Датчикларни таъмирлаш. Датчик қисмларга ажралганда у кавшардан, баллон эса корпусдан ажратиб олинади. Датчик механизмини ташқариси кўздан кечирилиб унинг биметалл пластиналарининг чулғамлари, контактларининг созлиги ва тозалиги аниқланади.
Контактлар одатда ёпиқ ҳолатда бўлади. Уларни ажратилиб, куйган контактлар надфил билан оҳиста тозаланади. Агар контактлар ейилган ёки кавшардан ажралган бўлса, қайтадан кумуш ёки кумуш кадмий қотишмаси билан кавшарланади. Кавшарлангандан сўнг контактларнинг зич тегиб туриши таъминланади. Куйган чулғамлар диаметри 0,12 мм бўлган константан симдан ясалган янги чулғамга алмаштирилади. Симнинг узунлиги шундай бўлиши керакки, у 13-15 Ом қаршиликни таъминласин.
Датчик баллонини текшириш учун, кавшарланмасдан аввал, корпуснинг шу кўринишда сувли стаканга қуйилади. Қолган операсиялар юқорида кўрсатилгандек амалга оширилади. Агар микроамперметрнинг стрелкаси шкаланинг назорат участкаси қаршисида тўхтамаса, датчик термостатдан чиқариб олинади, созлаш винти бураб қуйилади.
Авария ҳарорати сигнализаторининг датчигини текшириш. Авария ҳарорати сигнализаторининг датчиги ҳам иссиқлик электр импулсли термометрининг датчиги каби текширилади. Унинг фарқи шундан иборатки, бунда сув ҳарорати қабул қилгич клеммаларига кучланиши 12 В бўлган назорат лампаси уланади. Авария ҳарорати сигнализатори датчигини бакча қопқоги тешигидан шундай тушириш керакки, баллоннинг барча юзаси суюқлик билан ҳуллансин. Стенд икки қутбли рубилник билан аккумуляторлар батареясининг сигнализатори занжирига уланади ва унинг ёрдамида назорат лампаси ёнадиган ҳарорат аниқланади. Агар лампа ёнадиган суюқлик ҳарорати, талаб этилган ҳароратга тўғри келмаса, датчик қисмларга ажратилади, биметалл пластина чиқариб олинади ва ростланади.
Электромагнит ёнилги сатҳини кўрсаткични текшириш, таъмирлаш ва ростлаш. Ёнилги сатҳини кўрсаткич ГАРО-531 асбобида текширилади. Айни пайтда қабул қилгич ва датчик ҳам текширилади.
Асбобнинг асосий камчиликлари қуйидагилардан иборат: қабул қилгич ва датчик орасидаги сим узилган ва туташиши бузилган; чап ёки унг электромагнитнинг чулғами узилган; датчик реостати чулғами узилган; ползунок билан реостат чулғами орасидаги туташув ёмон; қабул қилгич ёки датчикнинг ростланиши бузилган.
Биринчи нуқсонда чап электромагнит қабул қилгичи чулғамидаги ток кескин пасаяди, асбобнинг стрелкаси, бакдаги ёнилгининг миқдорига боғлиқ бўлмаган ҳолда «Полный бак» ни кўрсатади.
Электромагнит чулғамларининг бирида узилиш бўлса, қабул қилгичнинг стрелкаси доимо шкаланинг нол бўлагида туради.
Датчик реостати чулғами узилса, қуйидагилар кўзатилади. Агар узилиш жойи ползунокдан унгда жойлашган бўлса, қабул қилгич бакда нормал миқдорда ёнилги борлигини кўрсатади, узилган жойи чапда жойлашган бўлса, қабул қилгич стрелкаси тўлиқ бакка мос келувчи ҳолатда бўлади.
Ползунок ва реостат чулғами орасидаги туташув ёмон бўлса, қабул қилгич стрелкаси бўтун шкала чегарасида тебраниб туради.
Қабул қилгич ёки датчикнинг кўрсатишининг ростланиши бузилганда, қабул қилгич ҳолати бакдаги ёнилги сатҳининг ҳақиқий сатҳига тўғри келмайди.
Ёнилги сатҳини кўрсаткичларда аниқланган ва бартараф этилган носозликлар қуйидагилардан иборат. Қабул қилгич ва датчик ГАРО-531 асбобида текширилади.
Қабул қилгични текшириш учун алмашлаб улагич ҳолат га ўрнатилади. Клеммани уяга, қабул қилгич қисмаси уяга, корпус эса микроамперметрнинг япрогига уланади.
Қабул қилгич текширилаётганда, алмашлаб улагич уланганда асбобнинг эталон қаршиликларига унча катта юклама тушмайди. Стрелканинг бурилиши нормал бўлса, қабул қилгич бошқа ҳолатларда текширилади.
Агар қабул қилгич стрелкаси шкаланинг нол бўлимида турмаса, ростловчи винт бироз бўшатилиб, чап узак ғалтаги билан бирга ўқ бўйича сурилиб, стрелка керакли жойга ўрнатилади. Қабул қилгич стрелкаси қабул қилгич шкалалари бўлимига тўғри келмаса, винт бироз бўшатилиб, унг узакни ғалтаги билан биргаликда ўқ бўйича силжитиб, стрелка бўлимларга мос тушишига эришилади. Бунда ўнг ғалтак қутб учлигини бироз эгишга ҳам рухсат этилади. Агар ёнилги сатҳини кўрсатувчи асбоб қабул қилгичнинг тўғри кўрсатишини ростлаш йўли билан таъминлаб бўлмаса, чулғамини алмаштириш йўли билан таъмирланади.
Ёнилги сатҳини кўрсатувчи датчикни текшириш учун уни ГАРО-531 асбобининг пружинасига иш ҳолатида қотирилади, бунда ричаг градус шкаласига тақаб ўрнатилади. Ундан сўнг датчик асбоб уяларига уланади, бунда алмашлаб улагич 3 ҳолатга ўрнатилади, тугмачани босиб ва нолга ўрнатиш реостати дастасини айлантириб, микроамперметр стрелкаси 200 мкА га ўрнатилади. Шундан сўнг тугма бўшатилиб, алмашлаб улагич ричаги «Изм» ҳолатига ўтказилади. Тугмача босилиб, қалқович ричагининг датчиги навбатма-навбат 0, 1/4, 1/2, П ҳолатларига ўрнатилади ва натижалар микроамперметр техник маълумотлари билан солиштирилади.
Эҳтиёж тугилса, датчик қопқоги олиниб, реостат ползуни қотирмасининг винти бироз бўшатилади ва улар занжир токининг техник маълумотларга мос келишини таъминловчи ҳолатга ўрнатилади. Очилган датчик қопқогида қалқович ричагини навбатма-навбат ўрнатиш ва назорат омметр билан ползунларга уланадиган чулғам қаршилигини назорат омметр билан ўлчаш мумкин. Реостат қаршилиги датчикнинг ҳолатига мос равишда 1-3 ва 56-60 Ом атрофида бўлиши лозим. Агар реостатнинг қаршилик қиймати кўрсатилган чегаралардан чиқиб кетса, ползунларни қотириш винтлари бироз бўшатилиб, занжир участкаси қаршилигини этарли бўлишини таъминловчи бошқа ҳолатга ўрнатилади.
Датчик реостати чулғами 0,2 мм диаметрли нихром симга алмаштирилади. Бунда чулғамнинг умумий қаршилиги 60 Ом га тенг бўлиши лозим.
Кавшарлашда реостат чулғамининг иккинчи учи масса билан ползундан чиқаётган мис симга уланишининг пухталигига аҳамият бериш лозим. Бу бензин ва бензин бугининг аланга олишининг олдини олувчи учқун пайдо бўлишини бартараф этади. Ползун ва реостат чулғами винтлари орасидаги туташувни яхшилаш учун контакт пластиналарни реостат чулғамига сиқиш керак. Кўп ейилган ва деформасияланган позунлар янгисига алмаштирилади.
Амперметрни текшириш ва ростлаш. Ампеметрнинг асосий носозлиги токни нотўғри кўрсатиши ҳисобланади. Буни доимий магнитнинг магнитланиш даражаси бузилганда кўзатиш мумкин. Амперметр ГАРО-531 асбобида текширилганда, у аккумуляторлар батареяси текшириладиган ампеметр юклама реостати электр занжирининг ташқи шунтига кетма-кет уланади, унинг чиқиш учлари эса асбоб уяларига уланади. Бош алмашлаб улагич ҳолатга ўрнатилади. Бунда юклама реостати ўрнига иситувчи асбобдан фойдаланилади. Амперметрнинг кўрсатиши +20°С ҳароратда, ўлчашнинг юқори чегарасида 15% хатоликка йўл қуйилиши мумкин. Шунинг учун ҳам улардан электр асбобларини текширишда қўллаш тавсия этилмайди. Агар текширишлар натижаси рухсат этилган хатоликлар чегарасидан четга чиқса, у қуйидагича ростланади. Асбобдаги доимий магнит корпуси билан тўйингунча аппаратда магнитланади. Ростланадиган амперметр юқорида келтирилган усулда унинг тўғри кўрсатишини текшириш учун электр занжирига уланади. Сўнг амперметр магнитининг қисман магнитсизлантирилиши 533 моделдаги ППЯ асбобида олиб борилади. Бунда аппарат магнит майдонига қисқа вақт текис киритиб олинади ва текширилаётган амперметрнинг кўрсатиши эталон амперметрнинг кўрсатишига мос келиши текширилади. Магнитсизланиш кучли ва ростланган амперметрнинг кўрсатиши талабга мос келмаса, тўйингунча қайтадан магнитланади ва ростлаш операсиялари такрорланади. Амперметрнинг ток ўтказувчи изоляцияси корпусга нисбатан бир минут давомида 220 В кучланишда тешилишга бардош бериши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |