14.2. Реле-регуляторни таъмирлаш
Реле-регулятор аккумулятор батарияларини нормал зарядлаш режимини ушлаб туриш ва истеъмолчиларни нормал ишлашини таъминлаш учун хизмат қилади.
Ўзгарувчан ток трактор генераторлари контакт-транзисторли реле-регулятор билан биргаликда ишлайди, у вибрасион бир босқичли кучланиш регуляторидан, транзисторлардаги кучайтиргичлардан ва ҳимоя релесидан иборат.
Йиғилган реле-регуляторнинг носозликлари тракторда текширилади. Дизел юргизилиб сим бўлакчаси билан реле-регуляторнинг клемма сиққичлари уланади. Амперметр билан кўрсатиладиган заряд токи кескин ошганда сиққичларда учқунланиш бўлмаса носозлик генератордан қидирилади. Агар сиққичларда кучли ёй содир бўлиб, сим бўлакчаси тез қизиса уйғотиш чулғами занжирида «массага» туташув борлигини кўрсатади. Агар амперметр заряд токини кескин кўтарилишини кўрсатса, унда реле-регулятор носоз; унда ҳимоя релеси ишлаб кетади. Ушбу носозликни ҳимоя релесининг пружинасини таранглигини ошириб бартараф этилади.
Заряд токининг йўқлиги ёки унинг қийматини пастлиги, кучланишни аккумулятор батареясидан пастлиги, у кучланиш регуляторининг созланганлик даражасини кўрсатади. Ушбу носозлик осон аниқланади, бунинг учун реле-регуляторни қопқоги олиниб, кучланиш регуляторининг пружинаси қисқа муддатга тортилиши керак. Реле регуляторни текшириш учун уни КИ-1093 нинг волтамперметрига уланади. Реле-регулятордаги умумий юклама аккумуляторларнинг батареяларини юкламаси ва волтамперметр реостати билан ҳосил қилинадиган юкламаларнинг йигиндисидан иборат. Реле-регуляторни текширишдан аввал унинг мавсумий ростлаш қайта улагичининг ҳолатига ишонч ҳосил қилиш керак, у «лето» ҳолатига буралган бўлиши керак. Агар дизел ишламаган бўлса, у юргизилиб 8-10 минут давомида генераторни иситиш учун ишлатилади, трактор «масса» сини узмасдан реостатнинг дастаси билан юклама ўрнатилади. Кучланишнинг қиймати 13,3-14,0 В атрофида бўлиши лозим. Агар у ушбу чегарага этмаса, унда реле-регулятор қопқоги олинган ҳолда ростланади.Шу нарсага аҳамият бериш керакки, кучланиш регулятори корпуси ва пружиналар реле-регуляторнинг корпусига нисбатан кучланиш остида бўлиши, ҳатто уларнинг ўртасида қисқа муддатли туташув содир бўлганда ҳам реле-регулятор ишдан чиқади. Реле-регулятордаги кучла-ниш изоляцияланган стерженли вилкали очгич ёрдамида пружинанинг таранглигини ўзгартириб ростланади. Агар бундай ростлаш ҳам талаб этилган кучланиш режимини бермаса, якор ва сердечник ўртасидаги тирқиш ростланади, тирқишнинг қиймати контактлар туташганда 1,2-1,3 мм бўлиши лозим.
Кучланиш регулятор контактлари орасидаги тирқиш 0,2-0,3 мм бўлиши керак. Уни ўзгартириш якорчанинг ва сердечник йўлининг чегараловчисини эгиш, контакт ушлаб тургичларни силжитиш билан ўзгартирилади.
Агар пружинанинг таранглиги ўзгартирилганда ростланадиган кучланиш ўзгарса, унда реле-регулятор таъмирланади.
Бир пайтнинг ўзида РР-385 реле-регуляторининг ҳимоя релесини ишлаб кетиш шароити ҳам текширилади. Бунда КИ-1093 асбоби 6.4, б-расмдаги кўрсатилган схема бўйича уланади. Реостат ёрдамида уйғотиш чулғамидаги ток силлиқ ошириб борилади, уни асбобнинг амперметри билан ўлчаб борилади. ҳимоя релесини ишлаб кетиши ташқи назорат билан аниқланади, бунда овоз чиқиши билан содир бўладиган контактларнинг туташуви бўйича аниқланади. Ҳимоя релесининг ишлаб кетиш токи 200 С да 4,0-4,5 А атрофида бўлиши лозим. РР-362 бир ўрамли реле-регуляторнинг ҳимоя релеси В ва Ш сиққичларга 6,5-6,7 В атрофида кучланиш берилганда ишлаб кетади.
Агар ишлаб кетиш токи ёки кучланиши кўрсатилган чегаралардан ортиб кетса, ҳимоя релеси кучланиш регулятори каби (пружинанинг таранглигини ўзгартириш билан) ростланади.
Генератор ва реле-регулятор нормал ишлаганда дизел юргизиб юборилгандан сўнг дастлаб амперметрнинг стрелкаси заряд токини кўрсатади, бироз вақт ўтгандан сўнг нул ҳолатига қайтади. Бироқ РР-362, РР-385 контакт-транзисторли реле-ростлагичлардан фойдаланиш жараёнида уларнинг ростланганлиги бузилади. Айрим ҳолларда уларнинг ишини бузилиши кучланиш регуляторининг контактларини ифлосланиши билан богланган. Бу ҳолда контактларни туташиш пайтида транзистор ёпилмасдан қолади ва генераторнинг уйғотиш чулғамидан доимо катта ток юради, бу эса электр тармогидаги кучланишни кескин ошишига олиб келади. Заряд токи ҳаддан ташқари катта бўлиб, унинг қиймати тўлиқ зарядланган аккумуляторникига нисбатан ҳам юқори бўлади, бу эса электролитни қайнашига олиб келади. Шунинг учун ҳам вақти-вақти билан кучланиш регуляторининг релесининг ҳолати назорат қилиб борилади ва уларни ифлосликлардан ва оксидлардан тозалаб турилади. Контактлар орқали унча катта бўлмаган ток ўтганлиги сабабли уларни тозалашда надфиллардан, шиша чаримлардан ва бошқалардан фойдаланиш тавсия этилмайди. Контактларни тозалаш учун одатда бинзинда ёки спиртда ҳулланган копрон тасмасидан фойдаланилади. Агар контактлар тозалангандан сўнг кучланиш ростланмаса ва катта қийматли бўлса, ишламаётган дизелда ва батерия уланган ҳолда («масса» уланган ҳолда бўлади) транзисторнинг созлиги текширилади. Реле-регуляторнинг қопқоги олиниб 12 В лилампа реле-регуляторнинг Ш қисгичи ва регулятор копуси орқали уланади. Кучланиш регуляторининг якори ва ҳимоя релеси навбатма-навбат босилиб уларнинг контактлари туташтирилади. Транзистор соз бўлса, унда лампа ўчади. Агар контактлар туташтирилганда лампа учмаса, у транзисторнинг тешилганлигини кўрсатади. Регулятор эса таъмирланади.
Тракторнинг электр тармоқларида кучланишнинг катта бўлиши кучланиш регуляторининг чулғамларида узилиш борлигини кўрсатади.
Бўлакларга ажратишдан аввал реле-регулятор яхшилаб чангдан, ифлосликлардан тозаланади ва сиқилган ҳаво пуркалади. Деталларни назорат қилиш, асбоблар ёрдамида текшириш натижалари бўйича реле-регуляторни бўлакларга ажратишга эҳтиёжи аниқланади. Биринчи навбатда Т-127 транзисторининг ҳолати текширилади, бунинг учун уларнинг чиқиш учларидан симларни кавшардан ажратиб олинади. Агар тестор ёки омметр билан ўлчанганда унинг исталган учлари орасидаги қаршилик нулдан катта бўлиб, 500 кОм дан ошмаса транзистор соз, агар қаршилик нулга тенг ёки чексиз бўлса у носоз ҳисобланади.
Омметр ёрдамида Д242 ва Д202 диодларининг ҳолати текширилади, бунинг учун уларни схемадан кавшарларни бўшатиб ажратиб олинади. Агар асбоб диодларга тўғри йўналишда уланганда қаршилик 100-200 кОм бўлиб, тескари йўналишда эса юз килом атрофида бўлса, диодлар соз ҳисобланади.
Учувчи диоднинг созлигини, унга кетма-кет уланган қаршиликнининг ҳолати бўйича тасаввур қилиш мумкин. Диод тешилган бўлса қаршилик куяди ёки унинг сердичниги эгилади. Ажратгич диоднинг созлиги ҳимоя релесининг ишлаб кетиши бўйича текширилади. Диод носоз бўлса ва кучланиш регулятори контактлари туташиб қолса, ҳимоя релеси уз-ўзидан ишлаб кетади.
Ҳимоя релеси ғалтакларининг чулғамларини созлиги, уларнинг қаршилиги ўлчаб аниқланади, бунинг учун дастлаб чулғамнинг бошланишидан диоидларнинг учлари кавшардан ажратилади. Кучланиш регулятори чулғамларининг ва бир ўрамали ҳимоя релесининг қаршилиги 16,1-17,9 Ом бўлиши керак.
Контакт-транзисторли реле-регуляторлар таъмирланган-дан сўнг ва тракторларнинг электр схемасида бирга ишлаган генераторлар комплектида синалади ва якуний ростланади.
Синашдан аввал кучланиш регулятори ва ҳимоя релесининг контактлари тоза спиртда ҳулланган капрон тасмада қуригунга қадар суртилади. Ғалтак сердечниги ва якори орасидаги тирқиш шчуп билан аниқланади ва зарурият бўлса ростланади. Мавсумий ростлашни қайта улагич «лето» ҳолатига ўрнатилади, реле-регуляторнинг ўзи эса трактордаги мос ҳолатига ўрнатилади.
Ишламаётган генераторда кучланиш реле-регуляторга стенднинг аккумулятор батареясидан узатилади. Бунда стенднинг амперметри 2,7-3,0 А разряд токини кўрсатиши лозим, у генераторнинг уйғотиш чулғами орқали ўтади. Кучланиш регулятори контактларини якорга босиш билан туташтирилиб, амперметрнинг кўрсатиши кўзатилади. Бунда ток кучи кескин камайиши лозим, якор қуйиб юборилгандан сўнг эса дастлабки қийматни эгаллаши керак. Агар токнинг қиймати ўзгармаса, транзистор соз ҳисобланади. Соз транзисторда стенд юргизилади ва бир пайтнинг ўзида юклама реостати билан схемада 6-жадвалда келтирилган маълумотларга асосланиб номинал юклама ҳосил қилинади.
Стенднинг волтметри бўйича аниқланадиган кучланиш 6-жадвал маълумотларига мос келиши лозим. Ростланадиган кучланишни ошириш учун пружинанинг таранглиги оширилади, пасайтириш учун эса сусайтирилади.
Реле-регуляторларнинг ҳимоя релесини ишлаб кетишини текшириш учун сиққич стенднинг «массаси»га, сиққич чиқишига уланади. Реле-регуляторнинг ва сиққичлари волтметрнинг чиқишларига уланади. Ростловчи реостат ёрдамида (КИ-968 стенднинг чап панелида жойлашган) кучланиш 7-8 В гача кўтарилади. Ҳимоя релесининг ишлаб кетиши ташқи назорат билан аниқланади. Релени ростлаш пружинасининг таранглигини ўзгартириш ҳисобига амалга оширилади.
Кучланишни интеграл регулятори (КИР) Я112Б профилактика ишларини ўтказишни талаб қилмайди. Интеграл регуляторли 15.3701 генератор синалганда стенда юклама 40 А лик реостат билан 4500 мин-1 якорнинг айланишлар частотасида ҳосил қилинади, бунда генератордаги кучланиш волтметр бўйича ўлчанади. Унинг қийматларм 15 В дан ортиқироқни ташкил килади.
Do'stlaringiz bilan baham: |