ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
Тошкент Давлат техника университети
«ТЕХНИКАВИЙ СЕРВИС ТЕХНОЛОГИЯСИ АСОСЛАРИ»
фанидан
ЎҚУВ УСЛУБИЙ
МАЖМУАСИ
Билим соҳаси: 600000 – Хизмат курсатиш
Таълим соҳаси: 610000 – Хизмат курсатиш сохаси
Таълим мутахассислик: 5610100 –Хизмат курсатиш техникаси ва технологияси
Тузувчилар: проф.А Иргашев
доц.Г.Ш.Жураева
ТОШКЕНТ – 2021
Маъруза
Кириш
Трактор ва қишлоқ хўжалик техникасидан самарали фойдаланишни, уларга юқори даражадаги сифат кўрсатгичларга эга бўлган техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш технологиясини амалга ошириш, замоновий сервис хизматини кўрсатувчи техника ва технологик воситалар, юқори малакали ишчи ва техник ходимлар, замоновий усулларда тикланган деталларни мустассил равишда етказиб бериш таъминланган ҳоллардагина амалга ошириш мумкин.
Режали техник хизмат кўрсатишни ўз вақтида, тўлиқ ҳажимда ва сифатли ўтказиш машиналарни ишлатиш жараёнида йўқотган ресурсини маълум даражада тиклаш имконини беради. Таъмиирлаш жараёнида машина қисмларининг йўқотган ресурси ками билан 80% гача тикланиши лозим.
Ейилиш натижасида яроқсиз ҳолатга келган деталларнинг иш қобилятини тиклашда, янги детални ишлаб чиқаришга нисбатана 5-8 марта кам технологик операциялар талаб этилади. Бунинг натижасида катта миқдорда моддий бойликлар тежалиб қолинади.
Машиналарда носозликларни содир бўлиши конструктив, технологик ва ишлатиш омиллари билан узвий боғланган.
Юклама, нисбий ҳаракатланиш тезлиги, босим, материаллар, уларнинг физик-механик хусусиятлари ва структураси, уларни йиғма бирликлар нуқтаи назаридан яратиш, биркмалардаги тиқиш ёки тарангликнинг миқдори, сиртларнинг макрогеометрияси, ғадир-будурлиги ва қаттиқлиги, деталлардан фойланиш даврида уларни совитиш ва мойлаш шароитлари конструктив омиллар қаторига киради.
Технолгик омиллар эса заготовкани олиш услубларидан, уларнинг аниқлигиги, барқарорлиги, деталларни ясашда механик, термик, мустаҳкамловчи ва якуний ишлов бериш турларидан, узел, агрегат ва машиналарни тўғри йиғиш, ростлаш, мослаш ва синашдан иборат.
Машина элементларнинг белгиланган хусусиятларини сақлаш билан боғлиқ бўлган ишлатиш омиллари уни иш қобилятини сақлашда ҳал қилувчи таъсир кўрсатади. Ишлатиш омиллари машинанинг вазифасидан келиб чиққан ҳолда, унинг юклама ва тезлик режимини, ҳамда унинг фойдаланиш жадаллигини белгилаш муҳим аҳамиятга эга.
Машина деталларини тиклаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатадики, таъмирланадиган деталларнинг 85% ейилиши 0,3 мм ва ундан катта бўлган деталлар ташкил қилиб, бундай қисмларни иш қобилятини тиклаш учун уларнинг ишчи сиртини унча катта бўлмаган қатлам билан қоплаш етарли. Бироқ, бунда таъмирланган деталларнинг ресурси кўп ҳолларда янги деталларга нисбатан пастлигича қолмоқда. Аммо бундай деталллар билан бир қаторда шундай деталлар гуруҳи мавжудки, замоновий усуллар билан тикланган бундай машина деталларидан фойдалаиш ресурси янги деталларникидан бирнеча баравар юқори бўлиши ҳам мумкин.
Таъмирланган деталларнинг юқори сифатига мухандис-техник ходимларни чилангарларни ва ишчи участкаларини биргаликдаги ҳаракати натижасида эришилади. Шу нарсани назарга тутиш керакки, машина ва ускуналарни таъмирлаш билан шуғулланувчи ходимлар нафақат деталларнинг вазифасини, тузилишини, ейилишини, носозликларини ва уларни пайдо бўлиш сабабларини мукаммал билишлари билан бир қаторда, улар машиналардан фойдаланиш даврида техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш усулларининг технологик асосларини ҳам мукаммал билишлари талаб этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |