Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм


§. Мутлақ ҳуқуқ ва мулк ҳуқуқи ўртасидаги нисбат



Download 0,88 Mb.
bet200/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

8 §. Мутлақ ҳуқуқ ва мулк ҳуқуқи ўртасидаги нисбат

Интеллектуал мулк ҳуқу­қи объектига нисбатан мутлақ ҳуқуқ билан ушбу объектнинг моддийлашган ифодасига, моддий элтувчисига нисбатан мулк ҳуқуқини фарқламоқ лозим. ФКда белгиланган қоидага кўра, интеллектуал фао­лият натижаси (асар, ихтиро ва шу каби)га ёки хусусий аломатларни акс эттирувчи восита (масалан, товар белгиси)га нисбатан мутлақ ҳуқуқ бундай натижа ёки хусусий аломатларни акс эттирувчи восита ифодаланган моддий объектга нисбатан мулк ҳуқуқидан қатьи назар, унга боғлиқ бўлмаган ҳолда, ундан мустақил равишда мавжуд бўла­ди. Масалан, асар мингаб нусхада китоб шаклида нашр этилиши, ихтиро асосида маҳсулотлар (масалан, қурилма, ускуна, дори-дармон ва ҳоказо) ишлаб чиқилиши мумкин. Бунда, албатта, нашр этилган асарнинг китоб шаклидаги нусхаларини сотиб олган шахсда, ихтиро асосида чиқарилган маҳсулотни сотиб олган шахсларда ўша китобга нисбатан, ўша маҳсулотга нисбатан мулк ҳуқуқи вужудга келади, бироқ асарга нисбатан ёки ихтирога нисбатан мутлақ ҳуқуқ вужудга келмайди. Интеллектуал мулк объектлари турли моддий воситаларда ифодаланиши, чексиз нусхаларда мавжуд бўлиши ва фуқаролик муомаласида ҳаракат қилиши мумкин, бундай моддий воситалар ашёлар тарзида кўрилиши мумкин, бироқ бундай ашёларга нисбатан мулк ҳуқуқи унинг келиб чиқиш, яратилиши асоси бўлган ғоявий (идея) негизи бўлган интеллектуал мулк ҳуқуқи объектига бўлган мутлақ ҳуқуқларга асло таъсир қилмайди.


Интеллектуал фаолиятнинг айрим натижалари ўзининг ғоявий негизи ва бу негиз моддий мужассами билан узвий боғлиқ ҳолда мавжуд бўлиши мумкин (масалан, ягона нусхадаги ҳайкал, портрет, ўсимликларнинг янги нави, ҳайвонларнинг янги зотлари ва шу кабилар). Бундай объектлар фуқаролик муомаласида ҳаракатда бўлганда мутлақ ҳуқуқ ва мулк ҳуқуқи мазмуни ва таъсир доираси асло чалкаштирилмаслиги шарт. Масалан, портрет рассом томонидан бошқа шахсга сотилганда рассом ушбу портретдан нусхалар кўчириш ва уларни кўпайтириб, эркин тасарруф этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолиши мумкин. Бунда рассом ушбу портретга нисбатан, унга муаллифлик ҳуқуқи объекти бўлган асарга нисбатан мутлақ ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади, бироқ портретнинг оригинал нусхасига нисбатан мулк уни сотиб олган харидорга ўтади.
Ягона нусхани, нодир (такрорланмас) тусдаги объектлар фуқа­ролик муомаласида ҳаракатда бўлганда, уларга нисбатан мулк ҳуқуқи ва мутлақ ҳуқуқ, баъзи истисноларни назарга олмаганда, айнан ҳисобланиши мумкин. Бундай ҳолларда объект моддий-ашёвий негизидан ажралмаслигини ҳисобга олган ҳолда, унга нисбатан мулк ҳуқуқи қоидаларининг қўлланилиши мақсадга мувофиқ. Бундай объектни ўзидан бегоналаштирувчи шахс бир вақтнинг ўзида ҳам мулк ҳуқуқи, ҳам мутлақ ҳуқуқини бир хил йўналишда ва услубда ўзидан бегоналаштирмоғи лозим.
Бошқа ҳар қандай ҳолларда мутлақ ҳуқуқ ва мулк ҳуқуқи ўртасида коллизия вужудга келганда, мутлақ ҳуқуқ устуворликка эга бўлади. Бу ҳолат, масалан, «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги Қонун­нинг 5-моддасида ўз ифодасини топган. Чунончи, бирон-бир кишиянги буғдой навини, гарчи мазкур навни қонуний асосларда олган бўлса ҳам уни мутлақ ҳуқуқ соҳибидан берухсат кўпайтиришга ёки тарқатишга ҳақли эмас.
Фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг, товарлар, ишлар ва хизматларнинг хусусий аломатларини акс эттирувчи воситаларга бўлган мутлақ ҳуқуқ ҳам бу воситалар ифодаланган моддий объектга нисбатан мулк ҳуқуқидан қатьи назар, у билан боғлиқ бўлмаган ва мустақил ҳолда амал қилади. Масалан, товар белгиси ифодаланган реклама панносини сотиб олган шахсда бу паннога нисбатан мулк ҳуқуқи вужудга келади ва ундан қонуний асосда ўз хоҳишича фойдаланишга ҳақли, бироқ товар белгисига нисбатан мутлақ ҳуқуққа бу ҳол таъсир этмайди. Восита ифодаланган моддий объектлар жуда кўп ва хилма-хил бўлиши, у турли шахсларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлиши мумкин, бироқ бу воситага нисбатан мутлақ ҳуқуқ соҳиби ягона шахс бўлиб қолади ва бу мутлақ ҳуқуқ мазмунига, унинг амалга оширилишига асло тўсқинлик қилмайди, халақит бермайди. Мутлақ ҳуқуқ ва мулк хуқуқи бир-биридан қатъи назар, мавжуд бўлади.



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish