммуаллиф вафотидан кейин бошланади. Яширин тахаллус остида ёки имзосиз чоп этилган асарга бўлган мутлақ ҳуқуқ асар чоп этилган йилдан кейинги йилнинг биринчи январидан бошлаб 50 йил давомида амал қилади. Агар асар муаллиф вафотидан кейин 50 йил ичида биринчи марта чоп этилса, мутлақ ҳуқуқ асар чоп зтилган йилдан кейинги йилнинг 1 январидан эътиборан 50 йил давомида амал қилади (ФКнинг 1065-моддаси).
Турдош ҳуқуқлар объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуқлар қуйи­даги муддатларда амал қилади:
ижрочининг ҳуқуқлари биринчи ёзув (ижрони ёзиб олиш) ёки биринчи ижро (саҳналаштириш) пайтидан эътиборан 50 йил давомида;
эфир, кабель орқали кўрсатув ва эшиттириш берувчи ташкилотнинг кўрсатув ва эшиттиришга бўлган ҳуқуқи уни биринчи марта эфир орқали трансляция қилиш вақтидан бошлаб 50 йил давомида амал қилади. («Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғриси­да»ги Қонуннинг 54, 55-моддалари);
ихтирога нисбатан патент йигирма йил давомида амал қилади (устуворлик санасидан бошлаб);
саноат намунасига нисбатан патент 10 йил давомида амал қилади (устуворлик санасидан бошлаб);
фойдали моделга бўлган патент 5 йил давомида амал қилади.
Саноат намунасига, фойдали моделга бўлган патент амал қилиш муддатлари узайтирилиши мумкин. («Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддаси).
Селекция ютуқларига бўлган патент селекция ютуғи давлат реестрига киритилган вақтдан бошлаб 20 йил давомида, ток, ёғоч-боп, манзарали, мевали дарахтлар ва ўрмон ўсимликлари, шу жумладан, уларнинг пайвандтаглари учун 25 йил давомида амал қилади ва у 10 йилга узайтирилиши мумкин («Селекция ютуқлари тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддаси).
Маҳсулот (хизмат) белгисига бўлган мутлақ ҳуқуқларни гувоҳ-лантирувчи гувоҳнома устуворлик санасидан бошлаб 10 йил давомида амал қилади ва ҳар гал 10 йилга узайтирилиши мумкин. («Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонуннинг 22-моддаси).
Фирма номига бўлган ҳуқуқнинг амал қилиш муддати чекланмаган бўлиб, юридик шахс бекор бўлган ёхуд номи ўзгарган ҳоллар­дагина бекор бўлиши мумкин (ФКнинг 1100-моддаси).
Ошкор этилмаган ахборотларга бўлган мутлақ ҳуқуқларнинг амал қилиш муддати (ҳуқуқий муҳофаза қилиниши) ҳам ФКнинг 1095-моддасида белгиланган шартлар мавжуд бўлган ҳолларда муддат билан чегараланмаган.
Интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуқларнинг амал қилиш муддати қатъий белгилаб қўйилган ҳолларда бу муддат ўтганидан кейин (агарда уни узайтириш мумкин бўлмаса) ҳуқуқ эгасининг мутлақ ҳуқуқлари бекор бўлади. Бунинг маъноси шундан иборатки, бундай объектлар ижтимоий бойлик, ижтимоий неъматга айланади, яъни ҳар ким ундан эркин ва текин фойдалана олади (объект муаллифининг шахсий ҳуқуқларига риоя қилган ҳолда).
Маълумки, интеллектуал мулк ҳуқуқи объектларга нисбатан мутлақ ҳуқуқлар ўз мазмуни ва характери бўйича мулкий ҳуқуқлар мажмуини ташкил этади ва бинобарин, улар қонун асосида маълум белгиланган муддат давомида амал қилади. Мутлақ ҳуқуқлардан фарқли равишда интеллектуал мулк объектларига нисбатан шахсий номулкий ҳуқуқлар муддатсиз амал қилади, яъни уларга риоя этилиши вақт билан чегараланмайди. Бундай шахсий ҳуқуқлар интеллектуал фаолият маҳсули муаллифига ҳам (масалан, муаллифлик ҳуқуқи), учинчи шахсларга ҳам (масалан, рассом томонидан портретда ифодаланган шахснинг ўз қиёфасига бўлган шахсий ҳуқуқи) тегишли бўлиши мумкин. Шахсий ҳуқуқлар мутлақ ҳуқуклар кимга тегишли эканлигидан қатъи назар, амал қилади. Интеллектуал мулк ҳуқуқи объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуқлар фуқаролик муомаласида эркин ҳаракат қилади, у бошқа шахсларга ўтказилиши мумкин, шахсий ҳуқуқлар эса ҳуқуқ соҳибининг ўзидан бегоналаштирилмайди ва бошқа шахсларга ўтказилмайди.
Мутлақ ҳуқуқ амал қилиш муддатининг тугаши ёки унинг муддатидан олдин, қонунда белгиланган асосларда бекор бўлиши, шунингдек, шахсий ҳуқуқ соҳибининг вафот этиши бундай шахсий ҳуқуққа бошқалар томонидан риоя этилиш шартлигига асло таъсир этмайди. Интеллектуал мулк ҳуқуқи объектга бўлган мутлақ ҳуқуқ­ларнинг амал қилиш муддати тамом бўлганлиги сабабли бу объектларнинг ижтимоий бойлик, неъматга айланганлиги факти ҳам уларга нисбатан муаллифнинг ёки учинчи шахсларнинг шахсий ҳуқуқлари бекор бўлишига асло олиб келмайди. Бундай шахсий ҳуқуқлар қонун билан бемуддат қўриқланади.
ФКнинг 1039-моддасида назарда тутилган қоидага асосан агарда қонунда белгилаб қўйилган ҳолларда интеллектуал мулк ҳуқуқи объектга бўлган мутлақ ҳуқуқ эгаси томонидан бундай мутлақ ҳуқуқлар­дан муайян вақт давомида фойдаланмаган ҳолларда бекор қилиниши мумкин. Маълумки, умумий қоида бўйича мутлақ ҳуқуқ эгаси ўз ҳуқуқидан ўзи мустақил, эркин ва ўз хоҳишига кўра фойдаланишга ҳақли. Айрим ҳолларда қонун мутлақ ҳуқуқ соҳиби зиммасига ўзига тегишли бўлган мутлақ ҳуқуқлардан фойдаланиш бўйича фаол ҳаракатлар содир этиш мажбуриятини юклайди, ушбу мажбурият бажарилмаган тақдирда ҳуқуқ эгаси учун қатор салбий оқибатлар вужудга келиши қонунларда белгилаб қўйилган. Масалан, дастлабки патент рўйхатга олинган санадан бошлаб уч йил давомида патент эгаси саноат мулки объектидан бутунлай ёхуд етарли фойдаланмаса ва бу узрли сабабларга кўра рўй берганлигини исботлаб бера олмаса, объектдан фойдаланишни хоҳловчи бошқа шахслар объектдан фойдаланишга мажбурий лицензия берилишини сўраб, судга мурожаат этишга ҳақли («Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Қонуннинг 11 -моддаси).
Товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгисига бўлган мутлақ ҳуқуқни гувоҳлантирувчи ҳужжат — гувоҳноманинг амал қилиши товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси рўйхатдан ўтказилгандан кейинги беш йил давмида узлуксиз ишлатилмаган ёки умуман фойдаланилмаган бўлса, агарда товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси эгаси белгидан ўзига боғлиқ бўлмаган узрли сабабларга кўра фойдаланмаганлигини исботлаб бера олмаса, исталган шахснинг аризасига мувофиқ, суд чиқарган қарор асосида тўлиқ ёки қисман муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин («Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонун 25-моддаси).



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish