Стартёрга техник хизмат кўрсатиш. Трактор ҳар 240 соат ишлагандан сўнг стартёрни двигателдан ажратмасдан коллектор ва шчёткаларнинг аҳволи текширилади. Стартёрнинг коллектори ва шчёткаларига техник хизмат кўрсатиш, генераторнинг коллектори ва шчёткаларига техник хизмат кўрсатиш тартибида амалга оширилади.
Трактор ҳар 960 соат ишлагандан кейинг стартёр трактордан ечиб олингандан сўнг, у бўлакларга ажратилади, ейилган деталлари алмаштирилади, шестерня ва стартёр валидаги четки шайба орасидаги тирқишнинг росланганлигини тўғрилиги теширилади. Шестерня уланганда, стартёр ричаги тақалгунга қадар сурилган бўлса, тиқиш 1-4 мм атрофида бўлиши керак. Ушбу тирқиш улагич тугмачасининг ростловчи болти ёрдамида ўрнатилади. Агар тирқиш катталашган бўлса таянч болтини қотириш, кам бўлса бўшатиш керак.
Стартёр йиғилгандан сўнг у салт юришда текширилади. Бунда истеъмол қилинадиган ток якорнинг 5000 айл/мин айланишлар частотасида 45 А дан катта бўлмаслиги лозим.
Стартёрни масса билан ишончли бирлаштириш учун уни двигателга ўрнатишдан аввал стартёр гардиши ва маховик картерига стартёр ўрнатиш текислигини яхшилаб тозалаш талаб этилади. Гардиш тагига қистирма қуйиш ёки стартёрни унатиш текислигини буяш рухсат этилмайди.
Ёритиш ва ёруглик сигнализасияси асбобларига техник хизмат кўрсатиш.Ёритиш ва ёруглик сигнализасияси асбобларига техник хизмат кўрсатиш уларнинг созлигини, қотириш элементларининг пухталигини ва тозалигини таъминлаганлигини систематик текширишдан иборат.
Агар тракторнинг ёритиш ёки сигнал бериш асбобларидан биротаси ишламаса, у ҳолда уларнинг лампаларининг ва симларининг созлигини, симларини клеммаларга қотирилиш пухталигини, ҳамда эрийдиган сақлагични ушбу асбоб занжирида куймаганлигини текшириш мақсадга мувофиқ.
Куйган лампани алмаштиришда, фара ёки фонар корпусига чанг тушмаслиги назорат қилинади. Шу мақсадда шикастланган тарқатгичларни дарҳол алмаштириш талаб этилади.
Йўлни нормал ёритиш ва иш жараёнида ҳовфсизликни таъминлаш учун фаралар нормал ростланиши лозим. Агар зарурият тугилса олдинги фараларнинг ёруглик йўналишини ростлаш қуйидаги тартибда олиб борилади:
- экран олдида текис, горизонтал майдончани танлаш (экран вазифасини исталган текис вертикал девор ҳам бажариши мумкин);
- тракторни экранидан олдинги фара тарқатгичларигача бўлган масофани 10 м га ўрнатиш. Бунда шиналардаги босим тавсия этилган меъёрларга мос келиши лозим;
Экранда пол сатҳидан фараларнинг марказларидан баландлиги бўйича тенг жойлашган марказ чизиқлари ўтказилади. Тракторнинг буйлама симметрик текислиги Экрандаги чизиқ бўйича кесишиши лозим.
Фараларни ростлаш узоқни ёритиш бўйича, фараларни буриб, бунда дастлаб уларни кронштейнларга қотирилганлиги бироз бўшатилади. Ҳар бир фара алоҳида ростланади. Фараларни ростлаш шундан иборатки ёруглик догининг энг ёрқин қисмининг марказини бирлаштирувчи горизонтал чизиқ билан унг фаранинг вертикал чизиги, чап фаранинг вертикал чизиги билан кесишгунга қадар давом эттирилади.
Тракторга техник хизмат кўрсатишда фара рефлекторларидаги чангни тозалаш эҳтиёжи тугилиши ҳам мумкин.
Рефлекторни чангдан тозалаш учун тарқатгични (фара ойнасини) чиқариш ва рефлекторнинг ички сиртини тоза сувда ювиб, тоза латтада суртиш керак. Ювилган рефлектор хона ҳароратида, унинг нур қайтарувчи сирти билан пастга қаратилиб қуритилади.
Қуритиш пайтида ҳосил бўлган излар тозаланмаслиги керак. Рефлектордаги чангни мато ёки сиқилган ҳаво пуркаб тозалаш мумкин эмас.
Орқа фонарларнинг пласмассалик тарқатгичларини эгилишини олдини олиш мақсадида тракторни 3 минут ортиқ тормозланган ҳолда ёндирилган «стоп-сингнал»да ушлаб туриш мақсадга мувофиқ эмас.
Агар таркторни маълум муддат давомида тормозланган ҳолатда ушлаб туришга зарурият тугилса, «стоп-сингнал» нинг эрийдиган сақлагичи чиқариб олинади.