Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм


§. Лицензия шартномалари ва уларнинг турлари



Download 0,88 Mb.
bet198/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

6 §. Лицензия шартномалари ва уларнинг турлари

Лицензия шартномаси бўйича интеллектуал фаолияти натижасига ёки хусусий аломатларни акс эттирувчи воситаларга нисбатан мутлақ ҳуқуққа эга бўлган тарафга (лицензияга) тегишли интеллектуал мулк объектидан фойдаланишига рухсат берилади.


Лицензия шартномаси интеллектуал мулк объектларидан учинчи шахсларнинг фойдаланишига имкон берувчи муҳим фуқаролик ҳуқуқий восита ҳисобланади. Лицензия шартномаси интеллектуал мулк объектидан фойдаланишга рухсат бериш ҳақидаги келишув ҳисобланади. Мулк эгаси (патент эгаси, товар белгиси соҳиби, муаллифлик ҳуқуқи объекти соҳиби, ошкор этилмаган ахборотлар эгаси) нинг ҳуқуқий муҳофаза остидаги объектдан фойдаланиш ўзига тегишли ҳуқукларни белгиланган тартибда ва маълум шартлар асосида учинчи шахсларга беришга лицензия (рухсатнома) дейилади. (Қаранг: Гражданское право. М.: изд. Бек, 1994. 248—249-б.).
Лицензия шартномаси ўзининг ҳуқуқий табиатига кўра анъанавий олиш-сотиш ва мулкий ижара белгиларига ўхшаб кетса ҳам бу шартномалардан ўзига хос жиҳатлари билан фарқ қилади.
Биринчидан, олиш-сотиш ва мулк ижараси шартномалари сотувчининг ёки ижарага берувчининг мулк ҳуқуқига ёки ашёвий ҳуқуқига асосланади. Лицензия шартномаси эса лицензия берувчининг интеллектуал мулк объектига нисбатан мутлақ ҳуқуқига асосланади.
Иккинчидан, олиш-сотиш ёхуд мулкий ижара асосида ашё олувчига ёки ижарага топширилади ва бу ашёга нисбатан бир вақтнинг ўзида икки тарафлама эгалик қилиш мумкин. Мутлақ ҳуқуқ объектини эса кўп ҳолларда топширишга ҳожат йўқ: ихтиро, саноат намунаси мазмуни ёки товар белгиси тасвири эълон этилган ва ҳамма у билан танишиши, хабардор бўлиши имконига эга. Бу объект бир вақтнинг ўзида лицензия берувчи (лицензиар) томонидан ҳам, номуайян доирадаги учинчи шахслар (лицензиатлар) томонидан ҳам фойдаланилиши мумкин. Ушбу хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда, олди-сотди шартномаси бўйича ФКнинг товарни топшириш юзасидан сотувчининг мажбуриятлари (ФКнинг 388-моддаси), сотувчининг сотилган товарни сақлаш мажбурияти (ФКнинг 391-моддаси), сотувчининг товар камчилик-нуқсонлари учун жавобгарлиги (ФКнинг 409-моддаси) ва шу каби мулкий ижара шартномаси бўйича қатор қоидаларни лицензия шартномаси бўйича амалда қўллаб бўлмайди.
Лицензия шартномасининг предмети бўлиб ҳуқуқий муҳофаза остидаги ижодий фаолият натижаси (фан, адабиёт, санъат асарлари, компьютер дастурлари, ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси ва ҳоказо) ёки хусусий аломатларни акс эттирувчи восита (фирма номи, товар, хизмат кўрсатиш белгиси) ҳисобланади. ФКнинг 1109-моддаси 3-қисмига асосан, товар чиқарилган жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи лицензия шартномаси предмети бўла олмайди. Шартномада қатнашувчи тараф – интеллектуал мулк объектига нисбатан мутлақ ҳуқуқ соҳиби – лицензиар ҳисобланади. Мутлақ ҳуқуқ эгасининг ҳуқуқлари қонуний асосга кўра вужудга келган ёки ваколатли давлат идораси берган ҳуқуқий муҳофаза ёрлиғи билан гувоҳлантирилган бўлиши шарт. Шартномада қатнашувчи бошқа тараф – интеллектуал мулк объектидан фойдаланишга рухсатнома олган шахс – лицензиат деб аталади.
Лицензия шартномасида бериладиган ҳуқуқ, фойдаланиш чегаралари ва муддатлари аниқ белгилаб қўйилиши лозим.
Юқорида кўрсатилгандай, интеллектуал мулк объектига нисбатан мутлақ ҳуқуқлар доираси ниҳоятда кенг ва ранг-баранг. Бундай ҳуқуқлар шартли равишда уч гуруҳга бўлиниши мумкин: ҳуқуқ эгасининг объектдан шахсан фойдаланиши, бошқаларга фойдаланишга рухсат бериши, бошқаларнинг фойдаланишини тақиқлаб қўйиши. Айни вақтда бу ҳуқуқлар ҳам турлича кўринишларда намоён бўлиши мумкин: ўзи фойдаланиши, бошқага ҳам фойдаланишга рухсат бериши; фақат ўзи фойдаланиши; ўзи фойдаланмай, бошқага фойдаланишга рухсат бериши. Бошқага фойдаланишга беришда бундай фойдаланиш ҳудуди, фойдаланиш ҳажми ва миқёслари (ўзи хоҳлагандай маълум технологик жараён ёки ишлаб чиқаришда, маълум маҳсулотга нисбатан ва ҳоказо) ҳам аниқ белгилаб қўйилиши лозим.
Лицензия шартномасида лицензия асосида лицензиатнинг интеллектуал мулк объектидан фойдаланиш муддати аниқ белгилаб қўйилиши лозим. Бу муддат лицензия берилган вақтдан бошлаб, объектни ҳуқуқий муҳофаза қилиш муддати доирасидан қисқа бўлиши шарт. Масалан, ихтирога берилган патент 20 йил амал қилади, айтайлик, ушбу ихтиродан фойдаланишга лицензия берилганда, патентнинг амал қилиш муддати 10 йил қолганди. Лицензия муддати ана шу қолган муддатдан қисқа бўлиши шарт. Агарда объектдан фойдаланишга берилган рухсатнома муддат билан чегараланмаган, яъни объектнинг ҳуқуқий муҳофаза муддати давомида амал қиладиган бўлса, у ҳолда фойдаланиш лицензия шартномаси орқали расмийлаштирилмайди, бунда ФКнинг 1035-моддаси 1-қисми қоидалари қўлланилади.
Лицензия шартномаси ҳақ бараварига тузиладиган шартнома ҳисобланади. Одатда лицензия шартномаси бўйича ҳақ тўлашда икки хил шакл кенг қўлланилади: бир вақтнинг ўзида ҳақнинг ҳаммасини тўлаш (паушал тўлов) ва лицензия асосида ишлаб чиқарилган маҳсулот ёки сотилган товардан олинган даромадлардан ҳисса ажратиб бериб туриш (роялти). Баъзан ҳар иккала шакл биргаликда қўлла­нилади. Бунда дастлаб кафолатланган қатъий миқдордаги ҳақ ва кейинчалик ҳар белгиланган даврда фойдадан улуш ажратиш. Баъзи ҳолларда ҳақ натура шаклида ҳам олиниши мумкин. Тўловнинг шакли тарафларнинг келишуви асосида белгиланади.
Лицензия шартномаси асосида лицензиатга қуйидагиларнинг берилишини назарда тутиш мумкин:
- интеллектуал мулк объектидан, лицензиарнинг ундан фойдаланиш ҳуқуқи ва бошқа шахсларга лицензия бериш ҳуқуқи сақланиб қолган ҳолда (оддий мутлақ лицензия) фойдаланиш ҳуқуқини;
- интеллектуал мулк объектидан, лицензиарнинг ундан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қолган ҳолда, бироқ бошқа шахсларга лицензияларни бериш ҳуқуқисиз (мутлақ лицензия) фойдаланиш ҳуқуқини;
- қонунда йўл қўйиладиган бошқа турдаги лицензияларни.
Оддий мутлақ лицензияда интеллектуал мулк объектидан мутлақ ҳуқуқ эгасининг ўзи (яъни лицензиар), лицензиат ва айни вақтда мутлақ ҳуқуқ эгасидан рухсат олган бошқа учинчи шахслар ҳам фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлди. Бинобарин, бундай ҳолда лицензиат лицензия асосида фойдаланишга рухсат олган объектда мут­лақ ҳуқуқ эгасининг фойдаланишига, шунингдек, лицензиат олинган лицензия асосида олдиндан мавжуд ёки кейинчалик пайдо бўлувчи бошқа лицензиатларнинг объектдан фойдаланиш ҳуқуқларига эътироз билдиришга ҳақли эмас. Бунда лицензиатга объектдан бошқалар қатори фойдаланиш ҳуқуқи ўтади, холос.
Мутлақ лицензияда объектдан лицензиат ҳам, лицензиар ҳам фойдаланишга ҳақли, бироқ лицензиар бошқа учинчи шахсларга объектдан фойдаланиш бўйича лицензия беришга ҳақли эмас. Бинобарин, мутлақ лицензия шартномаси амал қилган вақтда лицензиат ҳам, лицензиар ҳам объектдан фойдаланишда тенг ҳажмли ҳуқуққа эга бўлади.
Қонунларда, шунингдек, мажбурий лицензия, очиқ лицензия берилиши шарт бўлган лицензия турлари ҳам мавжуд.
«Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғриси­да»ги Қонуннинг 11-моддасига асосан патент эгалари патент рўйхат­га олинган санадан бошлаб уч йил мобайнида саноат мулки объектидан фойдаланмаса ёки етарли даражада фойдаланмаса, ушбу муҳо­фаза этилаётган саноат мулки объектидан фойдаланишни хоҳловчи ва фойдаланишга тайёр ҳар қандай шахс, патент эгаси лицензия шартномаси тузишдан бош тортган тақдирда, ўзига мажбурий номутлақ лицензия беришни сўраб судга илтимоснома билан мурожаат қилиши мумкин. Агарда мутлақ ҳуқуқ эгаси саноат мулки объектидан фойдаланмаганлик ёки етарли даражада фойдаланмаганлик узрли сабабларга кўра рўй берганлигини исботлаб бермаса, суд юқорида кўрсатил­ган шахсга фойдаланиш доираси ҳажми, муддатлари ва ҳақ тўлаш тартибини белгилаган ҳолда мажбурий лицензия беришга ҳақли. Бунда тўланадиган ҳақ миқдори лицензиянинг бозор баҳосидан кам бўлмаслиги шарт.
«Селекция ютуқлари ҳақида»ги Қонуннинг 40-моддасига асосан агар патент эгаси патент берилган санадан эътиборан уч йил мобайнида селекция ютуғидан Ўзбекистон Республикасида фойдаланмаса ҳамда лицензия шартномаси тузишни рад этса ва, агар мазкур селекция ютуғидан фойдаланмаслик жамият манфаатларига дахл этадиган бўлса, бу селекция ютуғидан фойдаланиш истагидаги шахс ўзига мажбурий лицензия беришни сўраб ариза билан судга мурожаат қилиши мумкин. Мажбурий лицензия номутлақ (оддий) лицензия тариқасида берилади ва унинг эгасига патент эгасидан дастлабки уруғлик, кўчат ёки насл материалини олиш ҳуқуқини беради. Мажбурий лицензия фақат селекция ютуғидан ижозат этиладиган услубда ва лицензияга мувофиқ фойдаланилишини таъминлай оладиган шахсга берилади. Мажбурий лицензия патент эгасининг муҳофаза қилинаёт­ган селекция ютуғидан фойдаланишига ёки селекция ютуғидан фойдаланиш учун бошқа шахсга лицензияни беришига тўсқинлик қил­майди. Интеллектуал мулк агентлиги мажбурий лицензиялар берилганлиги ҳақи­даги маълумотларни эълон қилади.
Мажбурий лицензиянинг яна бир кўриниши – берилиши шарт бўлган лицензия ҳисобланади. «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари ҳақида»ги Қонуннинг 32-моддасига асосан, агар патент эгаси саноат мулки объектидан унинг таркибида бошқа юридик ёки жисмоний шахсга қарашли муҳофаза қилинаётган ўзга объект қўлланилиши туфайли фойдалана олмаса, патент эгаси мазкур шахсдан бу объектдан шартномада назарда тутилган шартлар асосида фойдаланиш учун лицензия беришни талаб қилишга ҳақлидир.
Интеллектуал мулк ҳуқуқининг баъзи объектларига нисбатан очиқ лицензия шартлари қўлланилади. «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида» ги Қонуннинг 32-моддасига асосан, патент эгаси Интеллектуал мулк агентлигига ҳар қандай шахсга саноат мулки объектидан фойдаланиш ҳуқуқини бериши ҳақида ариза билан мурожаат қилиши мумкин. Бундай тартибда олинадиган лицензияга очиқ лицензия дейилади. Очиқ лицензия сотиб олиш истагида бўлган шахс патент эгаси билан тўловлар ҳақида шартнома ёхуд номутлақ лицензия бериш ҳақида шартнома тузиши лозим. Шартнома шартлари бўйича низолар хўжалик судларда кўрилади. Патент эгасининг очиқ лицензия бериш ҳақидаги аризаси қайтариб олиниши мумкин эмас.
«Селекция ютуқлари тўғрисида»ги Қонуннинг 39-моддасига асосан, патент эгаси Интеллектуал мулк агентлигига селекция ютуғидан фойдаланиш ҳуқуқини ҳар қандай шахсга бериш тўғрисида ариза топширишга ҳақли. Бу ҳолда патент ёки гувоҳнома ўз кучида сакланганлик учун ундириладиган бож ёки йиғим 50 фоизга камайтирилади. Патент эгасининг очиқ лицензияга бўлган ҳуқуқини бошқа шахсга бериш тўғри­сидаги аризаси чақириб олинмайди. Очиқ лицензия сотиб олиш истагини билдирган шахс патент эгаси билан тўловлар ҳақида шартнома тузиши шарт. Шартнома шартларига доир низолар суд томонидан ҳал этилади.
Интеллектуал мулк объектидан мутлақ ҳуқуқ эгасидан лицензия олмасдан фойдаланишга фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда­гина йўл қўйилади. Бундай фойдаланиш ҳақ эвазига ёки текин бўлиши мумкин. Масалан, «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги қонуннинг 31-моддасида белгиланган ҳол­ларда ва тартибда саноат мулки объектидан аввалдан фойдаланувчи лицензия олмасдан, текин фойдаланишга ҳақли. Ушбу қонуннинг 32-моддаси 4-қисмига асосан саноат мулки объектидан патент эгасининг розилигисиз мутаносиб миқдорда унга товон тўлаган ҳолда фойдаланилишига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда рухсат бериши мумкин. Бунда тўлов ҳажми тўғрисида низолар Олий хўжалик суди томонидан ҳал этилади.
Лицензия шартномаси ёзма равишда тузилади. Саноат мулки объектлари (ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, товар [хизмат] белгиси)дан фойдаланиш, шунингдек, селекция ютуқлари, ноу-хаудан фойдаланишга берилган лицензия Интеллектуал мулк агентлигида рўйхат­дан ўтказилиши шарт, акс ҳолда, ФКнинг 112-моддаси 1-қисмига асосан улар мутлақ (ўз-ўзидан) ҳақиқий ҳисобланмайди. Муаллифлик лицензия шартномасининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида ФКнинг 1071-моддасида белгилаб қўйилган. Гарчи қонунда бевосита талаб қилинмаса ҳам яратилиши факти бўйича мутлақ ҳуқуқ вужудга келадиган ва ҳуқуқий муҳофаза қилинадиган объектлардан фойдаланишга лицензия бериш ҳақидаги шартномалар нотариал тартибда гувоҳлан­тирилмоғи мақсадга мувофиқ бўлур эди.
Лицензия шартномаси мазмунида қуйидагилар ўз ифодасини топмоғи лозим: тарафларнинг номлари, лицензиарнинг объектга нисбатан мутлақ ҳуқуқларини гувоҳлантирувчи (тасдиқловчи) ҳужжат ҳақида маълумотлар, объектдан фойдаланиш бўйича берилаётган ҳуқуқ ҳажми, фойдаланиш доираси, услуби, чегараси, фойдаланиш муддати, ҳақ тўлаш шакли, миқдор ва тартиби, тарафларнинг жавобгарлиги, низоларни ҳал этиш тартиби ва ҳоказо. Бундан ташқари, шартномада лицензиарнинг лицензиатга берилаётган ҳуқуқларидан реал фойдаланишни таъминлаш мажбурияти (зарур ҳужжатларни бериш), буюмлар намуналари билан топшириш, техник ёрдам кўрса­тиш, ўз мутахассисларини юбориш, махсус қурилмалар, асбоб-ускуналар, хом ашё билан таъминлаш ва шу кабилар кўзда тутилиши мумкин. Бундан ташқари, лицензиар лицензия учун асос бўлган патентнинг амал қилинишини таъминлаш (божларни тўлаб туриш, учинчи шахслар даъволаридан ҳимоя қилиш), лицензиат томонидан техник шартларга ва йўл-йўриқларга риоя қилган ҳолда лицензия асосида маҳсулот ишлаб чиқаришни техник жиҳатдан амалга ошириш мумкинлиги ва зарур кўрсаткичларга эришиш учун жавобгардир. Баъзи ҳолларда лицензия шартномасининг энг муҳим шартларидан бири бўлиб, тарафлар томонидан патентларга тааллуқли маълумотларнинг сир сақланиши ҳисобланади. Шартномада бу мажбуриятни бузганлик учун жавобгарлик назарда тутилади.
Интеллектуал мулк объектларининг баъзи бирлари бўйича лицензия шартномасида назарда тутилиши мажбурий бўлган шартлар қонунда бевосита кўрсатилган. Масалан, ФКнинг 1111-моддаси 2-қисмига асосан, фирма номидан фойдаланишга лицензия берилганда шартномада истеъмолчини чалғитиб қўйишни истисно этувчи ишоралар шарт қилиб қўйилиши лозим. Маҳсулот (хизмат) белгиси ҳақидаги қонуннинг 21-моддаси 3-қисмига асосан, товар белгисидан фойдаланиш ҳуқуқидан бошқа шахсга лицензия асосида фойдаланишга берилганда шартномада лицензиар маҳсулотининг сифатидан паст бўлмаслиги ва лицензиар ана шу шартга амал қилаётганлигини назорат этиб туриши ҳақида шарт бўлиши лозим.
Агарда лицензия шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, лицензия оддий (номутлақ) деб ҳисобланади. Бунинг маъноси шундан иборатки, лицензия шартномасида лицензиар томонидан интеллектуал мулк объектидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш кўрсатилган бўлиши мумкин. Ушбу объектдан лицензиарнинг ўзи фойдаланиши ва бошқаларга фойдаланишга рухсат бериши ҳақида кўрсатмаган бўлса ҳам бундай ҳуқуқ мавжудлиги ҳақидаги презумпция амал қилади. Бинобарин, бундай шартнома номутлақ лицензия шартномаси ҳисобланади ва лицензиар бунга эътироз билдиришга ҳақли эмас.
Лицензия олувчи томонидан интеллектуал мулк объектидан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсга бериш ҳақидаги шартнома сублицензия (иккиламчи ёки ҳосила лицензия) шартномаси ҳисобланади. Лицензия олувчи фақат лицензия шартномасида назарда тутилган ҳолларда сублицензия шартномаси тузишга ҳақли. Бинобарин, бундай турдаги лицензияни фақат мутлақ ва тўлиқ лицензия эгаларигина бера олади. Бунда сублицензиатга бериладиган фойдаланиш ҳуқуқи ҳажми сублицензиарнинг бирламчи лицензия шартномаси асосида лицензиат сифатида олган ҳуқуқлари ҳажмидан ошмаслиги шарт. Асосий (бирламчи) лицензия шартномаси ҳақиқий эмас деб топилганда ёки муддати тугаганда сублицензия ҳам ўз-ўзидан бекор бўлади.
Қўшимча (иккиламчи) лицензиатнинг ҳаракатлари учун агар лицензия шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, лицензиар олдида лицензиат жавобгар бўлади. Масалан, қўшимча (иккиламчи) лицензиат айби билан лицензия учун асос бўлган патентга доир маълумотлар, махфийлиги сақланмай ошкор қилинганда, асосий лицензиар олдида лицензиатнинг ўзи жавобгар бўлади. Ўз навбатида асосий лицензиар иккиламчи (қўшимча) лицензиатга нисбатан регресс даъво ҳуқуқига эга. Умумий қоида бўйича сублицензиатнинг ҳаракатлари учун асосий лицензиар олдида лицензиат айби бор-йўқлигидан қатъи назар, жавобгар бўлади. Лицензия шартномасида сублицензиатнинг лицензиар олдида бевосита ўз ҳаракатлари учун жавобгар бўлишлиги назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish